Ландшафтли ер тузиш


Мустақил ўрганиш учун саволлар


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37
Мустақил ўрганиш учун саволлар 
1. Табиий ландшафтлар деб нимага айтилади? 
2. “Ландшафтли қобиқ” тушунчаси нимани англатади? 
3. Табиий худудий мажмуа нима ва у қандай кичик тизимлардан иборат? 
4. Амалий ландшафтшунослик нима? 
5. Ландшафтларни баҳолашнинг асосий мохияти нимадан иборат? 
6. Антропоген ландшафтлар қандай ву4жудга келади? 
7. Антропоген ландшафтларнинг қандай белгилари алоҳида ажратилади? 
8. Ландшафтларни башоратлаш нима ва у қандай амалга оширилади? 
9. Ландшафтларни табиий географик башоратлашда нималар эътиборга 
олинади? 
10. Ландшафтларни башоратлашда қандай усуллардан фойдаланилади? 


20 
2-БОБ. ЛАНДШАФТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ ВА ЕР ТУЗИШ 
2.1. Ер тузиш ва ландшафтнинг мавжуд таркибини ўзгариши. 
Қишлоқ хўжалиги ер тузиш соҳасидаги ландшафтли режалаштириш 
имкониятлари 
давлат 
даражасидаги 
қонунчилик 
актлари 
билан 
белгиланган. Бундай қонунчилик актларига Ўзбекистон Республикасининг 
Ер кодекси киради. У ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш 
тушунчаларини ер кодексининг барча моддалариндаги тенглик ҳолатини 
таъминлаган ҳолда ер муносабатларини ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза 
қилиш бўйича муносабатлар сифатида аниқлайди. Шунга қарамасдан 
ландшафтли режалаштириш усулларини ер тузишда қўллаш ерларнинг 
мавжуд имкониятларини тўғри баҳолаш ва уларда функционал 
минтақалашни ўтказишга имкон беради. Бунда турли моҳиятга эга бўлган 
ерларни сифати бўйича ҳам турличалигини ҳисобга олган ҳолда бир-
бирларидан ажратиш орқали минтақалашни амалга ошириш мақсадга 
мувофиқ бўлади. Бундай ҳолда ерларнинг ҳуқуқий режими уларни у ёки бу 
тоифага қарашли эканлиги билан белгиланади, албатта. Шундан сўнг 
ландшафтли экологиянинг баъзи масалаларини кўриб чиқиш мумкин. 
Айнан ушбу масалалар амалий ер тузиш билан узвий боғлиқ ҳамда у 
маҳаллий даражадаги, яъни алоҳида олинган қишлоқ хўжалик корхонаси 
бўйича ландшафтли режалаштиришда фойдаланилиши мумкин. Ҳар қандай 
мамлакатнинг маданий ландшафти, энг биринчи галда қишлоқ хўжалигини 
юритиш ҳудудларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган қишлоқ хўжалиги 
ландшафти сифатида шаклланган. 
Маҳаллий даражадаги ландшафтли режалаштириш ер тузиш билан 
узвий боғлиқдир, негаки ер тузиш жараёнида ерда маълум бир тартиб 
ўрнатилади, агроландшафтлар элементларининг нисбатлари ва уларнинг 
ўзаро боғлиқлиги аниқланади. Демак, маҳаллий даражадаги ландшафтли 
план ер тузишнинг экологик қирраси сифатида намоён бўлаши зарур, яъни 
жойнинг муҳитини мувозанатлаштирувчи экологик ташкил этувчиларни 
шакллантирувчи восита ёрдамида табиатни ўзгарган компонентлари ва 


21 
агроландшафтларнинг элементлари ўртасидаги экологик ўзаро боғлиқликни 
ҳисобга олиш амалга оширилади ва уларни мақсадга йўналтирилган 
мувофиқлаштириш бажарилади.
Агроландшафтлар таркибини белгилайдиган ер тузиш тадбирларининг 
тизими, кўп йиллик давомида, зарурий экологик баҳолаш ўтказилмасдан 
ишлаб чиқилди. Бу эса, ўз навбатида, катта салбий экологик оқибатларга 
олиб келди. Бу оқибатлар табиатга тўғридан-тўғри (қишлоқ хўжалик ер 
турлари майдонларини қисқариши, эрозия жараёнларини кучайиши, 
ҳосилдорликни пасайиши) ва иккиламчи таъсир(тупроқлар деградацияси
ўсимликлар қопламини деградацияси, сув ва ҳавони ифлосланиши, қушлар 
ва ҳайвонлари камайиб кетиши) кўринишида бўлиши кузатилади. 
Буларнинг барчаси, охир-оқибатда – экологик тизимлардаги тескари 
алоқалар қонунига биноан-қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг миқдори ва 
сифатига таъсир кўрсатади. 
Кўп йиллардан бери ишлаб келинган ва ҳаётга тадбиқ этишга ҳаракат 
қилиб келинган ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари жойнинг ландшафтли 
ҳлати аксарият ҳолларда эътиборга олинмаганлиги сабали баъзи бир 
камчиликлардан холи бўлмаган. Жумладан: 
- Жой ландшафтининг топологик хусусиятларини эътиборга олмасдан 
ички участкаларини (суғориш участкаларини) жойлаштириш; 
- Жойнинг рельефига мос келмаган тарзда далалар чегараларини тўғри 
чизиқли қилиб белгилаш; 
- Ерлардан фойдаланиш интенсивлигига табақаланган ёндошув 
тамойилига эътиборни йўқлиги; 
- Дадалар чегараларини асоссиз тарзда гидрографик тармоқлар билан 
кесиш натижасида улар узун томонларини суғориш каналллари билан 
ноўрин боғланганлиги. 
Юқоридагилар асосида фикр билдириш мумкинки, жойнинг экологик 
хусусияти концепсияси ео тузишнинг амалий жиҳатдан тадбиқ қилиниш 
тамойиллари билан жойнинг топографиялилик даражасида ҳудудларни 


22 
экологик жиҳатдан ташкил этиш тўғрисидаги қарашлар ўртасидаги кўпроқ 
бўлиб хизмат қилади. Ушбу вазифани ҳал қилиш маданий ландшафтлар 
таркибидаги табиий ва антропоген элементлар ўртасидаги моддалар 
энергия алмашинуви жараёнларини бошқаришни қишлоқ хўжалигини 
иқтисодий ва экологик масалаларини ҳал қилишга оптимал ёндошувга 
эришишни ўрганишни билдиради. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling