Лаборатория иши. Уч фазали икки чулғамли трансформаторнинг юксиз ишлаш, қисқа туташув ҳолатларидаги тавсифлари ва параметрларини текшириш


Трансформатор қисқа туташув тажрибаси


Download 138.56 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi138.56 Kb.
#1596284
1   2
Bog'liq
1 TAJ

1.2 Трансформатор қисқа туташув тажрибаси.

4.2.1. Трансформатор қисқа туташуви иккиламчи чулғами боши ва охири қаршилиги нолга яқин бўлган ўтказгич билан уланиб, бирламчи чулғамга кучланиш берилганда содир бўлади. Бунда иккиламчи чулғам кучланиши U2=0 ва юк қаршилиги Zyu=0 бўлади. Трансформатор қисқа туташув ҳолатида бирламчи чулғамга номинал кучланиш берилса унинг қаршиликлари нисбатан кичик бўлганлиги сабабли, чулғамларда номинал токдан 15-20 марта катта бўлган қисқа туташув токлари I1st, вa I2st ўта бошлайди. Чулғамлар ўрамларида бу токларнинг квадратига пропортсионал бўлган электродинамик кучлар вужудга келади ва иссиқлик ажралиб чиқади. Электродинамик кучлар чулғам симларини узиб ва эритиб юборишга олиб келиши мумкин. Шу туфайли номинал кучланишли трансформаторнинг қисқа туташуви «авария қисқа туташуви» деб ҳисобланади. Агар бирламчи чулғам кучланишини шундай Ust, қийматгача камайтирилганда I1st = I1n бўлсa, бундaй ҳолатни синов киска туташуви дейилади. Zst нинг киймати кичиклиги сабабли Ust =(0,05- 0,17) Un бўлади


Қисқа туташув ҳолатидаги эквивалент электр схемаси параметрларини ва қисқа туташув кучланиши учбурчагини аниқлаш имконини беради. Учбурчак ёрдамида эса трансформатор ишчи щолатида тажриба ўтказмай туриб унинг ишчи тавсифларини қуриш мумкин бўлади.
Қисқа туташув тажрибаси 3-расмдаги схема асосида бажарилади. Схема йиғилгандан сўнг IR минимал кучланишлик ҳолатга келтирилади ва манбага уланади.
Кучланиш нолдан оширилиб, токнинг қиймати 1.2In да ўрнатилади. Ўлчов асбобларининг кўрсаткичлари ёзиб олинади. Ток қиймати In ўрнатилиб, иккинчи кўрсаткичлар ёзиб олинади. Шу тариқа ток нолгача 4-марта камайтирилиб 2-жадвалнинг чап томони тўлдирилади.
2-жадвал

Ўлчанган қийматлар

Ҳисобланган қийматлар

IA

IB

IC

UA

UB

UC

PA

PB

PC

Ist

Ust

Pst

cosst

Zst

Xst

rst
































































































































































































































































































Қисқа туташув тажрибаси маълумотлари асосида қуйидагилар ҳисобланади ва 2-жадвалнинг ўнг томонига киритилади.


қисқа туташув токи –Ist: кучланиши- Ust.: қуввати -Pst. ва қувват коэффициенти cos0 қуйидагича топилади:

.
Қисқа туташув ҳолатидаги актив, индуктив ва тўла қаршиликлар қуйидагича топилади:

Бу формулалар ёрдамида топилган қийматлар 2 – жадвалнинг ўнг томонига ёзиб қўйилади ва улар ёрдамида трансформаторнинг қисқа туташув тавсифи– Ist, Pst, cosst= f(Ust) қурилади (4 - расм).





СИНОВ САВОЛЛАРИ.
5.
5.1 Нима учун трансформаторнинг қисқа туташув ҳолати текширилади?
5.2.Қисқа туташув ҳолатидаги актив, индуктив ва тўла қаршиликлари қандай топилади?
5.3. Трансформаторнинг қисқа туташув ҳолатидаги вектор диаграммасини чизиб беринг?
5.4. Нима учун трансформаторнинг иккиламчи чулғами қисқа туташтирилганда бирламчи чулғам токи ошиб кетади?
5.5. Нима учун трансформаторнинг қисқа туташув параметрлари юксиз ишлаш параметрларидан кичик бўлади?
5.6. Трансформатор қисқа туташув қувват исрофини топишнинг қандай амалий аҳамияти бор?
5.7. Трансформатор қисқа туташув кучланиши миқдори унинг қандай хусусиятларини аниқлаб беради?
5.8. Трансформатор қисқа туташув параметрларига унинг конструктив қисмлари ўлчамларининг қандай таъсири бор?
Download 138.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling