Ландшафтли ер тузиш


Эрозияга қарши тадбирларни лойиҳалашдаги тартиб ва


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37
 
3.9. Эрозияга қарши тадбирларни лойиҳалашдаги тартиб ва 
тамойиллар 
Тупроқни эрозиядан сақлаш тадбирлар тизимини лойиҳалашда 
қуйидаги кетма - кетлик тартиби қабул қилинган: 
- республика ёки вилоятлар ҳудуди бўйича тупроқни эрозиядан 
сақлашга қаратилган тадбирларнинг бош лойиҳавий схемасини ишлаб 
чиқиш; 
- маъмурий туман ёки сув хавзалари ҳудуди бўйича тупроқни эрозиядан 
сақлашда қўлланиладиган тадбирларнинг лойиҳавий схемасини ишлаб 
чиқиш; 
- тупроқни эрозиядан сақловчи хўжалик ҳудудини ташкил этиш 
лойиҳасини ишлаб чиқиш; 
- тупроқни эрозиядан сақлашга қаратилган ўрмон мелиоратив ва 
гидротехник тадбирларнинг ишчи лойиҳасини ишлаб чиқиш. 
Қабул қилинган «умумийликдан хусусийликка» принципидаги тартиб 
ҳар бир давр (босқич) ичида бир хил вазифани бажаришга, яъни тупроқда 
эрозия жараёнини тўхтатиш (ёки унинг олдини олиш) ва уни келтириб 
чиқарувчи сабабларини бартараф этишга қаратилган. Шу билан бир қаторда 
ҳар - бир босқичда эрозияга қарши қўлланадиган тадбирлар лойиҳасининг 
мазмуни кенглиги, чуқурлиги ва аниқлик даражаси бўйича ҳар - хил. 
Хўжаликлар бўйича лойиҳаланаётган тадбирлар туман, вилоят ёки географик 
минтақаларда эрозиядан сақлайдиган тадбирлар мажмуига мувофиқ 
бўлишлари керак. Фақат шундагина эрозия жараёнини тўхтатиш ёки олдини 
олиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ошириш, ер турларидан интенсив 


82 
фойдаланиш имконияти туғилади. Эрозиядан сақлайдиган ҳар - бир 
тадбирлар гуруҳининг мазмуни ва қўллаш усуллари устида батафсил 
тўхталиб ўтирмасдан фақат шуни айтиш керакки, уларни ўзаро боғловчи 
бўғин бўлиб ички хўжалик ер тузиш хизмат қилади, уни ўтказишда тупроқни 
эрозиядан сақлашга қаратилган ҳудудни ташкил этиш лойиҳаси ишлаб 
чиқилади ва қўлланиладиган тадбирлар мажмуини амалга ошириш 
имконияти туғилади. 
Ер тузиш лойиҳаларида тупроқни эрозиядан сақлашга қаратилган 
тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш қуйидаги тамойил (принцип) лар асосида 
амалга оширилиши лозим: 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling