Ландшафтли ер тузиш


 Тупроғи эрозияга хавфли минтақаларда тадбирларни қўллаш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37
4.4. Тупроғи эрозияга хавфли минтақаларда тадбирларни қўллаш 
орқали олинадиган иқтисодий самарани тавсифловчи иқтисодий 
кўрсаткичлар тизимини аниқлаш 
Хўжаликда ички ер тузиш лойиҳаларида белгиланган эрозияга қарши 
тадбирлар ўзига қуйидаги турлардаги мулоҳаза чораларини олади: 
ташкилий-хўжалик, агротехник, ўрмон мелиоратив ва гидротехник. 
Мулоҳазаланаётган ҳудудда кўрсатилган комплекснинг барча 
элементлари бир-бирлари билан тўлдирилиши керак. Масалан, экин 
майдонларининг ҳар хил таркиби, алиашлаб экишларнинг ҳар хил турлари 
ҳар хил эрозияга қарши агротехникани талаб этади. Агар баҳорги қор 
эриши даврида кўп йиллик ўтлар ва кузги ғалла экинларининг эрозияга 
қаршилигини ерларни (тирмалаш) ҳисобига ошириш мумкин бўлса, 
шудгорда эса тупроққа чуқур ишлов бериш, микролиманлар қуриш, эгтлаш 
ва ш.ў. талаб этилади. 
Мелиоратив ва гидротехник тадбирлар капитал харажатлар талаб 
этганлиги учун уларни иқтисодий асослаш, капитал харажатларнинг 
иқтисодий самарадорлигини баҳолашни тақоза этади. Бундан ташқари, 
айрим тадбирлар самарадорлиги хўжалик бўйича худудни эрозияга қарши 
ташкил этишни баҳолаш билан бойланади. 
Иқтисодий ҳисоблашларда қўшимча қуйидаги кўсатгичлардан 
фойдаланилади: 
- ерларни олди олинган ювилиши; 
- эрозия 
жараёнларининг 
тўхташи, 
намланиш 
жараёнларининг 
яхшиланиши, қулай микроиқлим яратилиши ҳисобига қияликларда 
махсулот етиштиришнинг кўпайиши; 
- эрозияга қарши тадбирлар мажмуасини амалга ошириш билан боғлиқ 
қўшимча харажатлар. 
Ташкилий-хўжалик чоралари орасида асосий ўринни, алмашлаб 
экишлар эгаллайди. Тупроқнинг сув эрозияси ривожлвнгвн туманларда 


120 
ўрта ва кучла даражада ювилган участкалардаги тупроқни ҳимояловчи 
алмашлаб экишлрни асослаш масаласи келиб чиқади. Уларнинг асосий 
мақсади – эрозия жараёнларининг олдини олиш ва тупроқ ҳосилдорлигини 
тиклаш.
Тупроқни ҳимоя қилувчи алмашлаб экишларни иқтисодий асослашда 
иккита асосий кўрсаткичдан фойдаланилади: 
- ҳар хил даражада ювилган участкаларда экинларнинг жойлаштиришини 
ҳисобга олган ҳолда аниқланадиган деҳқончилик маҳсулотлари қиймати; 
- ювилган тупроқдаги озуқа моддалари ўрнини қоплаш учун зарур 
қўшимча ўғитлар миқдорини сотиб олиш ва ерга солиш учун ерга 
харажатлар. 
Деҳқончилик маҳсулотларининг қийматини ҳисоблашда қишлоқ 
хўжалик экинларига, уларнинг ҳосилдорлигига таъсир этадиган тупроқ 
эроиясининг таъсири ҳар хил бўлишини ҳисобга олиш керак. Масалан, 
кузги жавдвр ҳосилдорлиги ўртача ювилгвн тупроқларда ювилмаган 
тупроқларга нисбатан 35-45% пасайса, қанд лавлагисиники – 50-60%, кўп 
йиллик ўталрники эса 5-10% пасаяди. Бу маълумотлар айрим 
минтақаларнинг хусусиятларини ҳисбга олган ҳолда белгиланади. 
Ўғитларни сотиб олиш ва тупроққа солиш харажатларини аниқлаш 
учун бошланғич асос, ювиладиган тупроқларнинг ҳисобланган ҳажми 
ҳисобланади. У эриган қор ва кучли ёмғир сувларининг оқиши натижасида 
қишлоқ хўжалик экинлари тагидаги эрозияга учраш хавфи ҳар хил 
даражадаги ерлардан ювилган тупроқлар хажмидан (М
К
) ташкил топади ва 
қуйидаги ифода бўйича ҳисобланади: 
 
 М
к
 = К
К
 М  
бунда М – эрозияга учраш хавфи бор ерларнинг ҳар хил тоифаларида, 
экин экилмаганда (шудгор) эриган қор ва кучли ёмғир сувлари таъсирида 
ювилгвн тупроқлар (1 га т); 
К
к
– алмашлаб экиш ҳудудининг ўртача нишаблиги ҳисобга оладиган 
экинларнинг эрозия хавфи коеффициенти. 


121 
Баҳор даврида (март-май) тупроқни эриган сувлар ювиб кетишидан 
фақат кузги ғалла экинлари ва кўп йиллик ўтлар ҳимоялайди, шунинг учун 
шудгордаги тупроқ ювилиши, шудгорланиб экилмай қолдирилган 
ердагидекбўлади. Ёз даврида ҳамма экинлар тупроқни эрозиядан сақлайди. 
Эрозия хавфи ҳар хил тоифадаги ерларда экинлар тагадаги тупроқларнинг 
йил давомида ювилиши тўғрисида олинган маълумотлар асосида алмашлаб 
экиш ҳудуди бўйича ювилишнинг ўртача қиймати аниқланади. 
Ювиладиган озуқа моддаларини тиклаш учун органик ва минерал 
(маъданли) ўғитларнинг қўшимча миқдорини тупроққа солиш керак. 
Шунинг учун азот, фосфор ва калий моддаларининг ювилиши тўғрисидаги 
маълумотлар ўғитларнинг аниқ турлари бўйича (сулъфат аммоний, 
суперфосфат, калий тузи) қайта ҳисобланади ва уларни тупроққа солиш 
харатларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланади. 
Айтайлик, 1700 га ҳайдалма ерга эга алмашлаб ташкил этишнинг икки 
ечими ишланган. Биринчиси 10 далали алмашлаб экишни жорий этишни 
кўзда тутади. Иккинчи ечим иккита алмашлаб экишни ўз ичига олади, шу 
жумладан: 5 далали тупроқни ҳимоя қилувчи алмашлаб экиши, майдони 
500 га (1-3 далалар кўп йиллик ўтлар; 4 – кузги ғалла; 5 – баҳорги донли 
экинлар) ва 8 далали дала алмашлаб экиш, майдони 1200 га (1 дала – 
шудгор; 2 – кузги ғалла; 3 – қанд лавлагиси; 4 – баҳорга ғалла; 5 – 
дуккаклилар; 6 – кузги ғалла; 7 – силос учун маккажўхори; 8 – баҳорги 
ғалла).
12-жадвал 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling