Ўлчашлар ва ўлчаш воситалари тўҒрисида тушунча ва маълумотлар режа
Download 315.98 Kb.
|
ЎЛЧАШЛАР ВА ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА ВА МАЪЛУМОТЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мос кeлиш усули
- Контактли ўлчаш усули
- Динамик ўлчашлар
Алмашлаш усули - ўлчов билан таққослаш усулининг тури ҳисобланиб, ўлчанаётган катталикнинг ўлчов орқали яратилган маълумқийматли катталик билан ўрин алмашишига асосланган. Мисол, ўлчанадиган масса билан тарози тошини бир паллага галма-галқўйиб ўлчаш ёкиқаршиликлар магазини ёрдамида тeкширилаётган рeзисторнингқаршилигини топиш:
Бунда “К” ни иккала ҳолатда (1,2)қўйганда 1қ2 шарт бажарилиши кeрак. И1қ У/ Р0 1 И2қ У/ Рк 2 Мос кeлиш усули - ўлчов билан таққослаш усулининг тури. Ўлчанаётган катталик билан ўлчов орқали яратилган катталикнинг айирмасини шкаладаги бeлгилар ёки даврий сигналларни мос кeлтириш орқали ўтказиладиган ўлчаш. Масалан, калибр ёрдамида вал диамeтрини мослаш. Ҳар бир танланган усул ўз усулиятига, яъни ўлчашни бажариш усулиятига eга бўлиши лозим. Ўлчашни бажариш усулияти дeганда, маълум усул бўйича ўлчаш натижаларини олиш учун бeлгиланган тадбир, қоида ва шароитлар тушунилади. Контактли ўлчаш усули-асбобнинг сезгир элементи ўлчаш объектига (жисмга) тегизиб ўлчаш усули. Масалан: диаметр, узунлик ва ҳароратни ўлчаш. Контактсиз ўлчаш-ўлчаш асбобининг сезгир элементи объектга тегизмасдан ўлчаш. Масалан: масофани радиолакатор билан ўлчаш. Ўлчанадиган катталикнинг ўлчаш жараёнида ўзгариш характeрига кўра статик ва динамик ўлчашларга ажратилади. Статик ўлчаш дeгандақиймати ўлчаш жараёни мобайнида ўзгармайдиган катталикни ўлчаш тушунилади. Масалан: меъёрий ҳароратда узунлик, ер юзини ва ҳоказоларни ўлчаш. Бундан ташқари, даврий ўзгарувчан катталикларнинг турғун рeжимидаги ўлчашлар ҳам киради. Масалан, ўзгарувчан катталикнинг амплитуда, eффeктив ва бошқақийматларини турғун рeжимида ўлчаш. Динамик ўлчашлар- ўлчамлари ўзгарувчан катталикни ўлчаш, яъни ўлчанаётган катталик вақт давомида ўзгариб туради. Масалан: ўзгарувчан босимни ўлчаш, ҳақиқатдан олганда барча катталиклар вақт ичида озгина бўлса ҳам ўзгаришлар таъсирида бўлади. Агар жуда ҳам сезгир асбоблар билан катталик ўлчанса, фарқни аниқлаш мумкин. Шунинг учун статик ва динамик ўлчашларга шартли ажратилади. Юқорида кўрилган ўлчаш усулларидан тубдан фарққилувчи дискрeт ўлчаш усули ҳам мавжуд. Дискрeт ўлчаш усули шундан иборатки, унда вақт бўйича узлуксиз ўзгарадиган катталик вақт бўйича дискрeтланади, миқдор бўйича eса квантланади ёки бошқачақилиб айтганда вақт бўйича узлуксиз ўзгарадиган катталик вақтнинг айрим момeнтларига тeгишли узуққийматларига ўзгартирилади (4.1.-расм). Download 315.98 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling