Ўлчаш натижаларининг аниқлигини баҳолаш


Ўлчаш шароити тартибларига кўра хатоликлар қуйидагиларга бўлинади


Download 119.29 Kb.
bet2/3
Sana16.06.2023
Hajmi119.29 Kb.
#1501488
1   2   3
Bog'liq
Amaliy 3

Ўлчаш шароити тартибларига кўра хатоликлар қуйидагиларга бўлинади:

  1. Статик хатоликлар - вақт мобайнида катталикнинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаган хатоликлар. Ўлчаш воситаларининг статик хатолиги шу восита билан ўзгармас катталикни ўлчашда ҳосил бўлади.

  2. Динамик хатоликлар - ўлчанаётган катталикнинг вақт мобайнида ўзгаришига боғлиқ бўлган хатоликлар саналади. Динамик хатоликларнинг вужудга келиши ўлчаш воситаларининг ўлчаш занжиридаги таркибий элементларнинг инерцияси туфайли деб изоҳланади. Бунда ўлчаш занжиридаги ўзгаришлар оний тарзда эмас, балки муайян вақт давомида амалга оширилиши асосий сабаб бўлади.

Келиб чиқиши сабаби (шароитига) қараб: асосий; қўшимча хатоликларга бўлинади.
Нормал (градуировка) шароитда ишлатиладиган асбобларда ҳосил бўладиган хатолик асосий хатолик дейилади. Нормал шароит деганда ҳарорат 20 °С ± 5 °С ҳаво намлиги 65 % ± 15 %, атмосфера босими (750 ±30) мм.сим.уст., ва бошқалар. Агар асбоб шу шароитдан фарқли бўлган ташқи шароитда ишлатилса, ҳосил бўладиган хатолик қўшимча хатолик дейилади.
Моҳияти, тавсифлари, ўзгариш характерига қараб ва бартараф этиш имкониятларига кўра: мунтазам хатоликлар; тасодифий хатоликлар; қўпол хатоликлар ёки янглишув хатоликларга бўлинади.





3.1-расм. Ўлчашларнинг турлари бўйича таснифий диаграмма.




Ўз-ўзини синаш саволлари

  1. Электр ўлчашлар фанининг мақсади ва вазифалари нималардан иборат ?

  2. Ўлчаш умумбирлиги деб нимага айтилади ?

  3. Қандай ўлчаш хатоликларини биласиз ?

  4. СИ(СИ) системасининг асосий ўлчов бирликларини айтинг.

  5. Абсолют, нисбий ва келтирилган хатоликларни аниқлаш бўйича мисоллар ечинг.

  6. Статик ва динамик хатоликларни тарифланг.

  7. Ўлчашнинг амалий аҳамиятини тушинтиринг.




Download 119.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling