Ландшафтли ер тузиш
Ер тузишнинг конструктив элементлари: агроландшафт
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
2.3. Ер тузишнинг конструктив элементлари: агроландшафт
таркибидаги ўрмон полосалари Далаларни ҳимояловчи ихота дарахтзорлари олдинига ҳудуднинг микроиқтимини яхшилаш мақсадида ташкил этилган. Умуман, агроландшафтлар ўрмон мелиорациясининг назарияси ва амалиётини ривожлантиришга В.Н.Сукачев, С.С.Соболев, К.Мирзажонов, Муҳаммаджоновлар катта ҳисса қўшганлар. Ўрмон полосаларининг асосий функциялари микроиқлимни оптималлаштириш ва ерларни муҳофазалаш – бир томондан, бир томондан ўрмон полосасининг кенглиги, иккинчи томондан полосага экилган дарахтларнинг қалинлиги, учинчи томондан эса полосага экилган дарахтларнинг навлари билан узвий боғлиқдир. Шу сабабли ҳам бундай ўрмон полосаларини икки қаторли, уч қаторли, тўрт қаторли, беш қаторли турларга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, ўрмон полосаларидаги дарахтларнинг баландлигига қараб уларни шамолни тўсиш ва кучини камайтириш хусусиятларини аниқлаш мумкин. Шулар билан бир қаторда асосий шамолга перпендикуляр тарзда ўрмон полосасини 27 жойлаштирганда эрозиядан муҳофаза қилинадиган майдон энг катта биқдорга тенг бўлади. Шу сабабли ҳам ўрмон полосаларини асосий шамолга нисбатан имкон борича тўғри бурчак билан жойлаштирилади. Ниҳоят, ўрмон полосасини шамол тезлигини пасайтиришга таъсири кўп жиҳатдан полосага экилган дарахтлар навларига ҳам боғлиқдир: барглари тушадиган навлардан ташкил бўлган ўрмон полосасини шамолга таъсири йил давомида турлича бўлади, яъни барглари тўкилган полосаларнинг шамол эсишига қаршилиги барглар шохларда турган пайтга нисбатан 1,3- 1,8 марта кам бўлади. Ўрмон полосалари асосан икки турга бўлинади: асосий шамолларга перпендикуляр жойлаштириладиган асосий, бўйлама полосалар ва кўндаланг, яъни қўшимча ўрмон полосалари. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling