Ландшафтли ер тузиш


  Тупроқда эрозия ва дефляциянинг юз беришига таъсир


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37
3.3. 
Тупроқда эрозия ва дефляциянинг юз беришига таъсир 
этадиган омиллар 
Тупроқда эрозия ва дефляциянинг юз бериш ва интенсив ўтиш 
жараёнига таъсир этадиган омиллар иккига бўлинади: табиий тарихий: 
инсон фаолияти билан боғлиқ ижтимоий – иқтисодий (антропоген). 
Тупроқдаги эрозия ва дефляция жараёни ана шу иккала гуруҳдаги 
омиллар таъсирида юзага келади. Табиий омиллар тупроқда эрозия ва 
дефляция юз бериши учун шароит яратади, ердан нотўғри фойдаланиш 
билан боғлиқ инсоннинг хўжалик фаолияти эса уларнинг вужудга келишига 
асосий сабабчи бўлади. Табиий-тарихий омилларга кирдиганлар: иқлим, 
рельеф, тупроқ, ўсимликлар. 
Иқлим. Жойнинг иқлим шароити тупроқда эрозия ёки дефляция 
бўлиш хавфини кўпроқ аниқлайди. Иқлим омиллари қуйидагилар: ҳарорат, 
ёғингарчилик, шамол. 
Ҳарорат. Ҳароратнинг кеча-кундуз ичида кескин ўзгариши 
натижасида ёғингарчилик ва шамол пайдо бўлади, яъни эрозия ва дефляция 
вужудга келади. Баҳор фаслида ҳароратнинг кун сайин кўтарилиб бориши 
қор қатлами эришини тезлаштиради, натижада тупроқ юзасида катта оқим 
пайдо бўлиши учун шароит туғилади. Ҳароратнинг кескин ўзгариши ҳаво 


37 
оқими шамолнинг кучайишига олиб келади, агарда кучли шамол 2-3 кун 
узлуксиз давом этса чангли бўронга айланиши мумкин. Қисқаси, ҳарорат 
қанчалик кескин ўзгарса эрозия ва дефляциянинг ўтиши шунчалик кучли 
бўлади. 
Атмосфера ёғини. Тупроқда эрозиянинг юз беришида атмосфера 
ёғини бош рольни ўйнайди, чунки қиялик юзасида сув оқимини вужудга 
келтиради. Сув сингдириши кучсиз бўлган тупроқли қияликларда кучли 
ёмғир ёғиши ва қорларнинг интенсив эрий бошлаши билан қиялик юзасида 
сув оқими вужадга келади. Оқимнинҳ салмоғи оқиш коэффициенти билан 
тавсифланади. У қуйидагича аниқланади: 
ёки 
(1) 
Бу ерда: С – юзадан оқиб тушаётган сув массаси, мм/мин; 
– вақт бирлигида юзага тушаётган ёғин суви ҳажми, мм/мин; 
β – филтрлаш коэффициенти; 
О – юзага тушаётган ёғин суви ҳажми, мм; 
– ёғин ёғиш давомийлиги, мм. 
Тупроқда эрозиянинг юз беришига ёмғир катта таъсир қилади. 
Ёмғирнинг ташиш интенсивлиги ва давом этиш вақти эрозиянинг юзага 
келишини аниқлайди (белгилайди). Демак, юзада сув оқимининг пайдо 
бўлиши ва эрозиянинг юз бериши ана шу омиллар билан боғлиқ. Ёғин 
қисқа вақт ичида бир текисда ўтганда, эрозиянинг юз бериш хавфи кучаяди. 
Жала ёмғирларида вақти-вақти билан ёғиш ва тупроққа қаттиқ урилиш 
каби характерли хусусиятлар мавжуд. Жала ёғини қанчалик интенсив ва 
давомли ўтса тупроқда эрозия жараёни шунчалик кўзга яққол кўринарли 
бўлади. Мавжуд маълумотларга кўра (П.С.Захаров) жала ёғинининг ёғиш 
интенсивлиги 0,15 дан 0,30 мм/мин. гача ошганда тупроқнинг ювилиши 4 
баробарга ошар экан. 
Томчилаб ёққан ёмғир қанчалик унинг йиғиндиси катта бўлмасин 
тупроқда ювилиш бўлмайди, ёки жуда кучсиз бўлишини кузатиш мумкин, 


38 
чунки юзага тушган ёмғир сувини тупроқ ўзига сингдириб олишга 
улгуради. 
Жала ёғини таъсирида эрозиянинг кучайиши ёмғир томчиларининг 
катта кичиклигига ҳам боғлиқ. Катта томчилар тупроқ бўлакларини бузади, 
уни тиғизлаб тупроқнинг сингдириш имкониятини пасайтиради. Тупроққа 
тушадиган йирик томчилар энергиясининг қарийб 1/3 тупроқ 
заррачаларини ажратиб сачратишга кетади. Тупроқнинг сингдириш 
имконияти пасайишига унинг ғовакларига лой (лойқа)лар кириб қолиши 
ҳам таъсир қилади. Йирик ёмғир томчиларининг тупроққа урилиши 
натижасида юзага лёссимон тупроқ заррачалари 50-90 % гача кўпаяди. 
Шунинг учун ёмғир томчилари қанчалик катта бўлса тупроқнинг 
сингдирувчанлик имконияти шунчалик кам бўлади. 
Қор ҳам тупроқда эрозиянинг юз беришига таъсир қилади. Эрозия 
жараёнининг интенсив ўтишига асосан қор қатлами қалинлиги ва у билан 
боғлиқ тупроқнинг музланиш қалинлиги ва қорнинг эриш интенсивлиги 
таъсир қилади. 
Қор қатлами қалин бўлса тупроқни қалин музлашдан сақлайди, тупроқ 
остидан чиқадиган иссиқлик унинг интенсив эришига ёрдам беради. Қор 
қатлами эриши билан музламаган тупроқ унинг сувини яхши сингдириб 
олади ва юзада сув оқимини пасайтиради. 
Қор унча қалин бўлмаган ерларда тупроқнинг музлаши анчагина қалин 
бўлади, баҳорда бундай тупроқнинг юза қисми тез эрийди, юқоридан 
келаётган сув оқими бу эриган қисмни осонлик билан ювиб кетади. 
Секин эриган қорнинг эрозияга бўлган таъсирини кучсиз ёмғир 
таъсири билан тенглаштириш мумкин. 
Қорнинг эриши жанубга йўналган қияликда анча тез ўтади, шимолга 
йўналганда эса 10-15 кун кейинроқ эрийди. Кучли ёки кучсиз эрийдиган 
ёмғирлари таъсиридаги эрозия жой қиялигининг йўналиши билан боғлиқ 
эмас. 


39 
Шамол эрозия ва дефляциянинг асосий сабабчиларидан ҳисобланади. 
Эрозиянинг пайдо бўлишида шамолнинг роли тупроқ юзасида қорни қайта 
“тақсимлашдан” иборат. Ўсимликлар билан қопланмаган, ёки сийрак 
қопланган тупроқ юзасидан кучли шамол қорни жарлик ва бошқа 
пастликлар томон учиради. Айниқса шамол уриладиган дўнгликда қор 
кучли учирилади. Натижада яланғочланган тупроқнинг қалин музлаши 
учун шароит туғулади. Пастликларда ва ташқи қияликларда эса қор 
қатлами кучаяди. Дала бўйлаб қорнинг нотекис тақсимланиши туфайли 
баҳор фаслида унинг эриши, сув оқимининг вужудга келиши бир вақтда 
ўтмайди. Тупроғи қалин музлаган ер участкаларида сувни сингдириши 
ёмонлашади. Натижада юзада кучли сув оқими вужудга келади, тупроқ 
заррачалари ювилади (ерозия пайдо бўлади). 
Тупроқда дефляция жараёнининг пайдо бўлишида шамол бош омил 
ролини ўйнайди. Унинг таъсирида тупроқ бузилади (емирилади), айниқса 
бу жараён иқлими қуруқ ва ўсимликлар билан қопланмаган ерларда кучли 
ўтади. Дефляциянинг кучли ёки кучсиз ўтиши шамолнинг тезлигига 
боғлиқ. Кучли шамол таъсирида тупроқ заррачалари учирилиб олиб 
кетилади. П.С.Захаровнинг берган маълумотига кўра, шамолнинг тезлиги 
10 м. баландликда 8-12 м/сек. бўлса дефляция бошланади, 12-15 м/сек. 
тезликда бўлганда дефляция ўртача бўлади. Дефляция кучли бўлиши учун 
шамолнинг тезлиги 16-25 м/сек. бўлиши керак. Диаметри 0,05-0,15 мм 
бўлган заррачаларнинг учирилиши шамолнинг тезлиги 15 м баландликда 
3,5-4 м/сек бўлганда бошланади. 
Ёғингарчилик эрозиянинг бош омилларидан ҳисобланади, лекин 
дефляция жараёнини секинлаштиради, чунки у тупроқни намлайди. 
Ҳароратнинг юқори бўлиши ва ҳаво намлигининг пастлиги тупроқ 
юзасини қуритади ва дефляция пайдо бўлиши учун шароит яратади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling