Лаборатория иши №5
Очиқ алангали олов ва портловчи моддалар билан ишлаётгандаги
Download 492.56 Kb. Pdf ko'rish
|
UKT lab
- Bu sahifa navigatsiya:
- Симоб билан ишлашдаги ҳавфсизлик қоидалари
Очиқ алангали олов ва портловчи моддалар билан ишлаётгандаги
ҳавфсизлик чоралари. 1. Ёнувчи ва айниқса тез олангаланадиган суюқ моддаларни очиқ алангали оловда қиздириш ёни аланга яқинида сақлаш қатиян мумкин эмас. Бундай моддалар сув, ёки ҳаво ҳаммомларида электр қиздиргичлар ёрдамида қиздирилади ва ҳайдалади. Бундай ҳаммомларнинг қиздирувчи ва ток ўтказувчи қисмлари яхшилаб ҳимояланган бўлиши керак. 2. Бензол, нитробензол, толуол, хлороформ, спиртлар, органик эфир лар ва бошқа турдаги тез алангаланувчи ва ёнувчан моддалар билан тажрибалар очиқ алангаси йўқ сўрувчи шкафда ўтказилади. 3. Ёнгил алангаланадиган, миқдори 0,5 литрдан ортиқ бўлган суюқликларни қиздиришда прибор тагига, авария содир бўлса, суюқлик оқиб тушиши 40 учун эхтиётдан бўш кюветалар қўйилиш керак. Тажриба тугагач барча идишлар тозалаб ювилиб, йиғиштириш лозим. 4. Деярли барча ёнувчан моддалар учувчан бўлади ва улар инсон организмига ҳаво билан кириб зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун бундай моддалар билан олиб бориладиган ишлар ёпиқ, сўрувчи шкафларда олиб борилади. 5. Ёнувчан моддаларни канализацияга ағдариш мумкин эмас. Ишлатилган бундай модда қолдиқлари яхши ёпиладиган бирор идишга тўпланиб махсус қудуқларга тўкилади. Симоб билан ишлашдаги ҳавфсизлик қоидалари 1. Металл ҳолдаги симоб лаборатория амалиётида очиқ ва ёпиқ холда кенг қўлланилади (реометрлар, термометрлар ва хоказо). Симоб ва унинг баъзи тузларининг буғлари кумилятив таъсирли кучли заҳарлардир. Симоб буғунинг ҳаводаги концентрацияси 0,01 мг/м 3 дан ошмаслиги керак. 2. Симоб буғлари сувоқ, ёғоч, латта, занг кабиларга яхши ютилади ва кейинчалик десорбцияланиб буғланади. Металл холдаги симоб полга тўкилиб кетса, унинг жуда майда заррачалари девор, пол, мебел тирқишларига кириб кетиб, сўнгра аста буғланиб ётиши мумкин. Симоб солинган приборлар (масалан монометрлар, реометрлар) хоналарга ўрнатилганда улар остига махсус идишлар ўрнатилиши керак. 3. Беихтиёр тўкилиб кетган симоб, тезда махсус сўрғич ёки насос ёр дамида йиғиб олиниши керак. Майда заррачалар эса амальгамаланган (Zn) пластина ёрдамида йиғиб олинади. Сўнгра пол 3% ли калий пер манганат эритмаси 1 литр 20% ли темир (IV) хлор эритмасига 5 мл концентрланган сульфат кисотаси қўшиб тайёрланган эритмаси аралаштирилади ва хона поллари демеркуризацияланади. Сўнгра эса хона хавоси симоб миқдорига анализ қилинади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling