Ландшафтли ер тузиш


 Тупроғи эрозияга хавфли минтақаларда эрозиядан


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37
4.2. Тупроғи эрозияга хавфли минтақаларда эрозиядан 
ҳимояланганлик даражасини аниқлаш 
Фермер хўжаликларига ер ажратиш, албатта, ҳайдалма ерлар ва бошқа 
қишлоқ хўжалик ерларининг катта сув йиғиладиган майдонларини ҳар хил 
эгаларга бериладиган майда участкаларга бўлишга, қўшимча марказлар ва 
йўллар тармоғини ташкил этишга, уларни вияликлар бўйлаб ва 
горизонталларга бурчак остида жойлаштиришга олиб келади. Санаб 
ўтилган масалаларни аниқ сув ймғиладиган майдонларда эрозия 
жараёнларининг интенсивлигини ҳисобга олмасдан ечиш, тупроқларнинг 
ювилиши кучайишига ва жарликлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. 
Лойиҳани ишлашда аввало, хўжаликнинг ихтисослиги ва унинг 
эрозияга қарши тадбирларга мослиги ўрганилади. Қишлоқ хўжалик 
экинлари тупроқлар эрозиясига ҳар хил таъсир кўрсатади; масалан 
юмшатиб ишлов бериладиган экинларни эрозия хавфи бор ерларда экиш 
тупроқларнинг ювилишини ва дефляциясини кучайтириш мумкин. Шунинг 
учун экин майдонлари таркиби ер тузиш йилига ва лойиҳа бўйича экинлар 
эозия хавфининг ўртача коеффициенти К
ур
ёрдамида баҳоланади: 
К
ур


116 
бунда Рi – i экин экилган майдон, га; Ki-i экиннинг эрозия хавфи 
коеффициенти; n –хўжаликда экиладиган қишлоқ хўжалик экинлари сони.
Агар экинларнинг эрозия хавфи коеффициенти лойиҳа бўйича 
камайса, ихтисосликни аниқлаш тўғри бажарилган ҳисобланади. Унинг 
ўсиши эрозия хавфи ўсишини билдиради. Хўжалик ихтисослигига тузатиш 
киритиш, фақат барча эрозияга қарши тадбирлар мажмуаси ҳисоблангандан 
кейингина, асосланган ҳисобланиши мумкин. 
4.3. Тупроғи эрозияга хавфли минтақаларда тадбирларни 
қўллашда сарфланадиган харажатлар миқдорини аниқлаш 
Ихота полосаларини жойлаштиришни иқтисодий асослашда қуйидаги 
кўрсаткичлар аниқланади: 
- дарахтлар полосаларини экиш ва уларни парваришлаш учун бир 
марталик капитал харажатлар; 
- дарахтлар 
полосаларининг агроиқлимий таъсири ҳисобига соф 
даромаднинг ўсиши; 
- дарахт полосалари, ҳамда улар ёнидаги айланиш полосалари тагидаги 
майдонлардан маҳсулот олинмаслиги натижасида соф даромаднинг 
камайиши. 
Асосий мезон сифатида ҳимоя дарахтлари қийматининг 1 сўмига 
олинадиган соф даромаднинг максимал ўсишидан фойдаланилади. 
Экиш ва парваришлаш харажатлари ўрмон полосаларининг турига, 
уларнинг тузилишига, асосий дарахтлари турларига, хўжаликнинг 
жойлашган минтақасига боғлиқ бўлади. Соддалаштирилган ҳисоб китоблар 
учун 1 га 400000 сўм олишимиз мумкин. 
Экинларнинг сояда қолиши ва асосий шамолларнинг келиш бурчагини 
ҳисобга олган ҳолда ўрмон полосаларининг агроиқлимий таъсири ҳисобга 
олинган соф даромад қийматини қуйидаги ифода ёрдамида баҳолаш 
мумкин (Россиянинг марказий туманлари шароитлари учун С.Н.Волков ва 
В.В.Никитин томнидан ҳисобланган):ўрмон полосаларининг кеннглиги 7,5 
м бўлганда


117 
y=4hL(50t-10
2-173h
)µ
ўрмон полосалари кенглиги 12 м бўлганда 
y=4hL(50t-10
2-173h
)µ
ўрмон полосалари кенглиги15 м бўлганда 
y=4hL(50t-10
2-173h
)µ
бунда h – ўрмон полосалари баландлиги, м; 
L – ўрмон полосалари узунлиги, км; 
t – ўрмон полосаларининг сояси таъсиридаги мадонларда ҳосилнинг 
кмайишини ҳисобга оладиган коэффициент; 
µ - ўрмон полосалари йўналишларига бойлиқ асосий шамоллар 
таъсирининг ўзгаришини ҳисобга олувчи коэффициент 
Масалан, агар кенглиг 7,5 м узунлиг 8 м ўрмон полосалари тизими 
ЖШҚ 90 
0
йўналишида жойлаштирилган бўлса, баландлиги 10 м, t=0,833, 
µ=1,0 бўлганда, уларнинг агроиқлимий таъсири қуйидагига тенг бўлади; 
y=4·10·8·(50·0,883-10
2-0,173·10
)1,0=13533 минг сўм. 
Ўрмон полосалари ва дала йўллари йўқ жойларда машиналарнинг 
айланиш полосалари тагидаги майдонлардан маҳсулот олинмаслиги ёки 
камайиши натижасида олинмагани соф даромад олдин қилинган 
тавсияларга асосан ҳисобланали.
10-жадвал 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling