Ландшафтли ер тузиш


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37
Жойнинг рельефи. Тупроқда дефляция жараёнининг пайдо бўлишида 
– ер қобиғидаги ҳар хил нотекисликлар йиғиндиси, тупроқда эрозиянинг 
юзага келишида асосий роль ўйнайдиган омиллардан бири. 


40 
Юзада сув оқимининг пайдо бўлиши ва у билан бирга тупроқда 
ювилиш (емирилиши) жараёни юзага келишида жойнинг қиялиги ҳал 
этувчи аҳамиятга эга. 
1-расм. 
Қиялик қуйидаги элементлар билан тавсифланади: 
- Тиклик α – горизонтал текисли билан унга эгилган юза орасидаги 
бурчак қиймати; 
- Баландлик h - қияликнинг баланд нуқтаси билан пастки нуқтаси 
орасидаги фарқ; 
- Негиз – қиялик узунлигининг горизонтал текисликдаги тасвири; 
- Букилиш – қиялик тиккалигининг кескин ўзгариши – тиккаликдан 
нишабликка ва аксинча. 
Тупроқда эрозиянинг юзага келиши асосан қияликнинг тиклиги, 
узунлиги, шакли ва йўналишлар билан боғлиқ. Айниқса бу ўринда 
қияликнинг тиклиги миҳим рольь ўйнайди. Жойнинг аниқ ҳолатига кўра 
тупроқда эрозиянинг бошланиши бўсағаси қиялик тиккалиги -0,3°-0,5° дан 
5°-10° гача бўлиши мумкинлиги аниқланган (М.Н.Заславский). қиялик 
тиклиги градиусда, қияликда (i = ва фоизда ҳисобланади. Қиялик ва 
фоиздаги ҳисоблар кўпроқ суғориладиган ерларда қўлланилади. 
Одатда қияликнинг тиклиги ортиб борган сари тупроқда ювилиш 
хавфи кучаяди. Ўзбекистон шароитида қияликнинг тиклиги 1,5 баробарга 


41 
кўтарилганда тупроқнинг ювилиш даражаси10 ва ундан юқори баробарга 
ортиши аниқланган (А.А.Хоназаров). 
Адабиётларда ер қиялигининг тиклиги бўйича гуруҳларга ажратишда 
ҳар хил тавсиялар мавжуд. Масалан, Ўзбекистоннинг суғориладиган ерлари 
учун қабул қилинган туркум қуйидагича.
*
0° - 2°; 2° - 5°; 5° - 12°; 15° - 18°; 
18° < . Қилинган тавсиялар ичида М.Н.Заславский томонидан мукаммал 
ишлаб чиқилган ва амалда қўллаш учун тавсияланган қияликлар 
тиклигининг туркуми эътиборга эга (3-жадвал). 
3-жадвал 
Қияликни тиклиги бўйича туркумланиши
*
р 
Тиклиги 
бўйича 
қияликнинг номи 
Қияликнинг тиклиги 
Қиялик
градиусда 


Кучсиз нишаблик 
>1-3 
1,8> 
1,8-5,2 
0,018> 
0.018-0,052 

Ўртача нишаблик 
4-5 
7,0-8,8 
0,070-0,088 

Кучсиз қиялик 
6-7 
10,5-12,3 
0,105-0,123 

Қиялик
8-10 
14,0-17,6 
0,140-0,176 

Кучли қиялик 
11-12 
13-15 
19,4-21,3 
23,1-26,8 
0,194-0,213 
0,231-0,268 

Тиклик
16-18 
19-20 
28,7-32,5 
34,4-36,4 
0,287-0,325 
0,344-0,364 

Кучли тиклик 
20-40 
36,4-83,9 
0,364-0,839 

Тик кесиб тушган 
40< 
83,9< 
0,839< 
Хўжалик ерида қиялик тиклигининг ўртача оғирлик қиймати қуйидаги 
формула порқали аниқланади: 
(2) 
Бунда: 
- қиялик тиклигининг ўртача оғирлик қиймати, градиусда; 
- контурлар бўйича қияликлар тиклиги, градиусда; 
- контурлар майдони, %. 
Тупроқда эрозиянинг бўлишида қияликнинг узунлиги ҳам катта роль 
ўйнайди, чунки оқаётган сув массасининг кўпайиши ва унинг тушиш 
баландлиги катталаниши натижасида оқим тезлиги ва энергияси кучаяди. 


42 
Бу ерда тупроқнинг ювилиши қияликнинг тиклиги билан узунлиги бир 
вақтда таъсир қилганда кескин кучаяди. 
Қияликда тупроқнинг ювилишини эрозия жараёнининг ўтиши бир 
қатор омиллар таъсирида ҳар хил даражада бўлади. Таъсир қиладиган 
омиллар: тупроқнинг сув сингдириш қобилияти; ёғингарчиликнинг 
интенсив ўтиши; ўсимлик қопламининг қалинлиги. Масалан, қияликнинг 
тиккалиги бутун узунаси бўйлаб ўзгармаса, ёғиннинг интенсивлиги ва 
тупроқнинг cув сингдириши бир меъёрда давом этса 500 метрли 
қияликнинг пастки қисмида сувнинг тўпланиши бошланиш қисмига 
нисбатан тахминан беш баробарга кўпаяди. (6-расм) 
2-расм. 
Қиялик узунлиги бўйича ҳам туркумланади: калта – 100 м.>, ўрта – 100 
-200 м, узун – 200 – 500 м, жуда узун – 500 м<. 
Хўжалик ҳудудида ҳар хил узунликдаги қиялик мавжуд бўлса унинг 
тупроқда эрозия хавфини туғдириш даражасини аниқлаш учун қияликнинг 
ўртача узунлигидан фойдаланилади, у қуйидагича аниқланади: 
(3) 


43 
Бу ерда: 
– хўжалик ҳудудида қияликнинг ўртача оғирлик 
узунлиги, м; 
– участкаларда қияликнинг узунлиги, м; 
– қияликлар билан банд бўлган майдон, %. 
Қияликнинг қайси қисмида эрозия кўпроқ хавли эканлигини аниқлаш 
учун унинг узунаси бўйлаб шакли (профили) ни билиш лозим. Жойда 
учрайдиган ҳар хилшаклли қияликларни асосан 4 гуруҳга бирлаштириш 
мумкин: тўғри чизиқли; қубба (дўнглик); ботиқ; мураккаб (поғонали). С.С. 
Соболев томонидан ўз вақтида (1948) юқоридаги ҳар бир гуруҳга 
киритилган қияликларда эрозиянинг ўтиши тўғрисида батафсил маълумот 
берилган (7-расм). Тўғри чизиқ шаклли қияликлар бутун узунаси бўйлаб 
тахминан бир хил тиклиги билан фарқланади. Қиялик юзаси орқали 
ўтаётган сув оқимининг массаси унинг пастки қисмида кўпаяди, оқим эса 
тезлашади, натижада тупроқ ювилишининг кучайиши учун шароит вужудга 
келади. 
Қубба шаклли қияликнинг пастки қисми катта тиклик (дўнҳлик)дан 
иборат. Шунинг учун унда эрозия жараёни кучли ўтади.ерозиянинг кучли 
ўтишига асосан иккита омил бир вақтда таъсир қилади: қияликнинг 
узайиши ва тикликнинг катталаниши. 
Ботиқ шаклли қияликнинг юқори қисмида эрозия жараёни кучли 
ўтади, пастга томон борган сари сув оқими тезлиги ва эрозиянинг ўтиши 
секинлашади, қияликнинг пастки қисмида юқори қисмидан ювилиб келган 
тупроқ заррачаларининг қатлами пайдо бўлади. Қатлам қалинлиги 50 см ва 
ундан ортиқ бўлиши мумкин. У қуйидагича туркумланади.: кучсиз қатлам, 
қалинлиги 20см>, ўртача қатлам, қалинлиги 20 -40 см, кучли қатлам, 
қалинлиги 40 см<. (С.С.Соболев). 
Мураккаб (поғона) шаклли қияликлар узунаси бўйлаб тўғри чизиқ, тик 
ва ботиқ шакллиларнинг навбатма – навбат алмашиб жойлашуви билан 
банд. Ушбу шаклдаги қияликларда эрозия жараёни кескин пасаяди. 


44 
Адабиётларда берилган маълумотларга кўра, агарда эрозия 
жараёнининг ўтиш хавфи тўғри чизиқ шаклли қияликларда 1 деб олинса
қубба (тик) шаклли қияликларда 1,5 ва ботиқ шаклларда эса 0,5. Демак тик 
профилли қияликлар эрозияга нисбатан кучли хавфли ҳисобланади 
(Б.В.Поляков). 
3-расм. 
Эрозия хавфини аниқлайдиган муҳим кўрсаткичлардан бири – қиялик 
экспозицияси (дунёнинг тўрт томони – шимол, шарқ, жануб ва ғарбга 
йўналиши). Қиялик экспозицияси қуёш радиацияси ер юзасига келишини 
белгилайди, бу эса қиялик микроиқлими, ўсимликларнинг ривожланиши ва 
ҳосилдорлигини аниқлайди, ўз навбатида эрозиянинг вужудга келишига 
таъсир кўрсатади. 
Жануб ва ғарб йўналишидаги қияликлар шимол ва шарқ 
йўналишларидаги қияликларга нисбатан эрозиядан кўп зарар кўради. 
Жануб йўналишидаги қияликларда бошқаларга нисбатан ҳарорат ва тупроқ 
намлиги кескин ўзгариб туради. Ёз фаслида бу йўналишдаги қиялик қаттиқ 
қизийди ва қовжирайди, ундаги ўсимликлар эса куйиб кетади. Қиялик 
йўналишида айниқса қор суви оқими таъсирида эрозия жараёни кучли 
ўтади. Кўп йиллик кузатишлар орқали тиккалиги бир хил кўтарилишда 
бўлган қияликларда қор суви таъсирида тупроқ ювилишининг 
интенсивлиги ғарб ва жануб йўналишларда тезроқ катталаниши 
аниқланган. Жанубга йўналган қияликда тупроқда чириндининг камайиши, 


45 
ўсимлик қопламининг тупроқни ҳимоялаш роли пасайиши туфайли жала 
ёғини таъсирида ҳам эрозия жараёни кучаяди. 
Кўпинча эрозия хавфи фақат қияликнинг тиклиги ёки тиклиги ва 
узунлиги маълумотларига асосланган ҳолда аниқланади. Лекин баъзида 
қиялик йўналишининг тупроқ ювилишига таъсири улардан кам эмас. 
Шунинг учун рельеф билан боғлиқ бўлган эрозия хавфини баҳолашда 
қиялик тиклиги, шакли узунлиги ва йўналишининг таъсири ҳисобга 
олиниши лозим. 
Рельеф – эрозия хавфини тавсифловчи муҳим омил. Лекин эрозия 
жараёнининг кучайишида рельефнинг таъсирига ортиқча баҳо бериш 
нотўғри. Рельеф қанчалик мураккаб бўлмасин сувсиз, сув оқими вужудга 
келмаса эрозия бўлиши қийин. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling