Лекция №5 Лампаларни улаш усуллари, сарфланадиган электр энергиясини ҳисоблаш
Металлогалоген лампаларни улаш схемалари
Download 416.14 Kb.
|
Лампаларни улаш усуллари, сарфланадиган электр энергиясини ҳисоблаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Импульсли лампалар
- Светодиодларни улаш схемалари
- U = R х I R = U / I
Металлогалоген лампаларни улаш схемалари
Сўнги йилларда ушбу лампалардан профессионал ёриткичларда кенг фойланилади. Ушбу лампалар сарфланган 1 Вт элекр энергиядан 100 люменгача ёруғни ишлаб чиқади. Дроссель Игниттер С Лампа
Кино ва телевиденияда кенг ишлатиладиган металлогалоген лампаларнинг маркалари: RSI-лампалар асосан телевидение, театр, фото ва киностудияларда ишлатилади. Ламапалар битта ва иккита цоколли ишлаб чиқарилади. Лампа қуёш ёругига ўхшайди. Иссиқлик пайтида қайта ёқиш мумкин ва хохлаган туришда ишлатиш мумкин. Ушбу лампалар ўзгарувчан токдан ишлайди, лампани ёқиш учун юқори кучланишли разряд Игниттер орқали берилади. Битта цоколли лампаларнинг техник кўрсатгичлари:
Икки цоколли лампаларнинг техник кўрсатгичлари:
RSR/Р-лампалар видеопроекторларда ишлатиш учун махсус ишлаб чиқилган. Ушбу лампалар RSI лампаларнинг фазилатлари мавжуд, шундан ташқари ушбу лампалар меёр кучланишидан баланд кучланишда ишлаш мумкин ва паспорт ёруғлигидан кучлироқ ёруг беришига эга. RSR лампаларда ишлаётган жараёнида ранг харорати, рангни узатиш индекси ва бошқа ёритиш курсаткичлари ўзгармайди. Импульсли лампалар Импулсли лампалар асосан фотография, ўлчов аппарат ускуналарда, тезкор киносъёмкада, стробоскопларда, тиббиётда, лазерларга дам беришда ишлатилади. Импулсли лампаларнинг нурланиш диапазони инфрақизилдан ултрофиолетигача. Кўриниш спектрида узлуксис қуёш спекрига яқин. Энг кули нурланиши инфрақизил диапазонида, энг паст нурланиши ультрафиолет диапазонида. Убу лампалар икки турга бўлинади, стробоскопик ва фотоёритгич лампалар. Стробоскопик лампалар фотоёритгичлар лампаларидан фарқлиги, бу кам токни сарф этади ва узлуксиз қизимай ишлашга эга. Стробоскопик лампалар инерциясиз, бир сонияга бир неча марта ёниб учиш мумкин. Фотоёриткич импулсли лампалар бир марталик катта қувватида ёнадиган лампа. Ушбу лампаларнинг қувватлик қобилияти Н коэффициенти билан аниқланади : H=CU (С-конденсаторнинг сиғими, U- ишлатиладиган кучланиши, кВ. Импулсли лампаларни ишлатишда ушбу кўрсаткичларга асосланиб фойдалниш керак, Н-коэффицинт ва кучланиш маълум бўлса, лампанинг максимал импулсли ёритиш қувватини хисоблаш мумкин. E = Н / 2U Газоразряд импулсли лампалар оддий ойна, кварцли ва увиолли ойналардан ишлаб чиқарилади. Паст ва ўрта қувватли лампалар оддий ойнали бўлганида ҳарорати 200Сº гача чидамли бўлади, кварцли лампалар ҳарорати 600Сº гача ишлаш мумкин. Лампалар асосан криптон, ксенон ёки уладан аралашма гази билан тўлдирилади. Импулсли лампаларнинг электродлари волврамли металлокерамик аралашмасидан ишлаб чиқарилади. Лампаларнинг газ босими атмосфера босимидан паст. Одатта импульсли лампаларни трубкали ва шарли кўринишда чиқаради. Трубкали лампаларда разряд майдони умумий газ эгаллаетган майдонида ёнади, шарли лампаларда электродларнинг разряд бўлган жойида. Трубкали лампаларда газ босими атмосфера босимига яқин бўлса шарли лампаларда газ босими 3-5 баравар юқорироқ бўлади. Трубкали лампаларнинг ички қаршилиги шарли лампалардан пастрок, уларнинг вспишкаси ҳам қисқароқ. Лампаларни ёқишда лампаларнинг полюслари тўғри уланиши керак (анод + ёқи рангли белги), полюслар билан адашсангиз лампа ёнади, фақат ишлаш вақти анча қисқаради. Шарли лампаларда юқори босим бўлгани учун ёпиқ фонарларда ишлатилиш лозим, балки портлаш хавфи бор. Расм 5.4. Импульсли фотолампани улаш схемаси Электро кучланишни лампанинг электродларига улашида катта хажмли конденсаторга С1 қаршилк R1 орқали электро ток берилади. Лампанинг ёқиш электродига S1 орқали қисқа вақтли 10 кВгача кучланиш трансформатор орқали берилади ва лампа импулсли ёруғ ишлаб чиқаради. С1 конденсаторда сақланган тоқ тугагануча лампа бир неча микросония ёнади. Алоҳида эътибор бериш керак, импульсли лампанинг ёниш пайтида лампанинг қаршилиги нолга якинлашади, шунинг учун импульсли лапаларни бевосита элнектр тармоғига улаш мумкин эмас, одатта ушбу лампаларни тоқ сақловчи 500-3000 мкф, ишлаш кучланиши 300-1500 вольтгача конденсаторлардан фойдаланилади. Светодиодларни улаш схемалари Светодиоднинг ишла ток кучи 0,03 ампер бўлса, улаш жойларида кучланиш кўрсатгичи 3 вольт бўлса, шу кўрсатгичларига кўра биз светодиоднинг ички қаршилигини (3/0,03=100ом) аниқлашимиз мумкин бўлади . Ом қонуни асосида: U = R х I R = U / I Алоҳида инобатга олиш керак, мисол учун 3 вольтга мўлжалланган светодиодга 10 вольт берилса, 3 вольти светодиоднинг ишлашига сарфланади, қолгани 7 вольти иссиқликка ўтади. Шунинг учун светодиоднинг ишдан чиқишини олдини олиш учун ушбу кучланишга алоҳида қаршилик уланади. Қаршиликнинг қувватини аниқлаш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: P=U x I Мисол учун кучланиш 10 вольт бўлса, светодиоднинг ишлаш ток кучи 0,03 ампер бўлса,демак қаршиликнинг қуввати Р = 10 х 0,03 = 0,3 Вт. Эслаш керак ! Қанча светодиодларнинг сони кўп бўса, шунча ток кучи баландроқ бўлади, шунинг учун светодиодлар гурухини бевосита токка улашида контактларда чақмоқ пайдо бўлади ва светодиодлардан ўта катта ток ўтиб лампаларни ишдан чиқариш хавфи бўлади. Бундан ташқари, светодиоларни бир бири билан улашда, шартли равишда бир русумли, бир ҳил кўрсатгичлар, битта заводдан ишлаб чиқарилган лампалардан фойдаланиш мумкин. Расм 5.5. Светодиодларни улаш схемаси мисоли.
Download 416.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling