Ландшафтли ер тузиш
Ўсимликларнинг тупроқни эрозиядан сақлаш салоҳияти
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Ўсимликларнинг тупроқни эрозиядан сақлаш салоҳияти. Иқлим,
рельеф ва тупроқ озми – кўпми тупроқда эрозиянинг пайдо бўлиш хавфини туғдириш имкониятлари мавжуд. Ўсимликлар қоплами эса эрозия пайдо бўлиш хавфини камайтиради ёки тўлиқ тўхтатиш имкониятига эга. Ўсимликлар, кўкат “қалқон” сифатида катта тиккаликдаги қияликларда ҳам кучли жала ёғини вақтида тупроқни эрозиядан сақлайди. Ўсимликларнинг тупроқни эрозиядан сақлашдаги роли жудаям кенг қиррали. Ёмғир томчилари аввало ўсимликлар барги юзасига тушади, қолган қисми эса баргда ва тана (новда) ларда қолиб секин – аста парланиб кетади. Ўсимликлар қанчалик қалин бўлса тушадиган ёмғир томчилари шунга кўп барглар юзасида ушланиб қолади, юзада сув оқимининг пайдо бўлишига имкон туғилмайди. Шундай қилиб, ўсимликлар қоплами сув 47 оқими хажмини камайтиради ва бу билан эрозиянинг кучейиш хавфини пасайтиради. Баъзида ҳосилни териб олгандан кейин далада сочилиб қолган поялар ҳам тупроқни эрозиянинг кучайиш хавфини пасайтиради. Кўпчилик илмий тадқиқотлар натижасига кўра тупроқни ағдармасдан ишлов бериш ва юзада қолган ўсимлик қолдиқлари эрозиянинг олдини олишда катта аҳамиятга эга эканлиги тасдиқланган. Ўсимликларнинг илдиз тизими ҳам эрозия хавфига қарши салмоқли роль ўйнайди, улар тупроқни эрозияга қарши тура олишида “арматура” вазифасини бажаради. Ўсимликларнинг илдизлар тизими айниб чиқиши натижасида тупроқда илма – тешиклик ортади, тупроқ серқовоқлашади. Бу эса тупроқнинг сув сингдирувчанлигини орттиради ва ўз навбатида сув оқими ҳажмини камайтиради, қияликда оқим интенсивлиги пасаяди. Ўсимликлар илдиз тизими тупроқ тузилишини яхшилайди, тупроқни органик моддалар билан бойитади, бу билан унинг унумдорлиги ошишига ва эрозияга тура олишига хизмат қилади. Юқорида келтирилган бир қатор тўлиқ бўлмаган ўсимликларнинг ижобий томонлари тупроқда эрозия жараёнининг пасайишида, баъзида бутунлай унинг олдини олишдаги роли қанчалик катта эканлигини кўрсатади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling