Ландшафтли ер тузиш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37
Кўп йиллик ўтлар. Эрозияни олдини олиш, эрозияга учраган 
тупроқларнинг унумдорлигини қайта тиклашда кўп йиллик ўтлар катта 
роль ўйнайди. Айниқса бошоқли – дуккакли ўсимликлар аралашма 
экинлари тупроқни эрозиядан мустаҳкам сақлайди, чунки улар тупроқ 
юзасида қалин ўсимликлар қопламасини ташкил қилади, остида эса кенг 
тарқалган илдизлар тизимини, бундан ташқари, физик хоссасини яхшилаш 
билан бир қаторда, илдизлар тизими тупроқни азот, фосфор, калий ва 
кальцийлар билан бойитади. Дуккаклилар илдизида туганакли бактериялар 
ривожланади ва азотни ҳаво билан боғловчи восита бўлиб хизмат қилади. 
Кўп йиллик ўтлар тупроққа катта ҳажмда илдизлар беради. Масалан, уч 


48 
ёшли беданинг илдиз массаси 0 - 40 см. қатламда 90 – 100 с/га ни ташкил 
этади, шундан юқори 10 см тупроқ қалинлигида тахминан барча илдиз 
массасининг 
қисмини 0 -20 см. қалинликда 70 - 80 % ташкил этади. Кўп 
йиллик ўтларнинг тупроқни эрозиядан сақлашдаги самараси уларнинг 
ҳилли таркиби, ўтларнинг қалинлиги илдизларнинг тарқалиб ўсганлиги, 
чимнинг қалинлиги ва сув оқими пайдо бўлиш вақтидаги ҳолати билан 
боғлиқ. Шахсан кўп йиллик ўтларнинг тупроқни ҳимоялашдаги роли кўп 
жиҳатдан уларнинг тупроқ юзасидаги массаси ва юзани қоплай олиш 
даражаси билан аниқланади. 
Бир йиллик ўсимликлар. Эрозия ва дефляциянинг интенсив ўтиши 
кўп жиҳатдан ўсимликларнинг ўсиши билан боғлиқ. Ўсимликлар бўлмаган 
ёки кам ривожланган қиялик ерларда (ҳайдалма ёки партов) эрозия ва 
дефляциянинг ўтиш интенсивлиги кучли бўлади. Бу ҳолат ўсимликларнинг 
хиллари, ривожланганлиги, зич жойлашуви билан боғлиқ. 
Тупроқни эрозия ва дефляциядан сақлаш самараси бўйича барча 
ўсимликлар уч гуруҳга бўлинган: тупроқни яхши сақлайдиган; ўртача 
сақлайдиган; кам сақлайдиган ўсимликлар. Биринчи гуруҳ ўсимликларига 
асосан кўп йиллик дуккакли ўсимликлар киради, иккинчисига – ёппасига 
сепиладиган ғалла (бошоқли) экинлар ва бир йиллик ўтлар, учинчисига эса 
– чопиқ талаб қиладиган экинлар, техник, озиқа ва сабзавотлар, боғ ва 
узумзорлар киради. 
Чопиқ талаб қиладиган экинларни қиялик ерларда ва шамол урадиган 
ер участкаларида етиштириш эрозия ва дефляция жараёнини келтириб 
чиқаради. Тиклиги 5° < бўлган қияликда жойлашган алмашлаб экиш 
массивида чопиқ талаб қиладиган экинларнинг миқдорини камайтириб кўп 
йиллик дуккакли ўтлар етиштира бошланса у ҳолда эрозия жараёни 
пасаяди, тупроқнинг физик хоссаси яхшиланади ва экинларнинг 
хосилдорлиги ошади. 
Бир йиллик экинлар ичида тупроқни эрозиядан сақлаш аҳамияти 
бўйича ёппасига сепиладиган кузги экинлар (буғдой, арпа ва ҳ. к.) нисбатан 


49 
юқори туради. Улар тупроқни эрозиядан қисман кузда ва эрта баҳорда 
сақлайди, май – июл ойларида эса жуда яхши сақлайдиган ўсимликлар 
қопламини ҳосил қилади. 
Чопиқ талабгор экинлар билан банд бўлган далаларда ўсимликлар 
орасидаги масофа узоқроқ бўлганлиги сабабли уларнинг ўсишини 
бошланишида тупроқ юзаси унча яхши қопланмайди. Бундай ҳолат чопиқ 
талаб этиладиган экинларнинг кузги бошоқлиларга нисбатан тупроқни 
эрозиядан сақлаш имконияти паст эканлигини кўрсатади. 
Тупроқ юзасининг ювилиши ёки учирилишига қарши тура олиши 
биринчи навбатда ундаги ўсимликлар билан боғлиқ. Қуйидаги, 4- жадвалда 
проф. М.И.Лопырев томонидан умумлаштирилган маълумотлар асосида ва 
ўзининг кузатишлари натижасида аниқланган эрозия ва дефляцияга қарши 
экинлар ўсимлигининг тура олиш кўрсаткичлари келтирилган. 
4-жадвал 
Экинлар ўсимлигининг эрозия ва дефляцияга қарши тура олиш 
кўрсаткичлари
11 
Т.р

Экинлар 
Эрозияга хавфлилик 
коэффициенти, (К
э

Дефляцияга 
хавфлилик 
коэффициенти, 
(К
д


Шудгор қилинган ерлар 



Қанд лавлаги 
0,9 
0,95 

Маккажўхори дон учун 
0,85 
0,85 

Кунгабоқар 
0,8 
0,85 

Картошка 
0,75 
0,85 

Баҳорги ғалла 
0,6 
0,75 

Алмаштириб 
экилган 
баҳорги 
экинлар 
0,5 
0,75 

Бир йиллик ўтлар 
0,5 
0,75 

Нўхот, ёввойи нўхот ва сули 
аралашмаси 
0,35 
0,75 
10 
Маккажўхори кўк озуқа учун
*
0,6 
0,7 
11 
Чопиқ талабгорлар қўшимча кўп 
йиллик ўтлар 
0,5 
0,7 
12 
Баҳорги ғалла қўшимча кўп йиллик 
ўтлар билан 
0,4 
0,7 
13 
Кузги ғалла 
0,3 
0,3 
1
пахта экини учун ҳам


50 
14 
Кузги экинлар аралашмаси 
0,25 
0,25 
15 
Ҳосили 
ўрилган 
ерга 
экилган 
баҳорги экинлар (оралиқ экин 
сифатида) 
0,3 
0,25 
16 
Ҳосили ўрилган ерга экилган кузги 
экинлар ( қаторлараро экин) 
0,2 
0,25 
17 
Кўп йиллик ўтлар 
1-йил фойдаланиш 
2-йил фойдаланиш 
3-йил фойдаланиш 
0,08 
0,03 
0,01 
0,08 
0,03 
0,01 
4-жадвалдаги 13-17 тартиб рақамли экинлар ўсимлигининг эрозия ва 
дефляцияга хавфлилик коэффициенти 0,3 ва ундан кичик, яъни ушбу 
ўсимликларнинг тупроқни эрозия ва дефляциядан сақлаш салоҳияти 70% ва 
ундан юқори. Демак, тупроқни эрозия ва дефляциядан сақлашга қаратилган 
алмашлаб экишлар таркибидаги экинларнинг ўртача вазни эрозияга ёки 
дефляцияга хавфлилик коэффициенти 0,3 дан ошмаслиги ёки ҳимоялаш 
салоҳияти 70% ва ундан юқори бўлишини таъминлашга интилиши лозим. 
Екинлар ўсимлигининг алмашлаб экиш массиви бўйича эрозия ва 
дефляцияга ўртача вазнли хавфлилиги қуйидаги формула орқали аниқланади: 
К
э 
ёки К
д 
(4) 
Бу ерда: К
э
– ўртача вазнли эрозияга хавфлилик коэффициенти 
К
д
– ўртача вазнли дефляцияга хавфлилик коэффициенти 
К
1….
К
n
– экинлар ўсимлигининг эрозияга ёки дефляцияга хавфлилик 
коэффициентлари 
Р
1….
 Р
n
– экинлар ўсимлигининг майдонлари, га. 
Баъзида экинлар ўсимлигини танлаш йўли билан эрозия ёки 
дефляциянинг олдини олиш имкони бўлмайди. Бундай ҳолларда қўшимча 
махсус агротехник тадбирлардан фойдаланиш тавсия этилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling