Ландшафтли ер тузиш


 Рельефнинг кўриниши ва ландшафтларнинг геотопологияси –


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
2.2. Рельефнинг кўриниши ва ландшафтларнинг геотопологияси – 
ер тузиш мақсадлари учун ландшафтли режалаштириш асоси 
 Ҳайдалма ерларнинг бугунги кундаги мавжуд чегаралари, уларни узоқ 
йиллар давомида тўғри чизиқли тарзда ишлаш негизида вужудга келган. 
Олдинлари далаларнинг ўлчамлари унчалик катта бўлмаган. Шу сабабли 
ҳам деҳқонлар ерларни баланддан пастга қараб ишлаганлар, суғорганлар, 
чопиқ қилганлар. Далалар унчалик катта бўлмаганли сабабли уларни 
эрозияга учраш эҳтимоли ҳам юқори бўлмаган. Фақатгина ХХ асрнинг 
иккинчи ярмидан бошлаб, яъни далаларни йирик қишлоқ хўжалиги 
техникаси билан ишлашга ўтилганидан сўнггина далалар йириклашди ва у 
ерларда эрозия деган жараён бошланди ҳамда тез орада атроф-муҳитга 
катта салбий таъсир кўрсатувчи воқеиликка айланди. 
Бугунги кунда ўзининг тўғри чизиқли элементлари билан мавжуд 
бўлган агроландшафтларни йирик контурли ташкил этиш мураккаб 
рельефли ҳудудларга унчалик мос келмайди ва шу сабабли уларни тегишли 
тарзда ўзгартириш талаб этилади. Мураккаб рельефли шароитда 
деҳқончиликдаги экологик тизимнинг асоси ҳудудларни контурли ташкил 
этишдан иборатдир. У ўз ичига экологик бир хил таркибли ишчи 
участкаларни яратиш ва доимий ҳамда муваққат чизиқли элементларни 
жойлаштиришдан; демак, рельефнинг кўринишига мос ҳудудларнинг 
экологик картаси элементларини ҳам жойлаштиришдан иборат бўлади. 
Маълумки, бундай ташкил этиш тизими ландшафтларни табиий 
таркибини ҳисога олишни, тупроқ таркибини емирувчи салбий ҳолатларини 
кучайишини камайтириш мақсадида эрозия хавфли майдондаги эклогик 


23 
каркас элементлари майдалаш зарур. Демак, экологик бир хил таркибли 
ишчи участкалар ва экологик каркаснинг элементлари ландшафтнинг 
таркибини ва хўжалик фаолиятини ҳисобга олувчи ягона тизимга 
боғланади. Тўлқинсимон ва чўққили текисликлар шароитида агроландшафт 
ҳудудларини ташкил этиш кўпгина экологик каркасни лойэиғалаш ва 
қияликлардаги ерларни тузишга, яъни ландшафтлар мажмуасининг асосий 
элементларини жумладан, ишчи участка(дала)ларни, экокаркаснинг 
ўрмонларини, оддий чизиқли гидротехник иншоотларини, дала йўлларини 
мажмуали тарзда ва келишилган тарзда жойлаштириш билан якунланади. 
Бошқача қилиб айтганда, нишабликдаги ишчи участка контурининг устки 
ва пастки қисмлари қўтарилган ва ичкарига киритилган эгри чизиқлар 
билан, ён томонларидан гидрографик тармоқларининг тальвегаси, яъни 
ложбина, лощина ва жарликлар билан чегараланган бўлиши зарур. 
Сўзсиз, ландшафтли режалаштиришда ер тузиш учун ишчи 
участкаларни жойлаштиришга амалий талаблар ҳисобга олиниши зарур, 
яъни: 
- участкалар таркибига эрозия жараёнларини содир бўлиш даражаси 
бўйича, потециал унумдорлик ва ерни ишлашга энергия сарфи бўйича бир 
хил бўлган, морфологик ва тупроқ шароитлари бўйича тенг бўлагн ерлар 
криши зарур; 
- ишчи участкаларнинг чегаралари асосий сув оқими йўналишига 
кўндаланг бўлиши, яъни топографик харита горизонталлари ва қабариқ – 
ичкарига кирган эгилувчан чизиқларга шундай ҳисоб-китоб асосида 
параллел бўлиши керакки, бунда охиргилар экологик каркас(ўрмон 
полосалари, ўтлар экилган буферлар) блоклари жойлашган ҳудудлар 
ролини бажариш, шунингдек ерларни ишлашга йўналтирувчи чизиқлари 
бўлиши керак; 
- нишаблик ерларини ишлаш амалга ошириладиган йўналтирувчи 
чизиқлар дарё тармоқлари юқори қисмларининг элементларига, яъни 
ложбина, лощина, ирмоқ водийси ва дарё щзанларига тушмаслиги зарур; 


24 
- ишчи участкаларнинг кенглиги нишабликлардаги иккита бир-бирини 
тўлдирувчи тармоқлар элементлари ўртасидаги масофа билан аниқланиши 
зарур. 
Амалда ҳар қандай агрохўжаликнинг экологик каркасини олдиндан 
мавжуд бўлган кенгликда “аэродромли” далалар билан лойиҳалашга тўғри 
келади. Бундай ҳолда лойиҳалаш учун ориентир тариқасида эрозия билан 
зараланганлигига қараб ерлардан табақаланган фойдаланиш хизмат қилади. 
Бу эса, ўз навбатида, ҳудудларни ички далаларни ташкил этиш ишини 
ўтказиш талаб қилинади. 
Юқоридаги ҳолатларида далаларнинг оптимал ўлчамлари қандай 
бўлиши зарур? Бу масала ландшафтнинг ҳар бир типи учун алоҳида ҳал 
қилиниши зарур. Умумий тарзда қишлоқ хўжалик технологиясининг 
талаблари шундай, яъни узун томонларининг ўлчами 300м.дан кам бўлган 
участкалар самараси жуда паст(айланишлар, далага кириб-чиқишлар кўп 
бўлади), 30,0-40,0 гектар участкалар наинки экологик жиҳатдан мақсадга 
мувофиқ эмас, балки иқтисодий жиҳатдан ҳам ўзини оқламайди, негаки 
бундай ҳолда, ҳатто рельеф текислик бўлган тақдирда ҳам асосий 
қўйиладиган талабларни бажариш мумкин бўлмайди. 
Хўжалик даражасида ва агроландшафт кенглигида ҳудудларни 
экологик ташкил этишнинг асосий тамойилларини қуйида келтириб ўтамиз. 
1. Ўрмон полосалари – маҳаллий даражадаги экологик каркаснинг асосий 
блоклари, улар шамолдан муҳофазаловчи ва сувни бир маромга солувчи 
турларга бўлинади, таъсири ва самарадорлиги кўпкина омиллар ва 
амалиётчилар томонидан тасдиқланган. Чўққили ландшафтлик шароитида 
экологик каркаснинг чизиқли блоклари далалар ва ишчи участкалардан бўш 
жойларни эгаллашлари зарур. Бунда улар ишлаб чиқаришнинг 
агроландшафтли элементлари ҳисобланган далалар, йўллар, ишчи 
участкаларга бириктирилган ҳолда жойлашадилар. 
2. Ягона ҳайдалма массивни бир хил ишчи участкаларга бўлиниш 
жараёнида охиргилар қуйидаги талабларга жавоб беришлари зарур: 


25 
- Дала жуда ҳам мураккаб контурга ва нотўғри шаклга эга бўлиб 
қолмаслиги(акс ҳолда ишни техника билан бажариш таъминланмайди) 
керак, бундан ташқари етарли ишлаш узунлигига эга бўлиши зарур; 
далаларнинг кенглиги экологик каркас элементлари орасидаги масофа 
билан аниқланади; Далалар ва алоҳида ишчи участкалар ҳудуди ложбинлар, 
лощиналар ва гидрологик тармоқларнинг бошқа звеналаридан ишончли 
масофаланган ёки етарли масофаларда бўлиши зарур. 
3. Далаларнинг чегаралари имкон борича дала йўллари билан эмас (бу 
ҳолат техникадан фойдаланиш нуқтаи назаридан ўнғай бўлсада), балки 
ўрмон полосалари билан бириктирилиши зарур, бунда маҳаллий полосалар 
қўшимча, лекин ўша муҳим бўлган функцияни, яъни қишлоқ хўжалиги 
ерларида озиқланадиган ёввойи ҳайвонлари учун муҳофза- ем-хашак 
манбаи вазифасини ҳам бажаради. 
4. Йўллар ва маданий қишлоқ ландшафтидаги транспорт тизимининг 
бошқа элементлари ўрмон полосаларига параллел тарзда ўтилиши зарур, 
улар ҳар қандай шароитда ҳам ёпиқ контур бўйлаб қишлоқ хўжалик ер 
турларини чегераламаслиги зарур, негаки бу ҳосилни йиғиш даврида 
ҳимоя-озуқа манбаи сифатида ёввойи фаунани бир жойдан бошқасига 
кўчишига 
тўсқинлик 
қилади. 
Агарда 
йўл 
нишаблик 
бўйлаб 
лойиҳаланадиган бўлса, уни плани борича нишабликнинг қовурғалари 
бўйлаб жойлаштириш мақсадга мувофиқ. Нишаблик 3-5° бўлган тақдирда 
нишаблик бўйлаб умуман йўлни жойлаштириш керак эмас. Нишабликка 
кўндаланг тарзда лойиҳаланадиган йўл нишаблик бўйича ўрмон 
полосасидан пастда бўлиши зарур. Бу ҳолат бугунги ўрмон полосаси 
бўйича суғориш сувини эркин етиб боришини таъминлайди, кучли 
шамолларга нисбатан( ёки вегетация давридаги асосий шамолларга 
нисбатан) йўл ўрмон полосасининг орқа қисмида, шамол таъсир 
қилмайдиган томонида бўлиши зарур. 
5. Дала ( ёки бўлиниб кетган массивнинг ишчи участкалари) экологик 
каркас устини мумкин қадар кам миқдорда бўлиниши шартларини бир 


26 
вақтда бажарган ҳолда ўнғайли алоқани вужудга келтириши зарур, бу 
далаларни компакт тарзда жойлаштириш эвазига эришилади. Бунда, 
албатта, экологик каркас элементлари полосалар шаклида ёки ўрмон 
ороллари кўринишида эмас, аксинча, ички қисмида далалар ва ишчи 
участкалар мавжуд бўладиган тўлиқ таркибли кшринишда бўлиши зарур. 
6. Мураккаб рельефли участкалар ўртасида контурли ерни ишлашини 
таъминлаў учун ишлашнинг асосий йўналиши сифатида контурли бир 
хилликка эга бўлган ўрмон полосалари ёки кулисларни қўшимча тарзда 
жойлаштириш зарур. 
7. Маълумки, агроландшафтни экологик барқарорлигини оширишнинг 
асосий усулларидан бири – бу экинларни полосалар бўйлаб 
жойлаштиришдир. Аммо шуни ёдда тутиш зарурки, турли нишабликларда 
полосаларни лойиҳалаш ўзига хос хусусиятларга эгадир. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling