Лаборатория иши №5


Ўювчи моддалар билан ишлаш қоидалари


Download 492.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/25
Sana31.08.2023
Hajmi492.56 Kb.
#1671951
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
UKT lab

Ўювчи моддалар билан ишлаш қоидалари 
1. Ўювчи моддаларга қуйидагилар киради: хлорид, нитрат, сульфат, фторид 
кислоталар, хром (VI) оксиди, қаттиқ ишқорлар-ўювчи натрий, ўювчи 
калий, уларнинг концентрланган эритмалари, аммиак эр итмаси, бр ом ва 
унинг эритмалари. Ўювчи моддалар терига тушса, гўё қиздирилган жисм 
теккандек куйдиради, уларнинг кўзга тушиши ниҳоятда хавфли. 
2. Устоз бўлмаган вақтда ўювчи моддалар билан ишлаш керак эмас. Иш қор 
ва кислоталарни катта идишдан кичикларига қўйган вақтда насосли ёки 
«нок»ли (груша) сифонлардан фойдаланиш керак. Учувчан моддалар, 
аммиак, бром эритмаларни сўрувчи шкаф ичида қуйиш кер ак ва албатта 
кўзойнак, қўлқоп, фартук кийиб «В» маркали противогазни эҳтиётдан 
тайёр тутиш керак. 
3. Сульфат 
кислотасининг 
(умуман кислоталарнинг) эритмасини 
тайёрлаганда, уни сувга қўшиш ва тўхтовсиз аралаштириб туриш кер ак. 
Акс холда эритма қизиб атрофга сачраб кетиши мумкин. Сувни кислотага 
қуйиш асло мумкин эмас. 
4. Ишқорлардан эритма тайёрлаганда, уларнинг кичик б ўлакларини аста -
секин сувга қўшиб тўхтовсиз аралаштириб турилади. 
5. Фторид кислотаси терига тушса секин битадиган яра ҳосил қилади, 
ўпкани эса яллиғлайди. Агар фторид кислотаси терига тушса, уни совуқ 
сув оқими билан яхшилаб ювиб 5% ли сода эритмаси билан компресс 
қилиш керак. 
6. Идишларни хром аралашмаси билан ювганда унинг томчиларнини 
терига, кийимга, оёқ кийимига тушишидан эҳтиёт бўлиш керак. 


39 
Ишлаганда портлаб кетиши ва ўз-ўзидан ёниб кетиши мумкин бўлган 
моддалар билан ишлашдаги хавфсизлик қоидалари. 
1. Реакция ўтказилаётганда портлаш ҳосил бўлиши мумкин бўлган барча 
тажрибалар ўтказилаётганда албатта ҳимоя ниқоби тақилиши лозим, 
реакциялар эса махсус кабиналарда ёки ҳимоя экранлари, қалқонлари 
билан жиҳозланган ерларда ўтказилади. 
2. Кучли оксидловчиларни қиздириш ёки енгил ёнувчи моддалар билан 
шунчаки аралаштириш мумкин эмас, чунки бу ўз-ўзидан ёниб кетиш ва 
портлашга олиб келиши мумкин. 
3. Ёғли ва парафинли ҳаммомлардан фойдаланаётганда уларга сув тушиб 
кетишидан сақланиш лозим, чунки ёғ остида қолган сув қаттиқ қизиш 
натижасида қайнаб кетиб, қизиган ёғни атрофга сачратиб юборади. Ёғ 
билан ифлосланган латта, сочиқ, иш кийимлари, оксидловчи муҳитда, ўз-
ўзидан ёниб кетишига мойил бўлади. 
4. Сульфат кислотаси эритмаси тайёрланаётганда, кислота сувга қуйилади, 
мобода тўкилиб кетса, у сода эритмаси билан нейтралланади, латта билан 
артиш мумкин эмас. 

Download 492.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling