ўртача квадратик оғиши (ЎКО) фойдаланади. Ўртача арифметик қийматни ЎКО, яъни стандарт оғиш кўринишида ифодаланган ўлчаш ноаниқлиги эса стандарт ноаниқлик деб номланади. - «Ноаниқлик» атамасига берилган таърифдан келиб чиқадики ноаниқлик бу ўлчаш натижасига мос келувчи миқдорий ўлчов аниқлиги ва ўлчанган катталик қиймати ўлчаш шароитида аниқ оралиқ қийматлар ичида ётишини (мавжудлигини) рухсат этиладиган ишонч даражасини билдиради.
- Шундай қилиб, ўлчаш ноаниқлигини:
- ўлчашдан кейинги ўлчанадиган катталик ҳақидаги бизнинг апостреор билимимиз;
- аниқлик нуқта назаридан ўлчашнинг сифати;
- ўлчанадиган катталик қиймати учун баҳолаш сифатида ўлчаш натижасининг ишончлилиги ўлчови деб номлаш мумкин.
- Ўлчашлар ноаниқлиги турлари
- Йиғинди стандарт ноаниқлик
- В тип бўйича ноаниқликни баҳолаш
- А тип бўйича ноаниқликни баҳолаш
- Катталик баҳосининг Стандарт Ноаниқлиги – ўрта арифметик қийматнинг стандарт оғиши сифатида ифодаланган, ўлчаш натижасининг ноаниқлигидир.
- Йиғинди стандарт ноаниқлик – бир неча ўзаро математик боғланган катталик қийматлари асосида натижа олингандаги, ўлчаш натижалари стандарт ноаниқлигидир.
- Кенгайтирилган ноаниқлик – ўлчаш натижаси атрофидаги интервални характерловчи катталик бўлиб, кутилаëтган эҳтимоллик қамаровида ўлчаш натижаси қийматларининг тақсимланишини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |