Лекция №5 Лампаларни улаш усуллари, сарфланадиган электр энергиясини ҳисоблаш


Download 416.14 Kb.
bet1/2
Sana19.06.2023
Hajmi416.14 Kb.
#1621539
TuriЛекция
  1   2
Bog'liq
Лампаларни улаш усуллари, сарфланадиган электр энергиясини ҳисоблаш


Лекция № 5
Лампаларни улаш усуллари, сарфланадиган электр энергиясини ҳисоблаш.
Методы соединения ламп, расчёт расхода электрической энергии.



  1. Чулғомли лампаларни улаш схемалари

Оддий спиралли лампалар – кенг ишлатиладиган лампалар бўлиб, бу лампалар универсал, ўзгарувчан ва ўзгармас кучланишда ишлайди. Бу лампалар электр тармоғига асосан параллел уланади. Агар n та лампа кетма кет уланса, унда ҳар бир лампага тушадиган кучланиш тармоқ кучланишидан n марта кичик бўлади. Қуйида оддий чулғомли лампаларни электр тармоғига параллел ва кетма-кет улаш схемалари келтирилган.


а б
Расм 5.1. Чулғомли лампаларни улаш схемалари: а – параллел улаш U = 220 V;


б – кетма-кет улаш U = 220:6 = 36,7 V.



  1. Люминесцент лампаларни улаш схемалари

Қуйида люминесцент лампаларни улаш схемаларидан энг кенг ишлатиладигани кўрсатилган. Бу ерда лампа катта индуктив қаршилик-дроссель ва лампанинг электродларни олдин қиздириш учун ишлатиладиган неон лампа-стартер билан ёқилади. Неон лампага ёндош конденсатор ҳам уланади.


Лампани ёқишда стартерда разряд пайдо бўлади, бу разряд электродларни қиздиради ва лампани ёқиш кучланишини пасайтиради. Лампада разряд пайдо бўлганда электродлар орасида кучланиш пасаяди ва стартер учади, лампа ток ўчгангача ёниб туради. Дроссель ток кучини чегаралаш учун ишлатилади.
Дроссельнинг параметрларини хисоблаш усули:
Мисол учун 40 ватлик 122 сантиметрли узунчоқ люминисцент лампани 220 вольтли электр тармоғига улаш учун: лампанинг ток кучи 0,43 А, қувват коэфициенти 0.9, лампанинг кучланиши 40Вт / (0.43А х 0.9) = 102В. Кучланишнинг фаол кўрсатгичи 102В х 0.9 = 92 В, реактив кучланиши 102В х sqrt(1-0/9^2) = 44В. Дроссельда йўқотилган қувват ўртача 9-11Вт. Шунинг учун умумий қувват коэфициенти: 40вт+10Вт) / (220в х 0.43А) = 0.51. дросеельда фаол кучланишнинг пасайиши 220в х 0.51 х 102В = 15В. Реактив кучланишнинг кўрсатгичи 230В х sqrt(1-0.51^2)-44В = 154 В. Дроссельнинг фаол қаршилиги 15В/0.43А = 35Ом,реактив 154в/0.43=358 Ом. Дроссельнинг индуктивности (тармоқ частотаси 50Гц) 358/(2 х 31.4 х 50) = 1.1 Гн.
Дроссель лампа

стартер
~

Расм 5.2. Люминисцент лампани улаш схемаси
Люминесцент лампаларни стартер билан ёқиш ўз камчиликларига эга, бу стартерларни алмаштириш, лампани ёқишга вақт кераклиги. Шунинг учун стартерсиз схемалар ишлаб чиқилган эди. Бунда электродларни трансформаторнинг иккиламчи обмоткасидан қиздирилади. Бу обмотка индуктив қаршилик ҳам вазифасини бажаради.
Айрим компакт люминсуент лампаларда махсус бошқариш механизмлар ишлатилади. Мисол учун электр тармоғидаги ток частотасини 50 Гц ўрнига 30 кГц гача кўпайтирилса, ушбу лампаларнинг ишлатиш муддати ёки ёруғлиги 10-12 фоизга ошади. Айрим улаш схемалари компакт лампаларни ушбу усулда ишлатишишга имконият яратади. Ушбу электрон схемалари билан лампа ток кучланишининг кенг диапазонда ишлаш мумкин. Ушбу мосламалар учун аниқ стандартлар мавжуд эмас, шунинг учун компакт люминисцент лампаларнинг эксплуатация сифати бошқа лампаларда фарқланиш мумкин. Шундан ташқари электрон схемалари лампанинг липпилашига йўл қўймайди.







  1. Download 416.14 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling