Лекциялар курси тошкент-2018


 Маҳсулот таннархини пасайтириш омиллари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

25.2 Маҳсулот таннархини пасайтириш омиллари
Маҳсулот 
таннархини 
пасайтиришда 
қуйидаги 
омиллардан
фойдаланилади:
- меҳнат унумдорлигини ошириш;
- чиқитга чиқариш ва бошқа билвосита харажатларни қисқартириш;
- илғор тажрибани ўрганиш ва жорий этиш;
- ихтисослаштириш ва кооперативлаштириш;
- техника ва технологияни такомиллаштириш;
- материал харажатларни камайтириш;
- маҳсулот сифатини яхшилаш;
- маъмурий-бошқарув харажатларини камайтириш.
Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Маҳсулот таннархи деб нимага айтилади?
2. Харажат элементи деб нимага айтилади?
3. Харажат моддаси деб нимага айтилади?
4. Машинасозлик корхоналари харажат таркиби нималардан иборат?
5. Давр харажатларига нималар киради?
6. Харажатларни режалаштириш жараёнини тушунтириб беринг?
26-МАВЗУ: Тўқимaчилик корxоналари молия режаси
Режа:
26.1 Фойданинг моҳияти ва унинг турлари.
26.2 Фойдани режалаштириш.
26.3 Рентабеллик кўрсаткичи ва уни режалаштириш.
26.4 Молиявий режанинг моҳияти.
26.5 Узоқ муддатли молиявий режа.
26.6 Қисқа муддатли молиявий режа.
26.7 Даромад ва харажатлар баланси.


133
Таянч иборалар: Фойда, соф фойда, рентабеллик, молиявий режа, узоқ
муддатли молиявий режа, қисқа муддатли молиявий режа, даромад,
капитал, баланс, кредит.
26.1 Фойданинг моҳияти ва унинг турлари
Корхонанинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини баҳолашда
асосий кўрсаткичлардан бири фойдадир.
Фойда деб - маҳсулотни улгуржи баҳода сотишдан ҳосил бўлган пул
миқдоридан уни ишлаб чиқаришга сарфланган харажатларни чегириб
ташланган ҳолда пайдо бўлган соф даромадга айтилади. Корхоналар бозор
иқтисоди шароитида муваффақиятли фаолият кўрсатишида фойда
олишнинг аҳамияти каттадир. Фойда кўрсаткичи мавжуд моддий меҳнат ва
бошқа ресурслардан қай даражада фойдаланганлигини, тадбиркорликнинг
қайси самарали шакллари қўлланилганлигини ўзида акс эттирувчи
натижавий кўрсаткич ҳисобланади.
Фойдани бозор муносабатларининг ўта муҳим категорияси сифатида
талқин этиш мумкин.
Биринчидан,
фойда корхона фаолияти натижасида олинган
иқтисодий самарани ифодалайди. Лекин ягона фойда кўрсаткичи ёрдамида
корхона фаолиятининг барча томонларини баҳолаб бўлмайди. Бундай
универсал кўрсаткичнинг бўлиши ҳам мумкин эмас, айнан шунинг учун
корхонанинг ишлаб чиқариш - хўжалик ва молиявий фаолиятини ташкил
қилишда кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилади.
Иккинчидан, фойда рағбатлантирувчи вазифани бажаради. Бунинг
мазмуни шундан иборатки, фойда бир вақтнинг ўзида молиявий натижа ва
корхонанинг молиявий ресурсларининг асосий элементи ҳисобланади. Ўз-
ўзини молиялаштириш тамойилининг реал таъминланиши олинган фойда
билан белгиланади. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан
кейин корхона ихтиёрида қоладиган соф фойда корхонанинг ишлаб
чиқариш фаолиятини кенгайтиришни, корхонанинг илмий-техника ва
ижтимоий ривожланишини, ходимларни моддий рағбатлантиришни
молиялаштириш учун етарли бўлиши керак.
Учинчидан, фойда турли даражадаги бюджетларни рағбатлантириш
манбаларидан бири бўлиб ҳисобланади. У солиқлар кўринишида
бюджетларга келиб тушади.
Бозор иқтисодиёти шароитида фойданинг аҳамияти жуда катта.
Олишга интилиш товар ишлаб чиқарувчиларни истеъмолчига керак бўлган
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини оширишга, ишлаб чиқаришга
кетадиган харажатларни камайтиришга ундайди. Эркин рақобат
шароитида бу орқали нафақат тадбиркорларнинг мақсадига, балки
ижтимоий эҳтиёжлар қондирилишига ҳам эришилади.


134

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling