Ландшафтли ер тузиш


 Эрозияга қарши курашнинг иқтисодий самарадорлиги


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37
3.8. Эрозияга қарши курашнинг иқтисодий самарадорлиги 
Ҳар бир хўжаликнинг ихтисослиги, қишлоқ хўжалик экинларининг 
тадкиби, уларни етиштириш агротехникаси ва деҳқончилик тизимининг 
бошқа масалалари ер фондининг хусусиятларини, уларнинг потенциал 
имкониятларини ҳар томонлама ҳисобга олиши зарур. 
Суғориладиган деҳқончилик туманларида, қайсики бу ерда суғориш ва 
шамол эрозиясини пайдо бўлишига ҳавф туғдирар экан, қишлоқ 
хўжалигини юритиш тизими тупроқларни эрозиядан ҳимоя қилиш 
элементларини ўз ичига олиши зарур. Бу туманларда эрозияга қарши 
тадбирлар ерларни ишлаб чиқариш хусусиятларини истиқболга ҳам 
оширишнинг энг асосий, бирламчи шарти бўлади. 
Ўзбекистоннинг суғориладиган деҳқончилик шароитида эрозияга 
қарши тадбирлар эрозияни салбий таъсири натижасида қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини йўқотилишини камайтиришга, суғориш тармоқларининг 
сарфини пасайтиришга ва суғориш сувини иқтисод қилиш, мақбул сув-
физик хусусиятларинияратишга ва тупроқлар унумдорлигини оширишга 
имкон беради. 
Тупроқ унумдорлиги билан курашиш ва ернинг маҳсулдорлигини 
ошириш – ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган масалалардир. Ерлардан 
фойдаланишни жадаллашиши ва интенсификациялашиши билан уларни 
эрозиядан ҳимоялашга зарурият кучаяди. Яқин келажакдаги иқтисодий 
ривожланиш масалаларини бажарилишини таъминлайдиган ҳар бир 
хўжалик ҳудудидаги эрозияга қарши тадбирларнинг мажмуали тизими 
ҳосилдорликни тезкорликда ошириш ва ерлар маҳсулдорлигини 
кўпайтириш учун асос яратади. 


70 
Республиканинг суғориладиган ва лалми минтақаларида тупроқларни 
шамол ва суғориш эрозияси билан курашиш бўйича ишлар давомий олиб 
борилган ва кейинги 20 йил ичида анчагина кенгайтирилди. Кейинги 30-40 
йил ичида қишлоқ хўжалигига янги ерларни жалб қилиниши билан 
суғориладиган ерларда эрозияга қарши ишларни тезлаштиришга зарурият 
туғилди. 
Бугунги кунда суғориш эрозиясидан ҳимоя қилиш воситаси сифатида 
қуйидагилар тавсия қилинади: 
- Тупроқлар таркибини яхшилаш (шу жумладан, полимерлар ёрдамида); 
- Тупроққа органик ва минерал ўғитларни солиш йўли билан тупроқлар 
унумдорлигини ошириш; 
- Контурли суғориш (горизонталлар бўйлаб жойлаштирилган эгатлар 
бўйича) ташкил этиш
Юқорида кўрсатилган усуллар тупроқларнинг суғориш эрозиясини катта 
миқдорларда камайтиради, полимерлар эса бир марта суғоришда тупроқлар 
ювилишини 30-50 т/га камайтиради. Агарда назорат пайтида бир марта 
суғоришда 33 т/га ювилса, контурли суғориш бор-йўғи 4,0 т/га тупроқ 
ювилган. Полимерлар билан тупроқ таркибини яхшилашда пахтанинг 
ҳосилдорлиги гектарига 3-5центнерга ошган. Шу сабабли ҳам суғориш 
эрозияси билан кураш республика хўжаликлари учун қуйидаги мақбул 
усулларда ўтказилади: тармоқларни қайта қуриш, анчагина такомиллашган 
суғориш техникасини жорий этиш, эрозияга қарши агротехник тадбирлар. 
Суғориш эрозияси билан курашишда гидротехник тадбирларга муҳим 
ўрин берилади. Суғориш тармоқларини қайта қуриш ҳисобига тупроқдаги 
эрозия 
жараёнларига 
тўла 
барҳам 
берилган, 
пахта-хом-ашёси 
ҳосилдорлигини эса гектарига 4,0-5,0 центнерга ошганлиги, минерал ўғитлар 
сарфини 10,0-15,0 фоизга камайганлиги, режали сувдан фойдаланишни 
жорий этиш 10,0-15,0 фоизга суғориш сувини тежалганлиги тўғрисидаги 
мисоллар республикада анчагина топилади. Аммо ҳалигача республикада 
суғориш эрозияси билан курашиш бўйича мажмуали тадбирларни амалий 


71 
жиҳатдан кўллаш етарли даражада ривожланмаган. Кўпгина ҳолларда у 
локал характерга эга бўлиб, алоҳида усуллар ва йўлларнигина ўз ичига олади. 
Юқорида қайд қилинганидек, суғориш эрозияси икки ёки уч градусли 
нишабликларда юз беради. Нишабликнинг ошиши билан эрозия 
жараёнларининг интенсивлиги бирданига ошиб кетади. Қиялик бўйлаб 
олинган эгатларни суғоришда сув оқими эгатларнинг пастки қисмини ювади 
ва тупроқ заррачаларини пастга олиб кетади. Ортиқча сувларни олиб чиқиб 
кетадиган иншоотларсиз ортиқча сувлар чуқур ариқчаларни, кейин 
жарликларни юзага келишига шароит яратади. Бу эса ўз навбатида, 
суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқиб 
кетишига олиб келади. Бундай жарликларни айниқса, Тошкент, Қашқадарё, 
Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида кўплаб учратиш мумкин. 
Кўп йиллик мевали дарахтзорлар қишлоқ хўжалиги экинларини экиш 
учун яроқсиз бўлган жарлик ерларда, тошлоқлардаги нишаблик ерларида ёки 
бу мақсадлар учун қурилган поғоналарда яхшигина жойлаштриш мумкин. 
Бундай дарахтзорлар эрозияга қарши курашиш функцияси билан бир қаторда 
маҳсулдорлиги паст нишабли ерларни мевалар ва узум маҳсулотларини 
олишини таъминлайдиган қимматли қишлоқ ерларига айлантирадилар, ҳамда 
текислик ҳудудларидаги суғориладиган ерларни пахта ва бошқа қишлоқ 
хўжалик экинларини экиш учун бўшатиб берадилар. Буни қуйидагимисолдан 
ҳам яққол кўриш мумкин. Самарқанд вилоятининг қишлоқ хўжалик 
корхоналари ҳудудида кўп йиллар давомида эрозия натижасида 60,0 шектар 
ер қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқиб кетди ва натижада бу ҳудудларда 
ташландиқ ерлар – шўрлик ерлар пайдо бўлди. Бу, энг аввало қишлоқ 
хўжалиги оборотида фойдаланилаётган ерлар майдони камайишига олиб 
келди. Иккинчи томондан, ушбу шўрликлар уларга яқин бўлган 1000,0 гектар 
суғорилдаган ерлардан фойдаланишни қийинлаштираеврди. Юқоридаги 
тадбирлар амалга ошираётгандан кейин бу ерда боғлар, узумзорлар юқори 
самара билан ўсмоқда, сабзавот, полиз, картошка етиштирилмоқда. Агарда 


72 
республика бўйича расмий маълумотларга қараганда 30,0 минг нҳгектардан 
ортиқ жарликли ерлар борлигини эътироф этадиган бўлсак, уларни тиклаш 
суғориладиган ерлар майдонини кўпайтиришга, жарлик ерлар атрофидаги 
қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга имкон 
беради. 
Тупроқлар эрозияси билан кураш бўйича ишларни режали тарзда ва 
қатъий равишда амалга ошириш суғориладиган ерларни кескин камайтириш 
имконини беради.
Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, қашқадарё вилоятларида илмий 
ходимлар томонидан қатор йиллар давомида ўтказилган тажрибалар 
кўлрсатадики, кўп йиллик мевали дарахтзорлар муваффақият билан 
нишаблик ҳудудларида, қишлоқ хўжалиги экинлари учун яроқсиз бўлган 
ташландиқ ерларда жойларда жойлаштириш мумкин. Бу наинки тупроқларни 
эрозиядан ҳимояловчи ролини ўйнайди, балки шу билан бирга суғориладиган 
ерларни қишлоқ хўжалик экинлари учун сақлайди. Бунда, фикримизча, 
қаралаётган минтақада боғдорчилик-узумчилик маҳсулотларини саноат 
асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалри диққатга сазовордир. 
Кейинги йиллари республикамизнинг паст тоғли ва тоғ олди қияликларида 
йирик мевали боғларни яратиш бўйича катта тажрибалар тўпланган. Бундай 
тажрибаларнинг иқтисодий самарадорлиги ниҳоятда юқоридир. Шу билан 
бир қаторда, кўп йиллик мевали дарахтзорларни экиш паст тоғли ва тоғолди 
минтақаларида 
кучли 
ривожланган 
эрозия 
жараёнларини 
кескин 
камайтиришга имкон беради. Эрозия жараёнлари билан курашиш ҳамда 
ерларнинг маҳсулдорлигини ошириш- ўзаро чамбарчас боғлиқ масалалар 
ҳисобланади. Ерлардан фойдаланишни инденсификациялаш билан уларни 
эрозиядан муҳофаза қилишга зарурият кучаяди. Шу сабабли ҳам ушбу 
минтақада ерлардан фойдаланишни яхшилаш бўйича битта тадбирлар 
тупроқни эрозияга қарши ҳимоялаш бўйича талабларни таъминламаган ҳолда 
амалга ошири мумкин эмас.
Кўп йиллик дарахзорлар учун ерларни трансформациялашни асосан 


73 
яйлов 
ерлари, 
лалми 
экинзорлар 
ҳамда 
қишлоқ 
хўжалигида 
фойдаланилмайдиган ерлар ҳисобига амалга оширилади.
Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди минтақаларидаги яйловларнинг 
маҳсулдорлиги ниҳоятда паст. Бу жойнинг кам ўрмонлиги, ҳайвонларни 
палапартиш ўтлатиш ва ҳудудларни эрозияга учраганлиги билан 
тушунтирилади. Айнан шундай тоғли ҳудудларни ўрмонлаштириш 
чорвачилик тармоғини ривожлантириш ижобий таъсир кўрсатади: ушбу 
ҳудудларни 
табиий 
пичанзорлар 
сифатида, 
дарахтлар 
таналари 
йириклашгандан сўнг тартибга солинадиган яйлов сифатида фойдаланиш 
мумкин. 
Тадқиқотлардан 
олинган 
маълумотлар 
кўрсатадики, 
тоў 
нишабликларини ўрмонлаштириш тупроқни муҳофазаловчи ва сувни 
ҳимояловчи функсияларни бажаргани ҳолда ўтлар таркибини яхшилайди 
ҳамда табиий ўтлоқларнинг ҳосилдорлигини оширади. Бу эса, ўз навбатида 
табиий ўтлоқ сифатида ҳам, тартибга солиб туриладиган яйлов сифатида ҳам 
фойдаланилганда қайта самара бериши исботланган. Бундан ташқари, 
мевали, ёнғоқли дарахтзорлар ва узумзорлар юқоридаги функцияларни 
бажаришлари билан бир қаторда сифатли мева ва узум берадилар. Бундай 
мисолларини Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Қашқадарё вилоятининг 
Шахрисабз ва Китоб туманларидаги хўжаликларида яққол кўриш мумкин.
Нишабликларини тўғри ўзлаштириш тупроқларни сув эрозиясидан 
муҳофаза кўзда тутади, механизация воситаларини кенг кўламда қўллаш 
ҳамда транспорт воситалари ҳаракатини амалга ошириш учун, шунингдек 
дарахтларни навлари бўйича оқилона жойлаштириш учун шароит яратади. 
Ушбу масалаларни мажмуали ҳал қилиш фақатгина техник жаҳатдан 
асосланган лойиҳаларни ишлаб чиқиш йўли билан мумкин бўлади. айнан 
ушбу лойиҳаларда ташкилий-хўжалик, агротехник, ўрмонмелиоратив ва 
гидротехник тадбирлар кўзда тутилади.
Зарарли шамоллар ерлар ва қишлоқ хўжалик экинларини ҳимоялашнинг 


74 
энг асосий ва самарали воситаси далаларни ҳимояловчи ўрмон полосалари 
эканлиги фан ва амалиётда анча йиллар олдин исботланган.
Ўзбекистонда далаларни муҳофазаловчи ўрмонлар катта мелиоратив 
ролни бажарадилар, деҳқончилик тизимининг таркибий звеноларидан бири 
ҳисобланади. Ўрмон полосалари шамолларнин асосий кучини ўзига қобул 
қилади, уларнинг тезлигини пасайтиради, айланма бўронларнинг самарали 
ўлчамларини кичрайтиради ҳамда уларни ер сиртидан узоқлаштиради. 
Шамолни синдирувчи ўрмон полосалари икки томонлама таъсир 
кўрсатадилар:
а) ўзлари муҳофаза қилиндиган маданий экинларининг сув балансини 
яхшилайди; 
б) қуруқ шамоллар таъсири камайтиради ва шунинг натижасида маданий 
экинларга тупроқда тўпланган намликдан анчагина иқтисодли фойдаланишга 
ёрдам берадилар. 
Фарғона вилоятнинг Қўқон минтақасидаги бир гуруҳ туманларда, 
Бухоро минтақасида, Мирзачўл минтақасида олиб борилган кўп йиллик 
кузатувлар ва тадқиқотлар асосида эътироф этиш мумкинки, қумли, қумоқли 
ва ўртача қумоқли тупроқларда полосалар орасидаги масофани 150-250 м, 
оғир қумоқли тупроқларда – 250-300м, ўртача шамол эсадиган ҳудудларда – 
200-400м атрофида қабул қилиш белгиланган. 
Асосий полосалардаги қаторлар сони: 
- Кучли шамол эсиш минтақаларида -3-4; 
- Ўртача шамол эсиш минтақаларида -2-3. 
Бунда тўрт қаторли ўрмонполосалари шамол урадиган далаларда 
жойлаштирилади. Шамоллар энг кучли эсадиган, катта зарар етказадиган 
шароитларда олти қаторли ўрмон полосалари жойлаштирилади. 
Ўрмон мелиоратив тадбирлар нисбатан қиммат турадиган тадбирлар 
тоифасига киради, ўрмон полосаларини тупроқларни муҳофаза қилиш 
таъсири улар экилганидан 4-5 йил кейинроқ сезила бошлайди. Шу сабабли 


75 
ҳам дала ўрмон полосаларини шундай экиш зарурки, кейинчалик уларни 
тупроқларни муҳофазалаш ва сувни тартибга солиш самарадорлиги энг 
юқори бўлиши зарур. Бу фақат энг аввало, шамол эрозиясига учрайдиган 
барча ҳудудларда қисқа муддатларда (2-3 йилда) ўрмон муҳофазалаш 
полосаларини яратиш эвазига эришилади. Шуни қайд қилиш зарурки, очиқ 
майдонлларга нисбатан дала-ўрмон полосаларига эга бўлган далаларда 
пахтанинг ҳосилдорлиги 5,0-6,0 ц/га юқори бўлганлиги профессор 
Қ.М.Мирзажонов 
томонидан 
аниқланган. 
Бундай 
мисолларни 
республикамизнинг қатор вилоятларидаги далалар бўйича, фермер 
хўжаликлари бўйича келтириш мумкин. 
Албатта, туманларнинг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқа 
қатор омиллар ҳам, жумладан ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш, 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини интенсификациялаш, механизация 
даражасини ошириш, деҳқончилик маданияти кабилар ҳам ижобий таъсир 
кўрсатган. Аммо ушбу тадбирлар тизимида эрозияга қарши курашиш бўйича 
тадбирларнинг ўрни алоҳидадир. 
Сув эрозиясидан ерларни муҳофазалашга йўналтирилган капитал 
маблағларнинг умумий иқтисодий самарадорлик коэффициенти(Э) фуйидаги 
формула ёрдамида аниқланади: 
- сув эрозиясидан қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш 
натижасида эришилиши мумкин бўладиган самара; 
ўрмон полосаларидан олинадиган ёғочларни сотишдан 
олинадиган самара; 
С – эрозияга қарпши иншоотлар ва тадбирларга амортизация 
ажратмалари ва эксплуатация харажатлари; 
К- эрозияга қарши иншоотлар ва тадбирларга капитал харажатлар; 
- дарахтларни ўрмон полосаларига эккандан бошлаб то улғайиш 
вақтига қадар ўсиш давомийлиги (йил). 


76 
Ўрмон полосаларида ўстирилган ва етиштирилган ёғоч маҳсулотлари 
сотиш маҳсулоти бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бунда ёғочларни баҳолаш 
ушбу вақтда ҳаракатда бўлган прейскурантларга мос равишда амалга 
оширилади. Ҳар бир аниқ ҳолатда қишлоқ хўжалик корхонасининг шахсий 
эҳтиёжларига кетадиган ва ишчи-хизматчиларнинг талабларини қондириш 
учун ажратиладиган ёғочлар алоҳида ҳисобга олинади. 
Чизиқли эрозиялар натижасида ерларни оборотдан чиқиб кетиш 
жараёни, юқорида қайд килинганидек, бирданига юз бермасдан узоқ давр 
мобайнида юз беради. Унинг натижасида кўриладигна зарар ҳам, эрозияга 
қарши тадбирлар ва иншоотлар бўлмаса, доимо ўсиб боради. Шундай экан, 
қайси бир муддат(йил) учун кўзда тутиладиган йўқотиш қуйидаги формула 
ёрдамида аниқланади: 
(2) 
Бу ерда: 
- жарлик ривожланишининг биринчи йилида бартараф 
этилиши мумкин бўлган зарар; 
- Т йилдан сўнг жарликни тўла ривожланишда мумкин бўлган 
зарар; 
Т – чизиқли эрозиянинг ривожланиш давомийлиги, йилларда; 
t – эрозияга қарши тадбирлар ва иншоотларни умуман мавжуд 
бўлмаганида жарликни ривожланиш даври, йил. 
Ўрмон полосаларини экиш натижасида қишлоқ хўжалик экинларнинг 
ҳосилдорликлари ошади, бундан албатта, хўжаликлар маълум бир самарага 
эга бўладилар. Аммо бу самара фақатгина дарахтлар маълум бир 
баландликка етганидан кейингина вужудга келади. А.А. Комлевнинг берган 
маълумотларига қараганда, ўрмон полосаларининг баландлиги 3 м.га 
етганида донли экинлар ҳосилдорлиги 25,0% га, 5,0 м.га етганида – 50,0% га, 
7 м.га етганида 75,0% га, 9,0 м.гача ўсганида-90,0% га ва 9,0 м.дан баланд 
бўлганида-100,0% га ошган. 
Эрозияга қарши тадбирларни республикамизнинг ҳудудларида режали 


77 
тарзда амалга оширилишини йўлга қўйиш муҳим иқтисодий, ижтимоий ва 
экологик аҳамиятига эгадир. Бу эса, ўз навбатида, республика бўйича ягона 
бош схемани ишлаб чиқишни тақазо қилади. Бунда ишлар ҳажми ва қиймати 
йириклаштирилган кўрсаткичлардан фойдаланиш асосида ўрнатилади. Бош 
схемани ишлаб чиқиш умумий иқтисодий раёнлаштириш муаммосига киради 
ва шу сабабли ҳам у давлат характерига эга бўлиши зарур. 
Гап шундаки, республика бўйича эрозияга қарши тадбирлар Бош 
схемаси Ўзбекистон ер ресурсларидан фойдаланиш Бош схемасининг 
таркибий қисмидир. Унда эрозия жараёнларининг турлари ва ривожланиш 
даражаси бўйича республика ҳудудини раёнлаштириш келтирилган; 
эрозияни турларига ва ҳудудларни эрозияланганлик даражасига қараб 
хўжаликлараро ва локал аҳамиятга эга бўлган эрозияга қарши тадбирлар 
кўзда тутилади; йириклаштирилган кўрсаткичлар бўйича ишлар ҳажмлари, 
уларнинг қийматлари ва амалга оширилиш навбатлари аниқланади. Эрозияга 
қарши тадбирлар мажмуаси ўз ичига ташкилий-хўжалик, агротехник, 
агроўрмонмелиоратив ва гидротехник усуллар ва чора тадбирлар тизимини 
олади. 
Агроўрмонмелиоратив тадбирлар қуйидагилардан иборат бўлади: 
ҳимоялаш ўрмон дарахтзорларини яратиш; магистрал йўллар ва каналларни 
кўкаламзорлаштириш; жарликлар, дарё бўйларива сув омборлари ёқаларини, 
қумли ҳудудларни маҳкамлаш ва ўрмонлаштириш; кейинчалик уларда 
ўрмон, ёнғоқ мевали, мевали дарахтзорлар ва узумзорлар барпо этиш 
мақсадида тоғли нишабликларни поғоналаш. 
Гидротехник тадбирлар йирик ва оддий селларга қарши гидротехник 
иншоотлар қуриш минтақаларини аниқлаш ва суғориш тармоқларини 
эрозияга қарши қайта қуриш (реконструкция қилиш) ни ўз ичига олади. 
Эрозияга қарши ишларнинг бажарилиш навбатини аниқлашда энг аввало, энг 
қимматли бўлган қишлоқ хўжалик ер турларида ҳамда унумдорлиги юқори 
бўлган тупроқлар уларни амалга ошириш кўзда тутилади. Ўзбекистонда – бу 


78 
пахтачилик хўжаликларидаги суғориладиган ерлар ҳисобланади. 
Вилоят ёки сув йиғиш бассейнининг эрозияга қарши тадбирлар 
схемасида аниқ вилоят ёки сув йиғилиш бассейнидаги шарт-шароитлардан 
келиб чиққан ҳолда бош схемада кўзда тутилган эрозияга қарши тадбирлар 
аниқлаштирилади. 
Вилоят бўйича эрозияга қарши тадбирлар схемаларини ишлаб 
чиқаришда янги суғориш массивлари ҳудудларини ташкил этишнинг бош 
схемалари 
материалларидан, 
тупроқ, 
тупроқ-эрозияли, 
геоботаник, 
гидротехник, мелиоратив ва бошқа кузатувлар материалларидан, топографик 
карталар ва ерлан фойдаланишлар планларидан, ёғингарчилик режими 
тўғрисидаги маълумотлардан, зарарли шамолларнинг йўналишлари ва 
қайтарилишлари бўйича маълумотлардан, эрозия жараёнларини намоён 
бўлиши интенсивлиги ҳамда улардан етказиладиган зарарларнинг 
миқдорлари, жарликлар сони, ўсиш, қўлланиладиган эрозияга қарши 
тадбирларнинг самараси тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади. 
Ўзбекистон Республикаси бўйича эрозияга қарши тадбирлар 
схемаларини ишлаб чиқиш тажрибаларини умумлаштириш уларни қуйидаги 
мазмунга эга эканлигини ўрнатишга имкон берди: 
- бассейн ёки сув йиғилиш ҳудудларини истиқболга суғориш 
майдонлари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқли ерларни аниқлаш; 
- эрозия жараёнларини ривожланишига қараб ҳудудларни минтақалаш; 
- минтақалар бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг 
ихтисосликларини, 
ривожланиш 
параметрлари 
ва 
тармоқларини 
жойлаштиришни, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш технологияларининг 
асосий йўналишларини ўрнатиш; 
- йирик каналлар ва эрозияга қарши селларга қарши гидротехник 
иншоотларни жойлаштириш; 
- қишлоқ хўжалик корхоналари ва хўжаликлараро аҳамиятга молик 
эрорзияга қарши мажмуали тадбирларни жойлаштириш; 


79 
- эрозияга қарши тадбирларни амалга ошириш навбатларини, капитал 
маблағлар ва уларнинг самарадорликларини аниқлаш. 
Қайд қилинган масалаларни мажмуали тарзда ҳал қилиш қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга аниқлик киритиш, қишлоқ 
хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ва қишлоқ хўжалигига хизмат 
кўрсатиш корхоналарини жойлаштириш заруриятларини туғдиради. 
Схемаларда кўзда тутилгна тадбирларни амалга ошириш узоқ 
муддатларда амалга оширилади. Шу сабабли ҳам вилоят ёки сув йиғилиш 
бассейни учун эрозияга қарши тадбирлар схемасини ишлаб чиқиш 
бирмарталик ҳаракат сифатида фаралмаслиги зарур. Лойиҳанинг кейинги 
босқичларида инженерлик-техник масалаларни ҳал қилиш эрозияга қаши 
тадбирлар схемасида аниқлик киритишни кўзда тутади. 
Хўжалик бўйича эрозияга қарши тадбирларни ишлаб чиқиш, бир 
томондан табиий шароитларни ҳисобга олиш, иккинчи томондан эса қишлоқ 
хўжалик тармоқларини истиқболга ривожлантириш асосида амалга 
оширилади. Бунда барча ерлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун 
мақбул келадиган ҳудудларни ташкил этиш кўзда тутилади, ерга 
маҳкамланган ва маҳкамланмаган ишлаб чиқариш воситалари (суҳориш 
каналлари, аҳоли пунктлари, қишлоқ хўжалик машиналари ва бошқалар) ни 
ишлаб чиқариш жараёнидаги ўзаро боғлиқлиги учун оптимал ҳудудий-
хўжалик шароитлари яратилади. 
Лойиҳада ишлаб чиқиладиган эрозияга қарши ташкилий-хўжалик 
тадбирлари ҳудудни эрозияланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда 
майдонларни ички хўжалик ташкил этиш сифатида намоён бўлади. 
Ички хўжалик ер тузиш лойиҳаси таркибида эрозияга қарши агротехник 
тадбирлар турли даражаларда эрозияга чалинган ерларда қишлоқ хўжалик 
экинларини ўстиришнинг технологик хариталарда ҳисобга олинадиган 
махсус агротехник усулларни ишлаб чиқишни ўз ичига олади. 
Эрозияга қарши агроўрмонмелиоратив тадбирлар таркибида, аниқ шарт-


80 
шароитларни ҳисобга олган ҳолда шамол ва суғориш эрозияси жараёнларини 
чеклаш, сув сиртидан буғланишни камайтириш суғориш ва коллектор- зовур 
тармоқларининг қирғоқларини ювилиб кетишдан муҳофазалаш учун 
муҳофазаловчи дарахтзорлар тизими ва уларнинг конструкциялари ва 
бошқаларга қараб суғориш техникасини табақалаштириш киради. 
Мажмуали ички хўжалик ер тузиш лойиҳаларида ишлаб чиқиладиган 
эрозияга қарши тадбирлар кейинги лойиҳалаш ва амалга ошириш мақсадлари 
учун икки гуруҳга бўлинади. 
Биринчи гуруҳга агротехник тадбирлар (экинлар таркиби бўйича 
тавсиялар), яъни амалга ошириш учун қўшимча лойиҳа-смета ҳужжатларини 
ишлаб чиқиш талаб қилинмайдиган тадбирлар киради. Бу тадбирлар 
хўжаликларнинг ишлаб чиқариш хўжалик жараёнида тўғридан-тўғри амалга 
оширилади. 
Иккинчи гуруҳга амалга ошириш учун бир босқичли лойиҳалар ёки 
ишчи лойиҳалар ишлаб чиқиш зарур бўладиган тадбирлар киради. Уларда 
режалаштириладиган қурилишлар ҳажмллари асосида ерларни қишлоқ 
хўжалигига ўзлаштириш бўйича агромелиоратив тадбирлар, кўп йиллик 
дарахтзорларни экиш ва гидротехник қурилиш масалалари ишлаб чиқилади, 
қишлоқ хўжалик техникасини сотиб олиш харажатлари ва бошқалар 
аниқланади. 
Кўп йиллик дарахтзорлариииииииииииииии ҳудудларини ташкил этиш 
ички хўжалик ҳудудларини ташкил этишнинг таркибий қисми ҳисобланади. 
Аммо уларни алоҳида бўлим сифавтида ажратиш кўп йиллик 
дарахтзорлииииииииииииарни парвариш қилиш бўйича технологик 
хариталар асосида агроиқтисодий ва смета-молиявий ҳисоб-китобларини 
ишлаб чиқиш зарурияти билан юзага келади. Бунда кўп йиллик 
дарахтзорларни жойлаштириш ички хўжалик ҳудудларини ташкил этиш 
лойиҳаси бўйича қабул қилинади. 
Эрозияланиш нуқтаи назаридан хавфли бўлган ерларни қишлоқ 


81 
хўжалигида ўзлаштириш бўйича агромелиоратив тадбирлар бўлимида 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш масалалари деталлаштирилади, 
эрозияланган ерларнинг унумдорлигини тиклаш бўйича лойиҳаланган 
тадбирларни амалга ошириш бўйича смета-молиявий ҳисоб-китоблар 
тузилади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling