Ландшафтли ер тузиш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37
Тупроқ шароити. Эрозия юз беришига тупроқнинг қуйидаги асосий
элгилари таъсир қилади: 1. Сув сингдирувчанлиги; 2. Эрозияга қарши тура 
олиши; 3. Умумий унумдорлик даражаси. 
Тупроқнинг сув сингдирувчанлиги кўп жиҳатдан қор эриш суви оқими 
ва жала ёғинининг интенсивлиги билан боғлиқ. 
Музламаган тупроқларнинг сув сингдирувчанлиги асосан енгил 
тупроқларнинг механик таркиби, оғир тупроқларнинг эса тузилиши 
(структураси) ҳамда устки қисмининг зичлиги ва намлиги билан 
аниқланади. 
Қум ва қумлоқ яхши тузилган (структураси) қумоқ ва гул, янги 
ҳайдалган ёки култиватор ёрдамида янги ишлов берилган тупроқлар юқори 
даражада сув сингдирувчанлиги билан тавсифланади. 
Тупроқнинг сув сингдирувчанлиги пасайиши билан қиялик юзасида 
катта сув оқими ташкил бўлиши хавфи туғилади, бу эса эрозиянинг 
кўпайишига олиб келади. 
Тупроқнинг эрозияга қарши тура олиши унинг механик ва кимёвий 
таркиби, физико-кимёвий хоссалари, физикавий ҳолати ва биогенлиги 
билан аниқланади. 


46 
Тупроқнинг эрозияга қарши тура олиши унинг таркибида гилсимон 
фракциялар, чиринди, эквивалиентли катионлар, айниқса кальцийнинг 
кўпайишлари билан ортади. Агарда тупроқ таркибида чангли ва майда 
қумлоқ фракциялар ортиб борс, карбонатлар кўпайса чиринди камайса 
тупроқнинг эрозияга қарши тура олиши аксинча пасаяди. 
Тупроқ ювилишининг ўсиши билан унинг устки қатламида чиринди ва 
гил фракцияси камаяди, корбонат кўпаяди. Ювилган ва ювилмаган 
тупроқларнинг эрозияга қарши тура олиши ўртасидаги фарқи кўпинча ҳар 
хил генетика типидаги тупроқлар орасидаги фарққа нисбатан катта бўлади. 
Одатда тупроқнинг эрозияга қарши тура олиши унинг таркибида сувга 
маҳкам тузилмалар агрегатининг мавжудлиги билан баҳоланади. Шунинг 
учун ҳам тупроқдаги сувга маҳкам тузилмалар агрегати мавжудлигига 
таъсир қиладиган барча омиллар, бир вақтнинг ўзида тупроқнинг эрозияга 
қарши тура олишини аниқловчи омиллар бўлиб ҳисобланади. 
Тупроқ таркибидаги чиринди кўпинча унинг эрозияга қарши тура 
олишини аниқлайди. Чиринди тупроқда сувнинг таъсирида ўзгармайдиган 
мустаҳкам тузилма (структура) ташкил бўлиши ва сақланиб қолиши омили 
ҳисобланади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling