бошқа маълумот манбаларидан) олинган бўлса, у ҳолда кириш катталиклари стандарт ноаниқлиги В тип бўйича баҳоланади. - Стандарт ноаниқликни В тип бўйича баҳолаш илмий муҳокама асосида бажарилади.
- В тип бўйича баҳолаш катталик қийматини ва уни мумкин бўлган ўзгарувчанлиги тўғрисидаги ҳамма маълумотларга асосланади ва мутахасисдан катта маҳорат, билим, тажриба талаб қилади.
- В тип бўйича баҳолашда маълумотлар фонди сифатида қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
- дастлабки ўлчаш маълумотлари;
- малакавий билим ëки тажриба асосида олинган маълум материал ва қурилмаларнинг хусусиятлари билан боғлиқ бўлган маълумотлар ;
- ишлаб чиқарувчи таснифи (таъминотчи маълумотлари);
- калибрлаш тўғрисидаги гувоҳномада ва бошқа сертификатларда кўрсатилган маълумотлар;
- маълумотномалардан (справочник) олинган маълумотларга мансуб ноаниқликлар;
- ва ҳакозолар.
- Хi ҳақидаги мавжуд маълумотларни, эҳтимолликлар тақсимоти функцияси ёрдамида тўғри тавсифлаш ёки у ёки бу эҳтимолликлар тақсимоти функциясига мансублигини тўғри аниқлаш, кейинчалик шу мансублик асосида уларнинг катталик баҳосини ва стандарт оғишини тўғри аниқлаш имкон беради.
- Қуйидаги асосий тақсимот қонунлар қўлланилади:
- тўғри бурчакли (текис);
- учбурчакли;
- трапециодал;
- нормаль (Гаусс);
- ва бошқалар.
- Агар катталикнинг ўзлаштирилган қиймати эҳтимоллиги
Do'stlaringiz bilan baham: |