Ландшафтли ер тузиш


  Ландшафтларни башоратлаш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
1.3. 
Ландшафтларни башоратлаш 
Ландшафтларнинг келажагини олдиндан айтиб бериш, башорат қилиш 
ландшафтшунослик фани олдида турган долзарб, аммо мураккаб ва 
муаммоли масалалардан биридир. Бу борада бажарилган илмий назарий 
ишларнинг сони ҳам салмоғи ҳам нисбатан катта эмас. Бундай 
башоратнинг моҳияти мазмуни ҳатто қандай аталиши ҳақида ҳам турли 
фикр ва мулохазалар мавжуд.
Кенг маънода олганда башорат грекчадан кириб келган «Ргоfnosis" 
атамасининг таржимаси бўлиб қандайдир воқеа, ҳодиса жараёнларнинг 
ривожланиш ва якунидаги ўзгаришларни олдиндан кўра билиш демакдир. 
Умуман башорат ҳақида айтилган мулохазаларнинг бирида башорат қилиш 
деганда, келажак ҳақида айнан кузатиб ўрганишнинг иложи бўлмаган 
маьлум турдаги ҳодисалар ҳақида уларнинг ривожланиш қонуниятларини 
билиш асосидагина тассаввурга эга бўлиш тушунилади.
Ф.Н.Мильков (1990) табиий-географик башоратнинг ўз олдига қўйган 
асосий мақсади географик қобиқда, ландшафтларда ва уларнинг 


18 
компонентларида яқин ва узоқ келажакда бўладиган ўзгаришларнинг 
йўналиши ва жадаллигини аниқлашдан иборатдир деб ҳисоблайди.
Табиий географик башоратда асосан маьлум муддатдан сўнг 
географик қобиқда ландшафтлар, ўлкалар, зоналар каби турли кўламдаги 
табиий географик мажмуаларда ёки геотизимларда бўладиган
ўзгаришларнинг йўналиши ва жадаллигини олдиндан аниқлаш мақсад 
қилиб олинади.
Табиий географик башорат қилиш жараёнида бир вақтнинг ўзида уч 
турдаги ўзгаришларни эътиборга олишга тўғри келади. Булар:
1.Инсоннинг 
таъсирисиз 
геотизимларнинг 
ўз 
ривожланиш 
қонуниятларига боғлиқ ҳолда рўй берадиган ўзгаришлар;
2.Табиат қонуниятларига асосланган аммо инсоннинг маьлум
мақсадларни кўзланган ҳолда таъсир этиши натижасида рўй берадиган 
ўзгаришлар
3. Инсон томонидан онгли равишда бирор мақсадни кўзлаган ҳолда 
табиатга таъсир этиши натижасида юз берадиган ўзгаришлардир.
Инсон томонидан барпо қилинадиган турли мухандислик- техник 
иншоотлар (сув омборлари, каналлар, мелиоратив тизимлар ва х) нинг 
атрофмуҳитга бўладиган таъсири натижасида рўй бериши мумкин бўлган 
ўзгаришларни башорат қилиш, асосан маҳаллий миқёсдаги башорат 
ҳисобланади. Аммо ландшафтлар турларининг ўзгаришини башорат қилиш 
орқали регионал башорат миқёсига чиқиш мумкин.
Географик башоратнинг муддатини белгилашда геотизимларда 
кутиладиган ўзгаришларнинг асосий сабабларн ва омилларини белгилаб 
олишнинг аҳамияти каттадир. Кўпгина башорат тажрибаларида асосан 
икки хил йирик омиллар асос қилиб олинади. Уларнинг биринчиси табиий 
омиллар (қуёш фаоллигидаги ўзгаришлар тектоник ўзгаришлар ва ҳ.з.) 
бўлса, иккинчиси антропоген яъни инсоннинг хўжалик фаолияти билан 
боғлиқ бўлган омиллардир. Регионал ландшафт башоратларида бир 
томондан ўрганилаётган регионни яхлит ҳолда иккинчи томондан шу 


19 
региондаги хукмрон ландшафт хилларининг ривожланншидагн баркарор 
йўналишларни аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга Шунинг учун ҳам 
ландшафтларнинг 
келажагини 
олдиндан 
айтиб 
беришучунпалеогеографикусул билан бирга ландшафтларнинг утмишини 
таҳлил қилишни биргаликда олиб бориш лозим бўлади.
Ландшафтларни башорат қилишнинг тамойиллари каби усуллари ҳам 
турли-тумандир. Умуммиллий башоратларнинг 50 дан ортиқ метод ва 
усуллари мавжуд. Аммо уларнинг ҳар биридан ландшафтларни башорат 
қилишда унумли фойдаланиш мумкин деб бўлмайди. Уларнинг 
айримларидагига фойдаланиш мумкин ҳолос. Бунинг асосий сабаби 
башорат қилинадиган объект геотизимларнинг мураккаблиги серқирралиги 
ва кўп омиллигидир. Шунинг учун ҳам ландшафтларни башорат қилиш 
тажрибаларига асосан географик усуллардан фойдаланилганлиги сезилиб 
туради. Кўпроқ амалий аҳамиятга эга бўлган экстрополяция географик 
ўхшамаларни танлаш, эксперт баҳолаш, индикация, космик маълумотларни 
таҳлил қилиш, картографик ва бошқа усулларни санаб ўтиш мумкин. 
Бундай бўлиниш шартли бўлиб, амалда эса бир усул билан иккинчиси 
киришиб кетади.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling