Лекциялар курси тошкент-2018


 Маркетинг ҳаракат дастури


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

23.3 Маркетинг ҳаракат дастури
Маркетинг стратегияси танланганидан кейин, режанинг жами
олдинги бўлимларини ҳисобга олган ҳолда, ҳаракат маркетинги дастури
ишлаб чиқилади. Бу дастурда қўйилган мақсадни амалга ошириш учун
маъсул шахслар, ижро муддатлари ва эҳтимол тутилган чиқимлар
белгиланади. Ҳаракат дастури режалаштиришнинг синалган қуроли
ҳисобланади ва йил давомида бозордаги вазиятнинг ўзгаришига қараб янги
муаммолар ёки имкониятларнинг пайдо бўлишини ҳисобга олган ҳолда
тадбир режаларига тегишли ўзгаришлар киритилади.
23.4 Маркетинг бюджети
Маркетингни режалаштиришнинг навбатдаги босқичи маркетинг
бюджетини ишлаб чиқиш ёки маркетинг харажатлари даражасини
аниқлашдир. Маркетинг бюджети ўз моҳияти эътибори билан олинадиган
фойдани башоратлашдан иборат ва мақсадли фойда ҳамда унинг
самарадорлиги кўрсаткичлари асосида ишлаб чиқилади. Олий раҳбарият
таклиф этилган бюджетни кўриб чиқади, сўнгра тасдиқлайди ёки унга
тегишли ўзгартиришлар киритади.
Маркетинг дастурини амалга ошира бориб бюджетни аниқлаш
орқали қуйидагиларни кўриб ўтиш зарур:
- ушбу дастурда кўрилаётган барча маркетинг чора-тадбирларини
амалга ошириш учун умумий харажатлар ҳажмини;
- маркетинг тадқиқотлари харажатлари;
- бозорни ривожлантириш башоратини тузиш харажатлари;
- фирманинг шахсий ишлаб чиқариш - сотиш имкониятларини
ўрганиш учун харажатлар;
- маркетинг дастурини тузиш учун харажатлар;
- компаниянинг маркетинг бўлими ходимлари иш ҳақи учун
харажатлар;
- махсус маркетинг ва реклама ташкилотлари хизматлари учун ҳақ
тўлаш харажатлари;
- савдо воситачилари хизматларига ҳақ тўлаш харажатлари;
- ушбу маркетинг дастурини аввалдан ва якуний самарадорлигини
баҳолаш учун харажатлар;
- маркетинг дастурини олиб боришда назоратни амалга ошириш учун
харажатлар ва мониторинг;
- маркетинг дастурини амалга ошириш даврида жорий
ўзгартиришларни киритиш учун харажатлар ва ҳоказолар.


125
Маркетинг бюджети режалаштириладиган даромадлар ва харажатлар
асосида ресурсларни тақсимлаш ва назоратни амалга оширишга доир тўғри
қарорлар қабул қилиш мақсадида турли товар истеъмолчилар гуруҳлари
(мақсадли бозорлар)га нисбатан ишлаб чиқилади.
Маркетинг бюджетини ишлаб чиқишда қуйидаги икки ёндашув
амалга оширилади:
1. “Мақсадли фойда асосида режалаштириш”.
2. “Фойдани муқобиллаштириш”.
Биринчи ҳолда маркетинг бюджетини ишлаб чиқиш қуйидаги кетма-
кетликка эга:
- бозор сиғимининг истиқболини белгилаш;
- корхонанинг бозор улуши истиқболини белгилаш;
- сотиш ҳажмини белгилаш, нархларни ўрнатиш;
- сотишдан олинадиган даромадлар;
- доимий ва ўзгарувчан харажатлар, шу жумладан маркетинг
харажатлари;
- мақсадли фойда суммаси;
- ялпи фойда;
- маркетинг харажатлари.
Буни қуйидаги мисолда қараб чиқамиз (23.1-жадвал).

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling