Ландшафтли ер тузиш


Турли қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда тупроқларни


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37
Турли қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда тупроқларни 
йўқотилиш коэффициентлари 
№ 
Қишлоқ хўжалик экинлари 
коэффисиенти 

Доимий, алмаштирмасдан ҳайдалма экинлар экиш 
натижасида 
1,0 


67 
Бир йиллик ўтлардан кейин ҳайдалма экинлар экиш 
0,40 
Худди шундай икки йиллик ўтдан кейин 
0,35 
Худди шундай уч йиллик ўтдан кейин 
0,30 
Худди шундай донли экинлардан кейин 
0,90 
Биринчи йил фойдаланишдаги кўп йиллик ўтлар 
0,01 
Иккинчи ва учинчи йил фойдаланишдаги кўп йиллик 
ўтлар 
0,005 
 
Суғориш эрозиясига ҳосилни йиғиштириб олиш усуллари, экиш 
усуллари, 
экин 
турларининг 
қалинлиги, 
нишабликка 
нисбатан 
қаторларнинг йўналишлари ҳам катта таъсир кўрсатади. 
Яна бир карра қайд қилиш зарурки, суғориладиган деҳқончилик 
шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини амалга ошириш 
технологиясини бузилиши суғориш эрозиясини вужудга келтиришда 
асосий сабаб бўлади. шу билан бир қаторда, суғориладиган деҳқончиликда 
суғориш эрозиясини вужудга келишида қатор бошқа омиллар ҳам роль 
ўйнашини ҳисобга олиб, унга қарши курашиш ҳам кўп қиррали характерга 
эга эканлиги эътироф этиш зарур. Бу ерда биз фақатгина суғориш эрозияси 
билан курашишнинг умумий вазифаларинигина эслатиб ўтамиз: 
- Суғориш оқимларини майдалаштириш ва уни бир тўрлаб бўлиб 
оқишини бартараф этиш йўли билан суғориш сувини тупроқ қатламини 
ювиш ва ювилишдаги энергетик омилини сусайтириш; 
- Суғориш суви тезлигини пасайтириш ва уни ташлаш коэффициентини 
камайтириш; 
- Эрозияга учраган ерлардан мумкин қадар самарали фойдаланиш ва 
улар унумдорликларини тиклаш. Бу эса, ўз навбатида, тупроқларни эрозияга 
учраганлик даражасига қараб тупроқ муҳитининг элементларига турли 
қишлоқ хўжалик экинларини талабини ҳамада уларни тупроқлар хусусиятига 
таъсирини ҳисобга олган ҳолда экинларни алмашлаб экиш ва 
жойлаштиришни табақаланган ҳолда амалга ошириш эвазига эришилади. 
Юқорида қайд қилинган вазифаларни ҳал қилиш эрозияга қарши 
тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга асосланади. Эрозияга 
қарши кураш тадбирлари мажмуаси деганда турлича сифатларга эга бўлган 


68 
усулларни – ташкилий-хўжалик, агротехник, агроўрмонмелиоратив, 
гидротехник ва бошқа усулларни бир-бирларини ўзаро боғлиқ ҳолда 
тўлдиришини илмий ва иқтисодий асосланган тарздаги тўплами 
тушунилади. Бу тўплам аниқ олинган ҳудудда эрозияланиш жараёнларидан 
огоҳ қилади, бартараф этади ёки эрозияни анчагина пасайтиради, 
шунингдек эрозияланган тупроқлар унумдорлигини тиклайди. 
Эрозияга қарши курашиш тадбирларининг умумий мажмуасидан 
тупроқ эрозияси билан курашиш бўйича тадбирларнинг нисбати аниқ 
табиий ва иқтисодий шароитлар билан аниқланади ва эрозия турларига
эрозияга учраган ерлардан фойдаланиш характери ва ўлчамларига мос 
тарзда ўрнатилади. Хусусан, суғориш эрозияси намоён бўладиган 
шароитларда асосий тадбир сифатида гидротехник тадбирлар, шамол 
эрозияси мавжуд бўлган шароитда –агроўрмонмелиоратив тадбирлари 
қўлланилади. Аммо барча ҳолатларда ҳам эрозияга қарши курашнинг 
асосий тамойиллари қуйидагилар бўлади: 
- Эрозия намоён бўладиган барча ҳудудларда (сув тўпланиш бассейнида, 
маъмурий ёки географик туман ва ҳ.к.) ги ҳимоялаш тадбирларини ўзора 
боғлиқлиги; 
- Ҳудудларнинг табиий хусусиятлари ва иқтисодий шароитларини 
мумкин қадар тўла ҳисобга олишни кўзда тутувчи эрозияга қарши 
тадбирларни минтақавийлиги. Турлича табиий-тарихий шароитларда эрозия 
билан билан курашнинг турли усуллари қўлланилади. Ҳолатларни амалга 
оширилишини мақсадга мувофиқлиги иқлим шароитларини, рельефи, тупроқ 
ва ўсимлик қопламларини, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилиниши мумкин. 
- Ҳимоя қилиш тадбирларининг иқтисодлиги – бундай иадбирлар учун 
мумкин қадар камроқ қимматли ерларни ажратган ҳолда ва уларни амалга 
ошириш учун камроқ меҳнат ва моддий ресурслар сарф қилган ҳолда 
лойиҳаланадиган тадбирлардан кўпроқ самара олиш. Шу сабабли ҳимоялаш 
усулларининг эрозияга қарши тадбирлар лойиҳалашда мумкин қадар юқори 


69 
эрозияга қарши самарада камроқ харажатларни таъминлайдиган турли 
ечимлар ва вариантларни таққослаш зарур. 
- Ўзаро боғлиқ тадбирлар (ташкилий-хўжалик, ўрмонмелиоратив, 
гидротехник) нинг қўллашни зарурий нисбатларини бир вақтнинг ўзида 
қўллашни кўзда тутадиган ҳимоялаш чора-тадбирларининг мажмуавийлиги. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling