Лекция Геологик-қидирув ишларини ўтказишнинг хусусиятлари
Download 154.96 Kb.
|
Лекция 3. (Особенности проведения ГРР) узб.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ГЕОЛОГИК ВАЗИФА ҚУЙИДАГИЛАРГА БЕРИЛАДИ
Геологик вазифа, шу жумладан объектлар бўйича геологик вазифа, давлат маблағлари ҳисобига ер қаърини геологик ўрганиш билан шуғулланадиган вазирликлар, қўмиталар, тармоқлар, ташкилотлар ва корхоналарнинг структуравий бўлинмалари учун, фойдали қазилмалар захираларини ўстиришнинг давлат буюртмаси кўрсаткичини, геологик вазифаларни ва иш ҳажмларини (маблағларда акс этган) аниқловчи асосий хужжат бўлиб ҳисобланади.
Обектлар бўйича геологик вазифага асосланган ҳолда иш объектларига геологик вазифа ишлаб чиқилади. Объектга тасдиқланган геологик вазифани мавжудлиги унга лойиха-смета хужжатларини ишлаб чиқаришни бошлашга имконият туғдиради. Объектга белгиланган вазифада асосан бажарувчилар олдида турган асосий мақсад ва вазифалар акс эттирилади. Вазифада қўйилган муаммоларни хал этиш усуллари ва услублари кўрсатилади, геологик-қидирув ишларига талаблар ҳамда уларни ўтказиш муддатлари белгиланади. ГЕОЛОГИК ВАЗИФА ҚУЙИДАГИЛАРГА БЕРИЛАДИ: 1:1000000 - 1:500000 масштабдаги регионал геологик-геофизик тадқиқотлар; 1:200000 (1:100000) масштабдаги регионал геофизик, геологик -съемка, гидрогеологик ва мухандислик-геологик ишлар; 1:200000 (КФГХ-200) масштабдаги космофотогеологик хариталаштириш; Платформа ҳосилалари тараққий этган худутларда 1:200000 (КСХ-200) масштабдаги космоструктуравий хариталаштириш; 1:200000 (ГМХ-200) масштабдаги геологик-минералогик хариталаштириш; 1:100000 (1:50000) масштабдаги аэрофотогеологик хариталаштириш (АФГХ); Дешифрлаш натижаларини ер юзасида текшириш билан аэро- ва космосъемка материаларини геологик дешифрлаш; аэро- ва космосъемкани дешифрлаш натижаларини геологик жихатдан қайта талқин этишга хос бўлган харитасини тузиш; масштабсиз муайян жуда чуқурликдаги ишлар, бошқа майда масштабли тадқиқотлар ва Ерни геологик тузилишини ўрганиш бўйича халқаро хамкорлик доирасидаги умумлаштириш ва бошқ.; маъдан далаларини ва майдонларни ҳажмий ўрганишлар билан, маълум йирик конлар ва амалдаги тоғ-кон қазиб олиш корханалари мавжуд районларда 1:50000(1:25000) масштабдаги геологик съемка (ГС); илгари хариталанган майдонларда 1:50000 (1:25000) масштабдаги геологик қўшича ўрганиш (МГҚЎ); илгари юза сирти хариталанган, лекин чуқурликлари ўрганилмаган худудларда ёки юқори ярусни остидаги жинслар мажмуаси амалий қизиқиш уйғотадиган худудларда чуқурликдаги геологик хариталаш (ЧГХ-200); 1:1000000-1:500000 масштаблардаги регионал гидрогеологик ва мухандислик-геологик тадқиқотлар; 1:200000-1:100000 масштаблардаги регионал гидрогеологик ва мухандислик –геологик тадқиқотлар; :50000 ва 1:25000 масштаблардаги гидрогеологик ва мухандислик-геологик съемкалаш; Бошқа майда масштабли тадқиқотлар ва ер ости гидроқобиғини тузилиши ва уни мухандислик геологик хусусиятлари ўрганиш бўйича ҳалқаро ҳамкорлик доирасидаги режага кўра умумлаштириш; Геологик ва тектоник тузилишларини ўрганиш бўйича чуқур таянч ва параметрик бурғилашлар, объектларн маъданлиликларини ўрганиш. Ўзбекистон Республикаси худудларида регионал ўрганишни ўтказиш: Download 154.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling