Ландшафтли ер тузиш
Эрозиянинг антропоген омиллари
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Эрозиянинг антропоген омиллари. Табиий омиллар эрозия вужудга
келиши учун шароит яратиш ва унинг озми – кўпми ривож топишига бевосита таъсир қилиши мумкин. Лекин тезлашган эрозиянинг ўзи инсоннинг эрозияга хавфли бўлган ерларда нотўғри хўжалик фаолияти туфайли вужудга келади. 51 Одатда эрозиянинг омиллари табиий, ижтимоий – иқтисодий ва бошқа антропогенларга бўлинади. Бунинг биринчисига иқлим, рельеф, тупроқ ва ўсимликлар киради. Иккинчисига эса инсоннинг кўп қиррали хўжалик фаолияти. Лекин бундай бўлиниш шартли ҳисобланади, чунки инсон ўзининг ишлаб чиқариш фаолияти билан эрозия жараёнининг омилларига тез – тез таъсир қилиб туради ва уларни ўзгартиради. Инсон ўсимликларни йўқ қилиб, шу билан эрозиянинг хавфини кучайтириши мумкин ва аксинча, ўрмонзорлар барпо қилиб, кўп йиллик ўтлар ва бир йиллик ўсимликлардан фойдаланиб, у ўсимликларнинг тупроқни ҳимоя қилиш ролини максимал кучайтириши ва шу билан эрозия хавфини бутунлай тугатиши ёки пасайтириши мумкин. Инсон тупроққа ишлов бериш билан унинг эрозия пайдо бўлишига таъсир этувчи хоссасини аста – аста ўзгартириши мумкин. Тупроқнинг физик хоссасини ёмонлаштириб кучли эрозия вужудга келишини осонлаштириши мумкин. Аксинча уларни яхшилаш билан эрозия жараёни хавфлилигини анчагина пасайтириши мумкин. Қиялик ерлардан нотўғри фойдаланиш билан инсон эрозиянинг кучайишига ёрдам бериши мумкин. Лекин у қиялик ерлардан тўғри фойдаланиб эрозияга қарши антропоген нано ва микрорельеф ташкил қилиши, рельефнинг ноқулайлигини кескин пасайтириши ҳам мумкин. Инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти эрозиянинг юзага келишига ёрдам бериши мумкин, аксинча унинг вужудга келиши ва ўсишига тўсиқлик қилиши ҳам мумкин. Эрозия жараёнининг вужудга келиши умуман инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти билан эмас, балки унинг нотўғри фаолияти билан боғлиқ. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling