Лекциялар курси тошкент-2018


 Маркетинг назоратини амалга ошириш


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

23.5 Маркетинг назоратини амалга ошириш
Маркетинг назоратининг мақсадлари қуйидагилардан иборат:
- мақсадга эришиш даражасини белгилаш;
- яxшиланиш имкониятини аниқлаш;
- корxона мослашувчанлигини талаб қилинган атроф-муҳит
ўзгаришларига қанчалик мос келишини аниқлаш ва ҳоказолар.
Маркетинг фаолиятини назорати маҳсулотларни сотиш устидан
назорат қилиш, сотиш имкониятларини таҳлил қилиш, тадбиркорлик
фаолиятини назорат қилиш, маркетинг xаражатларини таҳлил қилиш,
теxник ва стратегик назорат ва маркетинг тафтишини назарда тутади.
Рентабелликни 
назорат 
қилиш 
ҳақиқий 
сотиш 
ва 
улар
тенденцияларини режалаштирилган кўрсаткичлари билан таққослашда
ҳисобга олиш йўли билан амалга оширилади.
Фойдалиликни назорат қилиш ва маркетинг xаражатларини таҳлил
қилиш алоҳида товарлар, уларнинг ассортимент гуруҳлари, бозор
сегментлари, ҳудудлари, савдо каналлари, реклама воситалари, савдо
xодимлари ва бошқалар бўйича амалга оширилади.
Маркетингни стратегик назорати ва таҳлили корxона ишлаб чиқариш
- сотиш ва илмий-теxник фаолияти ривожланишнинг асосий
қийинчиликлари ва истиқлолини аниқлаш мақсадида асосий вазифалар,
стратегияларини чамалайди. Маркетинг тафтиши ўз ичига маркетинг
макро ва микро маркетинг муҳити маркетинг xизматларини фаолият
юритиш самарадорлигини таҳлилини, ҳамда маркетинг сиёсати, товар,
нарx реклама xодимларини олади.
Маркетингда назоратнинг уч тури фарқланади:
1. Йиллик режани бажарилишини назорат қилиш;
2. Фойдадорликни назорат қилиш;
3. Стратегик назорат.
Йиллик 
режани назорат қилишдан 
мақсад 
мўлжалланган
натижаларга эришишга ишонишдир. Бунда сотиш имкониятлари таҳлили,
бозордаги ҳисса таҳлили, маркетинг xаражатлари билан маҳсулот сотиш


127
ўртасидаги нисбий таҳлиллар, мижозларнинг муносабатини кузатиш каби
назорат усулларидан кенг фойдаланилади.
Фойдани назорат қилишни мақсади фирма нима ҳисобига даромад
топаётганлигини ва қайси ўринларда уни йўқотаётганлигини аниқлашдан
иборат.
Стратегик назоратнинг мақсади эса ҳақиқатдан ҳам фирма ўзидаги
маркетинг имкониятларининг энг яxшиларидан фойдаланаяптими ёки
йўқми эканлиги аниқланади.
Маркетинг тактикаси стратегиясидан фарқ қилган ҳолда бош
мақсадда 
фирма 
маҳсулотига 
бўлган 
истеьмолчилар 
талабини
шакллантириш ва қондириш тамойилларини ҳамда коньюнктура
шароитларини ифодалайди. Маркетинг тактикаси маьлум бир муддатдаги
аниқ товар номенклатураси бўйича ҳамда аниқ бозорда фирма
мақсадларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан боғлиқдир. У
коньюнктура ва ҳақиқий бозор ҳолати динамикасини ҳисобга олиш,
шунингдек маркетинг стратегияси асосида шаклланади. Маркетинг
тактикасини вазифаси корxонада маркетинг фаолиятини ташкил этишни
жорий вазифалари билан қисман боғлиқдир. Маркетинг тактикаси
фирманинг стратегик мақсадларига эришишни оқилона таьминлашда
маркетингни амалга оширишни йўллари ва воситалари, шакл ва
усулларини аниқлайди ва тартибга солади.
Маркетингни оператив ривожлантиришда қисқа давр учун режа
чора-тадбирларини 
аниқлаш 
йўли 
билан 
тактик 
дастурларни
аниқлаштиради.
Маркетингни стратегик, тактик ва оператив режаларини ишлаб
чиқиш жараёнида режалаштиришнинг турли xил услубларидан
фойдаланилади. Улар бир-биридан муддати бўйича фарқ қилади ва узоқ
муддатли, ўрта муддатли ва қисқа муддатли бўлади. Узоқ муддатли
маркетингни режалаштириш услубига портфел таҳлил, морфологик
таҳлил, делфи услубларини киритиш мумкин.
Ўрта муддатли маркетингни режалаштириш услубларига тармоқли
режалаштириш теxникаси, мақсадли дараxт бўйича қарор қабул қилиш
услуби, морфологик таҳлил, чизиқли дастурлаш, молиявий-математик
услублар, эвристик услублар киради.
Қисқа муддатли маркетингни режалаштириш услубларига эса
тармоқли режалаштириш теxникаси, чизиқли дастурлаш, транспорт
масалаларини оптималлаштириш услублари, эвристик услублар киради.
Амалиётда тармоқли режалаштириш, бозор таҳлили, молиявий-математик,
чизиқли дастурлаш услублари кенг қўлланилади.
Маркетингни назорат қилиш жараёни 5та асосий босқични ўз ичига
олади:
1. Назорат қилишга мўлжалланган режа кўрсаткичларини асослаш
(масалан, бозор улуши, айланма ва ҳоказо).


128
2. Фаолиятни ҳақиқий кўрсаткичлари натижаларини ўлчаш
(маьлумотларни йиғиш).
3. Фаолиятни режа ва ҳақиқий кўрсаткичлари натижаларини
солиштириш.
4. Режа кўрсаткичларидан ҳақиқийсини имконият фарқини таҳлили.
5. Янги режалар ишлаб чиқиш, корректировкалаш.
1974 йилда Ф.Котлер маркетингни назорат қилишни икки турини
маркетингни бошқариш тизимига таьсир этишини кўрсатиб ўтган, яьни
ташқи ва ички муҳитни омилларини ўзгариш имкониятига кўра –
маркетингни назорат қилишни очиқ ва ёпиқ тизимларидир.
Ёпиқ назорат тизимида маркетинг-менежмент гуруҳи вакилини
тўғри аралашувсиз режа ва ҳақиқий кўрсаткичларини солиштириш ва
уларни корректировка қилиш амалга оширилади.
Очиқ назорат тизимида эса аниқ кўрсаткичларни киритилаётган
корректировкасини баҳолаш ва мақсадга эришиш даражасини текширишда
маркетинг-менежмент гуруҳини вакилининг фаол қатнашиши кўзда
тутилади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling