Лаборатория машгулотлари амалий иш – I. Криоскопия
Download 1.13 Mb.
|
Лаборатория машгулотлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асбобнинг тузилиши
- Эритмаларни тайёрлаш.
Ишнинг мақсади: Ўзаро тўлиқ ерийдиган суюқликлани ҳайдашни ўрганиш ва “ҳарорат – таркиб” диаграммасини чизиш.
Керакли асбоблар: суюқликнинг қайнаш ҳароратини аниқлаш асбоби. шиша капиляр ёки чинни бўлаклари. 50 мл ҳажмдаги учта колба ва пробиркалар. 3 та кичик робирка пробкаси билан. бюретка. 0,1н натрий гидроксид. фенолфталеин. сирка кислота. миллиметр қоғоз. Асбобнинг тузилиши: Суюқликларни қайнаш температурасини аниқлаш асбоби 2-расмда кўрсатилган. колба. Термометр совутгич. Пробка. пробирка. Колбага суюқ аралашма солинади ва қайнаш бир текис ўтиши учун унинг ичига шиша капиляр ташлаш керак. Симобини суюқликка ботириб 120-130о лик термометр колбага ўрнатилади. Кейин колба ва совутгич резинали пробка ёрдамида туташтирилади. Совитгич ичидан сув юборилади ва асбест сетка орқали колба аста – секинлик билан қиздирилади. Суюқлик ҳарорати қолган қайнаш бошлангандан кейин совитгич пастки ҳолатга келтирилади ва робиркага 1 мл дистиллят йиғиб олинади. Сўнг асбоб бўшатилади ва колба яхшилаб ювилади ва янги аралашма билан чайқатилади. Бошқа аралашмалардан ҳам шу усул билан 1 мл дистиллят илиш керак. Ҳар бир аралашма учун қайнаш ҳарорати ёзиб олиниши керак. Йиғиб олинган дистиллят 0,1Н NaOH еритмаси билан титрланади ва аралашмадаги сирка кислатанинг моляр қисми топилади. Эритмаларни тайёрлаш. Сирка кислотанинг моляр қисми 0,25; 0,5; 0,75 га тўғри келади ва сувдаги еритмаси тайёрланади.Ишни бажариш:Тоза сув ва тоза кислоталарнинг қайнаш ҳароратлари аниқланади. Юқорида айтилганидек аралашмалар тайёрланаи. Ҳар бир аралашмадан 1 мл олиб они 0,1 н NaOH билан титрлаб таркибидаги сирка кислотанинг моляр қисми топилади. Ҳар бир аралашмага тўғри келадиган дистиллятнинг ҳам ҳудди шу усул билан таркиби топилади. Аралашмаларни қайнаш ҳароратлари топилади. Олинган натижалар қуйидаги жадвалга ёзилади:
Натижалардан фойдаланиб график чизилади. Ордината ўқига ҳарорат, абсcисса ўқида суюқ аралашма ёки дистиллят таркиби . Кейин “ҳарорат – таркиб” диаграммаси чизилади. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling