Ландшафтли ер тузиш
-БОБ. ЛАНДШАФТЛАР, УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
1-БОБ. ЛАНДШАФТЛАР, УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА
ХУСУСИЯТЛАРИ. 1.1. Ландшафтлар тўғрисида тушунчалар Табиий ландшафт – бу маълум бир жой иқлими, реьефи, ўсимликлари ва тупроқ қатлами характерларини ягона гармоник яхлитлиги сифатида, ернинг маълум минтақаларида такрорланувчан бирлашувидир. Бундай бирлашувнинг қонуниятларини ўрганувчи фан – бу ландшафтшуносликдир. У ернинг ландшафтли қобиғи ҳамда унинг табиий элементлари(табиий-ҳудудий ва табиий-антропогенмажмуалар) тўғрисидаги фандир. “Ландшафтли қобиқ” тушунчаси билан бир қаторда классик ландшафтшуносликда табиий-ҳудудий мажмуа(ТҲМ) ва ландшафт тушунчалари ҳам асосий ўринни эгалладилар. ТҲМ ўзаро узвий боғлиқ бўлган табиий компонентлар(мийоген асослар, ҳаво иқлими,сув, тупроқ, ўсимлик дунёси ва ҳайвонот дунёси) нинг турли даражаларидаги ҳудудий бирикмалар шаклидагижамланмаси сифатида аниқланади. Бугунги кунга қадар “ландшафт” тушунчаси турлича талқин қилинади. Асосийси, турлича қоидаларни ўзига жамлаган ҳолда ландшафтни табиат билан уйғунлиги, бир бутунлиги, шунингдек ландшафтни ернинг ландшафтли қобиғини таркибий элементи сифатида тушунишдир. Ландшафтлар кенгликда ёки маълум бир маконда қонуний тарзда бирлашгани ҳолда физик-географик проинциялар ва мамлакатлар, ландшафтли вилоятлар каби йирик физик-географик тизимларни вужудга келтирадилар. Ўз навбатида ландшафтларнинг ўзи бир неча майда таркибий элементлардан – локал ўлчамли ТҲМ лардан ташкил топган. Табиий ҳудудий мажмуалар(геотизимлар)нинг асосий таркибий қисмлари – бу модда алмашинуви, энергиялар, ахборотларнинг ўзаро боғлиқ жараёнлари сифатидаги табиий компонентлардир. 8 Бугунги кунда уларни учта кичик тизимларгагуруҳлаш қабул қилинган: - геома – ноорганик табиий компонентлар: литоген асослар(ер қобиғининг устки қисми ва ер сиртининг рельефи), ер атрофидаги ҳаво массаси, табиий сувлар; - биота – ўсимлик ва ҳайвонот дунёси; - тупроқ-оралиқ ёки биокосли(органоминерал) кичик тизим. Ҳар бир компонент ўзига хос хусусиятларга эгадир. Одатда моддий, энергетик, ахборотли алоҳида-алоҳида ажратилади. Географик қобиқни ташкил этивчи ва унинг ривожланишини таминловчи геосфераларнинг ўзаро таьсири ва алоқадорлиги асосида унинг компонентлари ва қисмлари орасида рўй берадиган модда ва энергия алмашиниши ётади. Бу алмашиниш модданинг айланиши (масалан: сувнинг айланиши, кимёвий унсурларнинг айланиши, биологик айланиш кабилар) шаклида бўлади. Географик қобиқнинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг бир бутунлиги ва яхлит табиий географик комплес эканлигидир. Лекин унинг бир бутунлнги, унинг турли қисмларида турлича табиий географик шароит мавжудлигини инкор этмайди. Бошқачарок қилиб айтганда, географик қобиқнинг ўзи яхлит табиий-географик комплес бўлиши билан бир вақтда у турлитуман катта-кичик табиий географик комплесларга табақалангандир. Бу табиий-географик комплекслар катта-кичиклигига қараб турли кўламни эгаллайди. Масалан, уларнинг энг каттаси географик қобиқ бўлса, ундан кичикроғи материклар ва океанлар, янада кичикроғи табиий-географик ўлкалар ва ҳ. к. Биз юқорида санаб ўтган табиий географик комплексларнинг ҳар бири, шу жумладан ландшафт ҳам геотизимдир. Ландшафт геотизимлар орасида ўзига хос кўламга эга бўлиб, маълум бир табиий географик районни ҳосил қилувчи қисмдир. Айни вақтида ўзидан кичик геотизимларнинг мураккаб ва динамик мажмуидан иборат ҳосиладир. 9 Геотизимлар, жумладан ландшафтлар ҳам инсоннинг яшаш муҳити ҳисобланади. Улар инсон ҳаёти учун зарур бўлган ҳаво, сув, тупроқ унумдорлиги, биомасса каби кўплаб ўзини - ўзи қайта тиклаб турадиган табиий бойликлар манбаи ҳамдир. Бундай бойликларни қайта тиклаб ўзини-ўзи тўлдириб туриши учун геотизимлардаги модда ва энергия алмашиниши табиатдан қандай яратилган бўлса, ўшандай сақланиши лозим бўлади. Аммо инсон ўзи яшаши учун қулайроқ, яхшироқ шароит яратишга, табиий ландшафтларга нисбатан махсулдорроқ бўлган маданий ландшафтларни яратишга ҳаракат қилади. Кишилик жамияти ривожланиб боргани сари унинг табиатга таъсири табиий бойликлардан фойдаланиш меъёр ва табиий шароитини ўзгартириш имконияти ортиб бориши шак-шубхасиз. Бунинг оқибатида табиатнинг инсон ҳаётига ва унинг хўжаликдаги фаолиятига ташқаридан тескари таъсири ҳам намоён бўла бошлайди. Жамият билан табиат ўртасидаги ўзаро алоқадорликда юзага келадиган номутаносиблик айрим жойларда салбий оқибатларга сабаб бўлмоқда. Натижада бу мавжуд табиий ресурслардан тўғри фойдаланиш, уларни заҳарланиш ва ифлосланишини олдини олиш, инсон яшаб турган муҳитни ҳар томонлама яхшилаш ёки самарадорлаштириш масаласи юзага келди. Бу масала кўп томонлама ўрганилишн долзарб бўлган, мураккаб, жуда ҳам серқирра, жумладан, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий ва илмий масаладир. Бу масалани ижобий ҳал қилиш, қай жиҳатдан бўлмасин, у мустаҳкам илмий асосга эга бўлиши керак. Ана шу илмий асосни ишлаб чиқишда кўплаб турли-туман фанлар, жумладан ландшафтшунослик ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир. Ландшафтларни тадқиқ қилиш албатта дала ишларини ўтказишни талаб қилади. У ёки бу ҳудудда мавжуд бўлган геотизимларни аниқлашда қўлланиладиган табиий географик изланишларнинг бирдан-бир йули ҳам ландшафт тадқиқотларидир. Бундай изланишлар натижасида яратиладиган ландшафт карталари эса кейинчалик турли-туман махсус амалий карталарни ишлашга, ер тузишда, табиат муҳофазаси ва табиий 10 бойликлардан оқилона фойлаланишнинг чора-тадбирларини ишлаб чиқишда аниқ ва ишончли илмий асос бўлиб хизмат қилади. Амалий ландшафтшунослик учун зарур маьлумотларнинг яна бири бу умумилмий ландшафт харитасида акс эттирилган ҳар бир ландшафт мажмуани ҳар томонлама ёритиб бора оладиган таърифдир. Масалан, қишлоқ ҳўжалиги мақсадларида бир турдаги маълумотлар керак бўлса, шаҳарсозлик нуқтаи-назаридан эса бошқа турдаги маълумотлар зарур бўлади. Бундай маълумотларнн тўғри ва оқилона ажратиб ола билиш ишнинг натижаларига тўғридан-тўғри таъсир этади. Бошқачароқ қилиб айтганда, қишлоқ ҳўжалиги мақсадларида ҳам шаҳарсозлик ёки бошқа мақсадларда ҳам жойнинг иқлими, тоғ жинслари, рельефи, тупроғи, сув режими кабиларни ҳисобга олиш керак бўлади. Аммо қишлоқ ҳўжалиги мақсадларида иқлим ёки тупроқнинг айрим хусусиятларини акс эттирувчи кўрсаткичлар таҳлил қилинса, шаҳарсозлик билан шуғулланувчи мухандис учун эса бошқа хусусиятларни акс эттирувчи кўрсаткичлар кўпроқ аҳамият касб этади. Ландшафтларга таалуқли маълумотларни амалиётга тадбиқ қилиш жараёнида ландшафтларнинг маълум бир мақсадни кўзлаган ҳолда гуруҳларга бирлаштириш, яъни ландшафт турларини аниқлаш зарурияти туғилади. Уларни халк ҳўжалигининг у ёки бу тармоғини ривожлантириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда инсон томонидан амалга ошириладиган тадбир (иншоот курилиш, мелиорация, агротехника ва ҳоказо)ларга қандай таъсир кўрсатишига қараб айрим гуруҳларга бирлаштириш ландшафтларни амалий жиҳатидан баҳолашни осонлаштиради. Халқ хўжалигининг у ёки бу тармоғини ривожлантириш мақсадларидаги тавсифномаларни ишлаб чиқишда, албатта ландшафтларнинг табиий ривожланиши давомида рўй бериши мумкин бўлган ўзгаришлар ва инсоннинг хўжалик фаолияти натижасида юз берадиган ўзгаришлар инобатга олиниши керак. Бундай ўзгаришларнннг 11 бўлиши ёки бўлмаслигини олдиндан кўра билиш (прогнозлаш) амалий ландшафтшуносликнинг муҳим масалаларидан биридир. Ландшафтларни иқтисодиётнинг ёки бу тармоғини ривожлантириш мақсадларида баҳолаш амалий ланлшафтшуносликнинг йўналишидир. Шунинг учун ландшафтларни баҳолаш муаммоси амалий ландшафтшуносликнинг шу кундаги асосий муаммоларидан бири ҳисобланади. Ландшафтларни у ёки бу мақсад учун баҳолашнинг асосий мазмуни кишилик жамиятининг у ёки бу талабларидан келиб чиққан ҳолда ландшафтларнинг яроқлилигини, қулай ёки ноқулайлигини аниқлаб беришдан иборатдир. Шу жиҳатдан табиий мажмуаларни баҳолашнинг уч жихати аниқ бўлиши керак. Биринчидан, баҳолашнинг объекти аниқ бўлиши керак. Бунда табиий компонентлардан бири масалан, иқлим, релъеф, тупроқ ёки ўсимлик баҳолаш объекти бўлиши мумкин. Аммо бундай баҳолаш бир томонлама бўлиб, жой табиий шароитининг ҳар томонлама баҳосини бериши мумкин бўлмай қолади. Шунинг учун баҳолашнинг объекти сифатида геотизим олингани маъқулдир. Мавжуд баҳолаш тажрибалариниг натижаси ҳам ландшафтларни объект сифатида қарашни мақсадга мувофиқ бўлишини кўрсатади. Иккинчи, баҳолашнинг субъекти ҳам бўлиши керак. Яъни, табиий мажмуалар ёки ландшафтларни баҳолаётганда нима учун, ким учун баҳоланаётганлиги ҳам аниқ бўлиши керак. Субъект сифатида қишлоқ ҳўжалиги ёки унинг бирон бир тармоғи, шаҳарсозлик ёки бирон бир саноат қурилиши, йўл қурилиши кабилар олиниши мумкин. Учинчи, объект ва субъектдан ташқари баҳоланаётган вақтдаги иқтисодий географик, социал, табиий географик, илмий-техник шароитлар кабилар ҳам ҳисобга олиниши керак. Шароит макон ва замонда ўзгарувчан бўлганлиги учун баҳолашнинг натижалари ҳам мос ҳолда ўзгартириб туришга тўғри келади. Бошқачароқ қилиб айтганда, табиий мажмуаларни у 12 ёки бу мақсадда баҳолаш натижалари маконда ҳам, замонда ҳам нисбийдир. Ландшафтларни баҳолаш натижалари тўғри бўлиши учун баҳолашнинг асосий мақсади аниқ белгилаб олинган бўлиши керак. Ландшафтларни баҳолашнинг энг асосий мақсади, уларни ўзлаштириш навбатларини улардан фойдаланишнинг қулай ва яхши вариантларини аниқлаб беришдан иборат. Бундай мақсадда олиб борилган баҳолаш ишлари ишлаб чиқариш учун бажарилган баҳолаш дейилади. Баҳолаш ишларидаги яна бир йўналиш экологик баҳолаш йўналишидир. Унда субъект сифатида инсон, аҳоли хизмат қилади. Бундай баҳолашдан асосий мақсад - кишиларнинг ишлаш шароитини, дам олишини тўғри ва оқилона ташкил қилиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш учун илмий асос яратишдан иборат. Ландшафтларни эстетик жиҳатдан рекреация мақсадларида баҳолаш ишлари ҳам шулар жумласига киради. Табиий шароитни, жумладан, ландшафтларни иқтисодий баҳолаш ўзига хос йўналишларидан биридир. Бу борада анча ишлар қилинганлигини нашр қилинган илмий адабиётлардан ҳам билиш мумкин. Аммо табиий ресурсларни иқтисодий баҳолашнинг назарий асослари кўп ҳолларда табиий ресурсларни иқтисодий баҳолашда иқтисодчилар томонидан бир ёқламаликка мойил бўлиш ва табиий географик асосини кўпам ҳисобга ола билмаслик ҳоллари мавжуд экан. Шунинг учун ҳудудларни ҳар томонлама ландшафтлар доирасида баҳолаш мақсадга мувофиқдир. Баҳоланиши лозим бўлган табиий шароит ёки табиий муҳит фақат турли хил табиий элемент қисмларининг тасодифий йиғиндиси бўлмай, балки яхлит қисмларининг ўзаро таъсири ва алоқасида бўлган тизим ҳамдир. Ана шу яхлитлик ёки бир бутунлик ландшафтларда аниқ акс этади. Табиий шароитни қишлоқ ҳўжалиги учун баҳолаш даставвал ландшафтларнинг қишлоқ ҳўжалигида фойдаланилишини чеклаши мумкин бўлган хусусиятларни аниқлаб олишдан бошланиши керак. 13 Ландшафтларнинг бундай хусусиятлари уларнинг рельеф, тупроқлар, ер ости сувларининг ҳолати кабилар билан боғлиқдир. Ландшафтларни баҳолаш суғориладиган дехқончилик учун ҳам лалми дехқончилик учун ҳам қишлоқ хўжалик нуқтаи назаридан энг муҳим ҳисобланган 3 та компонент: иқлим, тупроқ, рельеф бўйича бажарилгани мақсадга мувофиқ. Қишлоқ хўжалик экинларининг ўсиши ва ривожланишига иқлим тупроқ рельфнинг турлича таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳисобга олсак, уларни баҳолаш усуллари ҳам турлича бўлади. Ландшафтлардан қишлоқ ҳўжалигида фойдаланишда, уларнинг рельеф тузилиши ҳам катта аҳамиятга эга. Рельефнинг баҳолаш асосида эса ер ландшафтларнинг умумий баҳосини чиқармай компонентлар баҳоси асосида ландшафт ҳақида тўла тасаввурга келиш қийин. Баҳолаш объекти сифатида турли хил геотизимлар у ёки бу компонент, бирорта табиий ресурс, масалан фойдали қазилмалар, ўсимлик бойликлари, ер бойликлари, сув ва ҳоказо иштирок этса, баҳолаш субъекти сифатида эса жамият халқ ҳўжалигининг бирорта тармоғи, у ёки бу саноат корхонаси, турли хил қурилиш иншооти ва бошқалар хизмат қилиши мумкин. Ҳар қандай баҳолаш натижалари нисбий ва тарихийдир. Чунки, вақт ўтиши ижтимоий иқтисодий шароитининг ривожланиш натижасида субъектнинг объектга бўлган муносабат ва талаблари кучайиши мумкин. Ундан ташқари, ҳар қандай баҳолаш ишларини амалий ландшафтшуносликнинг вазифаси деб қараш ҳар доим тўғри бўлавермайди. Масалан, бир ирригация каналини пахта етиштириш нуқтаи назаридан баҳолаш тор маънодаги махсус баҳолашга киради. Баҳолашдаги иккинчи йўналиш ижтимоий экологик баҳолаш деб аталади. Унда ландшафтлар инсон ҳаётининг турли жабҳалари нуқтаи назаридан баҳоланади. Ландшафтларни у ёки бу мақсад учун баҳолар эканмиз, субъект таъсирида кейинчалик қандай ўзгаришларга мойил бўлиши ва улар қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини олдиндан кўра билишимиз керак. Инсон фаолияти таъсирида (қишлоқ ҳўжалигидами, 14 шаҳарсозликдами ёки бирор иншоот қурилишими) ландшафтларни ўзгариши ва бу ўзгаришнинг оқибатларини олдиндан айтиб бериш, яъни башоратлаш лозимдир. Ландшафтдаги ҳар бир компонент узлуксиз ривожланишда ва ўзгаришдадир, агар улардан бирининг хусусияти (масалан, иқлим) ўзгариб, янги сифатга эга бўлса, қолган компонентлар ёки уларнинг хусусияти (масалан, тупроқ) унга мослашиб олишга ҳаракат қилади. Бундай жараён турли компонентларда турлича жадаллик билан ва баъзан анча вақтни ўз ичига олади. Аммо биринчи бўлиб ўзгарган компонент бу вақт эса яна ривожланишда ва ўзгаришда бўлади. Қолган компонентлар яна унга мослашишга ҳаракат қилаверади. Демак, ландшафтдаги ички мувозанат вақтинча ва нисбий бўлиши мумкин. Ландшафтнинг компонентлари ичида энг фаол ҳисобланадиган биота (ўсимлик ва ҳайвонотдир). У доимо биотик бўлмаган компонентлар билан қарама-қаршиликдаги ва атроф муҳитга мослашишга ҳаракат қилади. Натижада бир бутун ландшафтни қайта созлага олиб келади. Ҳаракат билан мувозанат узлуксиз ўзгарувчан алоқададир. Ландшафтдаги мувозанат ландшафтдаги ҳаракат билан ҳаракатсизлик орасидаги мувозанат шароитдагина сақланиши мумкин. Лекин бундан мувозанат нисбий ва вақтинчаликдир. Ландшафтнинг ичидаги компонентларнинг ўзаро таъсири ва қарамақаршиликлари ландшафтнинг суст, бир маромда ва кескин ўзгаришларсиз ривожланишига сабаб бўлса, ташқаридан бўладиган таъсир ва алоқадорликлар, бу жараённи тезлаштириши ёки кескин ўзгартириб юбориши мумкин. Ландшафтнинг ривожланиши, унинг ички тузилишига хос бўлган белгиларни янги таркиб белгилари томонидан сиқиб чиқариш демакдир. Бу жараён ландшафтда сифат ўзгаришларини ҳосил қилиб, янги ландшафтни барпо бўлишига олиб келади. Аммо бир ландшафтнинг ўзида бир вақтда ҳозирги кунга хос белгилар билан ёнма-ён узоқ ўтмишда шаклланган белгилар ҳам учраши мумкин. Бундан ташқари ҳозирги вақтда ландшафтда 15 учрайдиган айрим ҳодиса ва жараёнларни билан ландшафтнинг тарихини, ёшини билиш зарур бўлади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling