Ландшафтли ер тузиш
Антропоген ландшафтлар ва уларнинг типлари
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
1.2. Антропоген ландшафтлар ва уларнинг типлари
Барча тирик мавжудотлар қатори инсон ҳаётини ҳам атроф-муҳитсиз, табиатсиз тасаввур қилиш қийин. Инсон организми кўп жиҳатдан табиий компонентлар ҳаво, сув, ўсимлик, тупроқ, ҳайвонот ва ҳоказолар билан боғлиқ. У табиатдаги моддалар айланма ҳаракати доирасидадир ва унинг қонуниятларига бўйсунади. Бундан ташқари, инсон онгли мавжудотдир ва у ўз меҳнатини осонлаштириш, юқори самарага эришиш учун турли меҳнат куроллардан, техника кучидан фойдаланади. У бошқа организмлардан фарқли улароқ ижтимоий мавжудоддир. Шунинг учун унинг ҳаёти биологик омиллар билан бир қаторда кўпгина ижтимоий омиллар билан ҳам белгиланади. Инсон бевосита ва билвосита ерга, тупроққа, сувга, ҳавога, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига таъсир этади. Бу билан у ўз олдига қўйган мақсадларига эришишга ҳаракат қилади. Аммо баъзан у ўзи кутмаган, айрим салбий оқибатларинг юзага келишига ҳам сабабчи бўлиб қолади. Бундай салбий оқибатларнинг баъзилари дунёвий тус олмокда ва олимларни, жамоатчиликни ташвишга солмоқда. «Охрана ландшафтов» изохли луғатида хусусиятлари инсон фаолияти натижасида юзага келган ландшафтлар антропоген ландшафтлардир ва улар ўзининг табиий таърифларини сақлаб қолган тақдирда ҳам ўзида маданий ўсимликлар, ўзгарган тупроқ хусусиятлари, ер ости ва усти сувлари тартиби бўйича «антропоген» мазмун касб этган бўлади, деб ёзилган. Бундай ҳолда Ер юзида тарқалган ландшафтларнинг кўпчилигини антропоген ландшафтлар қаторига киритса бўлади. Уларда табиий сифатлардан бўлак иккинчи хил, яъни, ижтимоий сифатлар ҳам касб этган бўлади. Ландшафтлардан халқ ҳўжалиги мақсадларида тўғри ва оқилона фойдаланиш, унинг ифлосланиши ва бузилишининг олдини олиш ёки муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган муаммоларни тўғри ҳал этиш 16 ландшафтларнинг қайси компонетга асосий етакчи ёки бош ролни ўйнашини тўғри ҳал қилиб олиш мумкин ва бу принципиал аҳамиятга эгадир. Ландшафт ҳосил қилувчи омиллар ҳақида сўз юритилганда, кўпинча у ёки бу компонентнинг айрим хусусиятлари кўзда тутилганлигини ёки компонент ландшафтда маълум бир куч сифатида иштирок этсагина уни омил деб ҳисоблаш ҳолларини кўрамиз. Айрим ҳолларда эса ландшафтга ташқаридан бўладиган кучлар омил саналади. Масалан, қуёш радиацияси, ернинг гравитация кучи, ернинг ичида бўладиган тектоник кучлар, ҳаво циркуляцияси ва ҳоказо. Аслини олганда ландшафтлар жуда кўп турли туман омиллар таъсирида шаклланади. Улар ландшафтларда турли сифат ва хусусиятларнинг шаклланишида турлича аҳамият касб этади. Агар ландшафтларнинг шаклланишида маълум бир турдаги омиллар аҳамиятли ҳисобланса, уларнинг табақаланишида ёки ривожланишида бошқа бир турдаги омиллар аҳамиятли бўлади. Ландшафтларнинг ўзгаришида эса яна бир бошқа гуруҳ омиллар аҳамиятли бўлиши мумкин. Шу нуқтаи-назардан қараганда табиий ландшафтларнинг антропоген ландшафтларга айланишида антропоген омил асосий куч саналади. Шунинг учун ҳам инсон фаолияти таъсирида ўзгарган ландшафтларни анторопоген ландшафтлар деб аташдан кўра антропоген ландшафтлар омил таъсирида ўзгарган ландшафтлар деб аташ тўғрироқ бўлар эди. Бунда инсон таъсирида табиий жараён ҳамда ташқаридан таъсир этадиган омил деб қаралмоғи лозим. Ҳозирги замон ландшафтларининг кўпчилиги инсоннинг оқилона фаолияти натижасида ўзгартирилган бўлиб, уларни маданий ландшафтларга айлантириш лозим. Бундай ландшафтларнинг энг асосий хусусиятларидан бири махсулдорлик ва иқтисодий самарадорлик бўлиши керак. Ландшафтларнинг ички имкониятини ривожлантириш, табиий жараёнларни фаоллаштириш ва ландшафтларнинг самарадорлигини 17 ошириш асосий мақсадга айланиши керак. Дарҳақиқат, инсон дехқончилик билан шуғулланар экан, у ўз олдига энг аввал бир нарсани, яъни иложн борича кўпроқ қишлоқ хўжалик махсулоти олишни мақсад қилиб қўяди. Бу мақсадга эришиш учун ландшафтни текислайди, тупроқни маълум бир қалинликда ағдариб ташлайди, ўғит солади. Маълум бир экин экади, суғоради, бегона ўтлар ва зараркунандалар, хашоратларга қарши турли хил дориларни ишлатади, тупроқни шўринн ювади, зах сувларини қочиради ва ҳоказо. Хуллас, экин экишдан то ҳосилни йиғиштириб олгунга қадар турли-туман агротехник тадбирларни қўллайди ва бу жараёнлар, юзлаб йиллар мобайнида қайталанаверади. Натижада бизга яхши таниш бўлган ва антропоген ландшафтлар ичида «маданий ландшафт» деб аталиши мумкин бўлган ҳамда юқори махсулдорлик, иқтисодий самарадорлик каби талабларга озми кўпми мос кела оладиган ландшафтлар ҳосил бўлади. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling