Ландшафтли ер тузиш


Тупроғи эрозияга хавфли минтақаларда хўжаликда ички ер


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37
3.11. Тупроғи эрозияга хавфли минтақаларда хўжаликда ички ер 
тузишни ўтказиш тартибини белгилаш 
Амалда хўжалик ички ер тузишни ўтказишда қуйидаги тартиб қабул 
қилинган: 
- тайёргарлик ишлари; 
- лойиҳани ишлаш, муҳокама қилиш ва тасдиқлаш; 
- лойиҳани жойга кўчириш; 
- лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва топшириш
- лойиҳани амалга ошириш режасини тузиш; 
- лойиҳани амалга ошириш юзасидан муаллифлик назорати ўтказиш. 
Ушбу тартиб тупроғи эрозияга учраган (хавфли) минтақаларда 
хўжаликда ички ер тузишни ўтказишда ҳам сақланиб қолади. Лекин ер 
тузишнинг ҳар-бир босқичида ечиладиган масалалар тупроқни эрозиядан 


86 
сақлаш тадбирларини хисобга олиб ечилиши керак. Лойиҳалаш босқичида 
эса фақатгина ҳудудни эрозияга қарши ташкил этиш лойиҳасини ишлаб 
чиқибгина қолмасдан, балки эрозияга қарши қўлланадиган тадбирлар 
мажмуини тўлиқ ишланиши лозим. 
Кўрилаётган тизимнинг асосий бўғини ер эгалиги (ердан фойдаланиш) 
ҳудудини эрозияга қарши ташкил этиш ҳисобланади. У тупроқни 
ҳимоялашнинг тадбирлари мажмуасини амалга ошириш учун ташкилий-
ҳудудий асос яратади. Лойиҳада оқим чизиқларини ва зарарли шамоллар 
йўналишларини ҳисобга олиб ўрмон полосалари, дарахтлар, тупроқни 
химоя қилувчи агротехник тадбирлар мажмуаларини жойлаштириш 
мўлжалланади, ерлар эрозиясининг олдини олиш имконини берадиган ер 
турларидан фойдаланиш йўллари аниқланади. Бунда қуйидаги тартибда 
ишлар бажарилади: 
1. Лойиҳага тайёргарлик ишлари камерал ва дала шароитларида 
бажарилади; 
2. Камерал 
шароитда 
қуйидагилар 
йиғилиши, 
текширилиши, 
тизимлаштирилиши ва ўрганилиши керак бўлади; 
3. Ерлар эрозиясининг физик-географик ва ижтимоий-иқтисодий 
омилларини тавсифловчи материаллар; 
4. Ёмғирлар, жалалар, эриган сувларнинг эрозия чиқариш хавфи, 
зарарли шамоллар йўналишлари ва интенсивлини, тупроқларнинг эрозияга 
қарши чидамлилиги, рельеф ва ўсимликларнинг эрозия салоҳияти 
тўғрисидаги маълумотлар; 
5. Олдин ўтказилган ер тузиш, ерларни иқтисодий баҳолаш, тупроқлар 
бонитировкаси, ер-кадастри ишланмалари материаллари. 
План-харита материали 1:10000 масштабда, рельеф қирқимлари ораси
5,0 м. (мураккаб рельефли хўжаликларда қирқимлари ораси 1,0 ёки 2,5 м.) 
қилиб тузилади. Оддий гидротехник иншоотлрни лойиҳалашда 1:2000 ва 
1:1000, айрим вазиятларда, хатто, 1:500 масштабдаги, рельеф қирқимлари 
0,1-0,5 м. бўлган план ва хариталардан фойдаланиш керак. 


87 
Дала шароитларида ер турларининг эрозия-аккумулятив жараёнларга 
учрашининг мавжуд холатини ва эрозияга қарши тадбирларнинг амалга 
оширилиш навбатларини белгилаш учун хўжалик ҳудуди ўрганилади. 
Бунда жарликлар, гидротехник иншоотлар, ихота дарахтлари полосалари
дарахтлар, йўллар ҳамда ер турлари, алмашлаб экиш далалари ва ишчи 
(суғориш) учаткалари чегаралари уларнинг эрозияни ривожлантиришга 
таъсири масаласи бўйича ўрганилади. Камерал ва дала тупроқ-эрозия 
изланишлари натижалари бўйича қияликлар нишаблиги ва йўналишлари, 
тупроқларнинг эрозияга учраш даражаси, ва бошқа ҳариталари тузилади. 
Сув эрозияси жараёнида барча табиий омилларнинг таъсирлари 
йиғиндисини сон жиҳатдан бахолаш учун тупроқларнинг потенциал 
ювилиши ҳисобланади. Унинг сув эрозияси омилларига боғлиқлиги 
қуйидаги таркибий ифода билан кўрсатилиши мумкин: 
(9) 
Бунда, 
М – тупроқлар ювилишининг интенсивлиги, 1 га йилига т.; 
ёмғирлар қуввати ва интенсивлиги, қорлар қатлами, қор эриш 
интенсивлиги, оқим қатламини ҳисобга олувчи ёғингарчиликнинг эрозия 
салоҳияти; 
тупроқлар типларини ҳисобга олувчи кўсаткич; 
тупроқларнинг ювилиш даражасини ҳисобга оллувчи коэффициент; 
мос тарзда қияликнинг шаклини ва йўналишини ҳисобга олувчи 
коэффициентлар. 
Ёмғирлар, жалалар қор эриши интенсивлиги кўрсаткичлари 
хўжаликнинг бутун ҳудуди учун бир хил қилиб қабул қилинади. 
Ҳисоблашлар ўсимликлар билан қопланмаган ҳайдалма ерлар учун сув 
оқиш чизиқлари бўйича ўтказилади. Оқиш чизиқлари ҳайдалма ерлар 
массивларида рельефнинг сув ажратувчи жойларидан жарликлар ва сойлар 
қирғоқларигача қилиб белгиланади. 


88 
Асосий сув ажратгичдан иккиламчи сув ажратгич чиқадиган 
массивларда, оқиш чизиғи иккиламчи сув ажратгичдан ўтказилади. Уни 
шундай 
белгилаш 
керакки, 
бунда, 
ювилишнинг 
ҳисобланган 
интенсивлигини унга қўшни ҳайдалма ерлар массивларида ҳам қўллаш 
мумкин бўлсин. 
Аниқ ер участкасидан йил давомида ювиладиган тупроқларни аниқлаб 
ва уни йўл қўйилиши мумкин бўлган миқдор (ювилиш меъёри) билан 
солиштириб, ҳудуднинг эрозияга қарши салоҳияти белгиланади. Агар 
ҳисобланган ювилиш, ювилиш меъёрига тенг бўлса, ҳудуднинг эрозияга 
қарши салоҳияти жуда юқори, меъёрдан 2-3 марта ошиши эса эрозияга 
қарши турғунликни мос тарзда пасайишини билдиради. Ҳисоблашлар 
натижалари бўйича ҳарита тузилади. 
Тупроқларнинг ювилиш жараёнлари қияликларнинг пастки эгилган 
қисмларида ювилиб тушган тупроқ заррачаларининг йиғилиши билан мос 
тарзда ўтади. Бу тупроқлар сув ўтказиш қобилиятининг кескин пасайишига 
ва охир-оқибатда ҳудуднинг эрозияга қарши салоҳиятининг пасайишига 
олиб келади. 
Сув эрозияси маҳсулотлари (чўкиндилар) йиғилган контурлар 
қалинлиги бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади: кам қалинликдаги (20 см. 
гача), ўрта қалинликдаги (20-50 см.), ва қалин (50 см. дан катта), шамол 
эрозияси учун мос тарзда 5 см. гача; 5-20 см.; 20 см. дан катта. Чўкиндилар 
20 см. дан кам бўлганда тупроқнинг генетик номи чўкиндилар (кам 
қалинликдаги) баландлиги тавсифи билан тўлдирилиб сақлаб қолинади. 
Чўкиндиларнинг катта қалинлигида тупроқлар кўмилган ҳисобланади. 
Қияликлардаги аккумулятив жараёнларни ҳисобга олиш учун ювилиб 
келиш ва майда тупроқ заррачалари чўкиндилари интенсивлиги 
ҳисобланади ва мос ҳариталар тузилади.
Ерларнинг тезлашган шамол эрозияси мураккаб ҳодиса ҳисобланади. Унинг 
ривожланиши шамол оқимларининг тезлигига, уларнинг турбулентлигига, 
ҳавонинг ер сатҳидан ҳар хил баландликлардаги ҳарорати ва зичлигига, тупроклар 


89 
таркибига, шаклига, зичлигига ва эрозияга учраган тупроқ заррачалари 
ўлчамларига, қуруқликда ва ҳавода тупроқ заррачаларининг силжиши, ишқалиши 
ва ёпишиши коэффициентларининг абсолют қийматларига боғлик бўлади. 
Ерларнинг шамол эрозияси ривожланишига асосий табиий омилларнинг 
йиғма таъсирини баҳолашни тупроқлар дефляцияси интенсивлигини ҳисоблаш 
ёрдамида ҳам ўтказиш мумкин. 
Потенциал дефляциянинг шамол эрозияси омилларига боғлиқлигини 
қуйидаги таркибий ифода билан кўрсатиш мумкин: 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling