Лар 1-боб. Бахтсиз ҳодисалардан жабрланганлар ва касб билан боғЛИҚ касаллик биринчи маротаба аниқланган шахслар сони


-БОБ. ЎЛИМ БИЛАН ТУГАГАН БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ҚЎШГАН ҲОЛДА БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИНГ МОДДИЙ ОҚИБАТЛАРИ


Download 28.44 Kb.
bet2/6
Sana08.02.2023
Hajmi28.44 Kb.
#1178115
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-sh shakli тушунтириш

2-БОБ. ЎЛИМ БИЛАН ТУГАГАН БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИ ҚЎШГАН ҲОЛДА
БАХТСИЗ ҲОДИСАЛАРНИНГ МОДДИЙ ОҚИБАТЛАРИ

10. 2- боб 200-сатрда бахтсиз ҳодисаларнинг, ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни қўшган холда моддий оқибатлари акс эттирилади. Моддий оқибатлар ўз ичига касб касалликлари бўйича тўлов, ходим нисбатан енгил ишга ўтган тақдирда иш ҳақига илгариги иш ҳақигача бўлган миқдорда қўшимча тўлов, меҳнатга лаёқатсизлик варақаси бўйича тўловлар, бир марталик нафақа, тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация харажатлари, “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
11 февралдаги 60-сонли Қарорида назарда тутилган махсус тиббий парвариш қилишга, санатория-курортда даволаниш ва даволаниш жойига бориш учун тўловлар ва бошқа тўловларни, шунингдек, ишдан чиққан жиҳозлар, асбоб-ускуналар, материаллар, бузилган иншоот ва биноларнинг қиймати ва бошқа харажатлар учун сарфланган пул маблағларини ўз ичига олади.
206-сатрдаги меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўловларда бир иш куни ва ундан ортиқ куни учун ногиронлиги бўлганлар ҳамда касаллик татиллари тўғрисидаги гувохномалари бўйича тўловлар кўрсатилади.
11. 207-сатрда - меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари учун кетган ҳақиқий харажатлар, шу жумладан жамоа шартномаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлар режалари асосида барча манбаларни маблағ билан таъминлаш ҳисобига, ишлаб чиқаришда меҳнатни муҳофаза қилиш шарт-шароитларини яхшилаш кўрсатилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирлари харажатларига жамоа шартномаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари режасида назарда тутилган, якка тартибда ҳимояланиш воситаларига бўлган харажатлар (махсус кийим-бош, махсус оёқ кийим ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари), сут ва даволаш-профилактика овқатларига харажатлар, ташкилий тадбирларга харажатлар, техник тадбирларга харажатлар, санитар-гигиеник тадбирларга харажатлар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимларни ўқитишга харажатлар киритилади.

Download 28.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling