Ўлчаш натижаларининг аниқлигини баҳолаш
Download 119.29 Kb.
|
Amaliy 3
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўлчашларнинг асосий босқичлари
- Абсолют хатолик
- Нисбий хатолик
Мавзу 3.1 “Ўлчаш натижаларининг аниқлигини баҳолаш” Ўқув машғулоти мақсади: Ўлчаш усуллари ва ўлчаш хатоликлари тўғрисида тушунчаларни шакллантириш, Амалий билимларни шакллантириш, амалий билимни ўхшашлик бўйича қўллаш, ҳаракатларни тартиб бўйича бажариш малакаларини шакллантириш. Ўлчашларнинг асосий босқичлари 1. Мазмуни қуйидагича бўлган ўлчашга тайёргарлик: -ўлчаш вазифасини қўйиш(шакллантириш); -ўлчаш усули ва ўлчов техник воситалар(ЎТС)ни танлаш, уларни жойлаштириш; -эксперимен(тажриба) ўтказишнинг зарурий шароитларини таъминлаш. 2. Уч қисмдан(операциядан) иборат бўлган ўлчаш эксперименти(тажрибаси): -ўлчаш ўзгартириши; -ягона ўлчамли ўлчанаётган катталикни қайта олиш(қайта ҳосил қилиш); -ўлчанаётган катталикни ўлчов бирлиги билан тенглаштириш(таққослаш). 3. Экспериментал(тажриба) маълумотларига ишлов бериш натижасида ўлчанаётган катталикнинг қийматини олиш ҳамда меъёрланган(белгиланган) эҳтимолликбўйича ўлчашлар хатолигини баҳолаш. Маълумки, физик катталикларни ўлчашда еттита асосий ўлчов бирликларининг амалий аҳамияти катта. Ўлчаш хатоликлари.Маълумки, ўлчаш хатоликлари турли сабабларга кўра турлича кўринишда намоён бўлиши ва бу сабаблар қаторига қуйидагилар киритиши мумкин: ўлчаш воситасидан фойдаланишда уни созлашдан ёки созлаш даражасини силжишидан келиб чиқувчи сабаблар; ўлчаш объектини ўлчаш жойига (позициясига) ўрнатишдан келиб чиқувчи сабаблар; ўлчаш воситаларининг занжирида ўлчаш маълумотини олиш, сақлаш, ўзгартириш ва тавсия этиш билан боғлиқ сабаблар; ўлчаш воситаси ва объектига нисбатан ташқи таъсирлар (ҳарорат ёки босимнинг ўзгариши, электр ва магнит майдонларининг таъсири, турли тебранишлар ва ҳоказолар) дан келиб чиқувчи сабаблар; ўлчаш объектининг хусусиятларидан келиб чиқувчи сабаблар; операторнинг малакаси ва ҳолатига боғлиқ сабаблар ва шу кабилар. Ўлчаш хатоликларини келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилишда энг аввало ўлчаш натижасига салмоқли таъсир этувчиларини аниқлаш лозим бўлади. Ўлчашларнинг сифат мезонларига: аниқлик, тўғрилик, қайтарувчанлик, ўлчаш хатолиги, мос келувчанлик, ишончлилик кабилар киради. Ўлчаш хатоликлари у ёки бу хусусиятига кўра қуйида келтирилган турларга бўлинади: Абсолют хатолик. Бу хатолик катталик қандай бирликларда ифодаланаётган бўлса, шу бирликда тавсифланади. Масалан, 0,2 В; 1,5 мм ва ҳ.к. Абсолют хатолик қуйидагича аниқланади: д = Ах - Ач @ Ах - Ао; (3.1) бунда, Ах - ўлчаш натижаси; Ач - катталикнинг чинакам қиймати; Ао - катталикнинг ҳақиқий қиймати. Абсолют хатоликни тескари ишора билан олингани тузатма деб аталади. -д= δ; Одатда, ўлчаш асбобларининг хатолиги келтирилган хатолик билан белгиланади. Абсолют хатоликни асбоб кўрсатишининг энг максимал қийматига нисбатини процентларда олинганига келтирилган хатолик деб аталади. ; (3.2) Нисбий хатолик – абсолют хатоликни ҳақиқий қийматга нисбатини билдиради ва фоиз (%) ларда ифодаланади: b = [(Ах – Ао )/Ао]∙100 = (д /Ао)∙100%. (3.3) Download 119.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling