Лекциялар курси тошкент-2018
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
ч
и ст кс Н Т Р = Бу ерда: Т ст – ёрдамчи ишчининг тариф ставкаси, сўм/соат; Н и/ч.ёр. - ёрдамчи ишчилар хизмат кўрсатувчи асосий ишчиларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш меъёрлари, дона/соат. Иш ҳақи тўлашнинг бу тизимида ишчининг иш ҳақи қуйидаги формула билан ҳисобланади: З кс = Р кс · Q oсн Бу ерда: Q oсн - мазкур ёрдамчи ишчилар томонидан хизмат кўрсатилган асосий ишчиларнинг ишлаб чиқарган маҳсулотлари (ишлари) ҳажми, натурал бирликларда. Ишбай-прогрессив иш ҳақи тўлаш тизимида белгиланган меъёр бажарилган ишга оддий расценкалар бўйича меъёрдан ортиқ бажарилган қисмига орттирилган расценкалар бўйича ҳақ тўланади. Аккорд иш ҳақи тўлаш тизими муайян ҳажмдаги ишни бажаришни ва бу иш учун ажратилган умумий иш ҳақи фондини назарда тутади. Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш, бажарилиш муддатидан қатъий назар, белгиланган иш ҳажми тўлиқ бажариб бўлганидан кейин амалга оширилади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай шаклида ишчига тўланадиган иш ҳақи амалда ишланган вақти ва малака разрядининг тариф ставкаси ёки белгиланган ойлик оклади билан берилади. Бажариладиган иш тавсифи ва аниқ ташкилий-техникавий шароитларга боғлиқ ҳолда вақтбай иш ҳақи тўлашнинг қуйидаги тизимларидан фойдаланилади: 1. Вақтбай ишчиларга соатлик тариф ставкаси бўйича ва ишбай ишчиларга соатлик тариф ставкаси бўйича ёки ойлик маош бўйича ҳақ тўланадиган оддий вақтбай тизимида. 2. Вақтбай-мукофот тизимида. Биринчидан, муайян вақт ичида ишчига тўланадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади: 118 З вақт = Т ст · Q соат Бу ерда: Т ст – разрядга мос келувчи соатлик (кунлик) тариф ставкаси, сўм; Q соат - ҳақиқатда ишланган вақт, соат (кун). Мукофотли-вақтбай иш ҳақи тўлаш тизимида ишга ҳақ тўлаш формуласи қуйидагича: З вақт мук = Т ст · Q соат · (1+ ) 100 П К Р + + Бу ерда: Р - белгиланган кўрсаткичларни бажарганлик учун тариф ставкасига нисбатан мукофот миқдори, %; К–белгиланган кўрсаткичларни мукофотлаш шартларини ҳар бир ортиқча бажарилган фоизи учун мукофот миқдори, %; П - белгиланган кўрсаткичларни ва мукофотлаш шароитларини ортиғи билан бажарганлик фоизи. Штат маош (оклад) тизими бўйича муҳандис-техник ходимлар ва хизматчилар меҳнатига ҳақ тўланганда асосий мувофиқлаштирувчи ҳужжат бўлиб штат жадвали ҳисобланади. Унда корхона, асосий ва ёрдамчи цехлар, омбор ва транспорт хўжалиги ва бошқа бўлинмаларнинг барча мансаблари ҳамда уларга тегишли маошлари кўрсатилади. Муҳандис-техник ходимлар ва хизматчиларнинг мансаб маошлари тармоқда тасдиқланган мансаб маошларининг ягона схемаси бўйича белгиланади. У йил бошида тасдиқланган бўлади. Умумий тарзда машинасозлик корхоналаридаги цех таркибий тузилмаси бўйича муҳандис-техник ходимларга қуйидаги лавозимлар киради: цех бошлиғи; катта уста (100та дастгоҳга 1 киши); уста (30-40 кишига 1 киши); технолог; конструктор; техник-меъёрловчи; назоратчи уста; ҳисоб бўлимида иқтисодчи-тақсимловчи; диспетчер. Ёрдамчи ишчиларга қуйидагилар киради: назоратчилар (14-16 дастгоҳга 1 сменада 1 киши); дастгоҳ чилангари (сменада 6-8 дастгоҳга 1 киши); транспорт бўйича ишчи (сменага 1 киши). Кичик хизмат кўрсатувчи персонал: тозаловчи (350 квадрат метрга 1 киши); гардеровщик (сменага 1 киши). Кўрсатиб ўтилган муҳандис-техник ходимлар ҳамда ёрдамчи ишчилар айнан шу цехда ҳамма вақтини сарфламайди, яъни қолган вақтларда бшқа цехларга ҳам хизмат кўрсатади. Шунинг учун уларнинг ўрганилаётган цех учун сарфлаган вақти учун тўланадиган иш ҳақини ҳисоблашда қатнашиш коэффициенти ҳисобга олинади ва у қуйидагича топилади: о лой у Н С d 100 × = Бу ерда: лой С - лойиҳа бўйича (ёки дастгоҳлар бўйича) қабул қилинган ишловчилар сони, киши; о Н - ушбу тоифа ишловчиларининг хизмат кўрсатиш меъёри, киши. 119 Қатнашиш коэффициентини ҳисобга олганда ушбу тоифадаги ишловчиларга тўланадиган иш ҳақи қуйидагича ҳисобланади: 100 у о d Д З × = Бу ерда: о Д - ўрнатилган оклад, сўм. Маъмурият буйруғи бўйича белгиланган иш кунида (сменасидан) ортиқча ишланган вақт учун ишчи қўшимча пул билан тақдирланади. Бу рағбатлантириш миқдори дастлабки икки соат учун тариф ставкасининг 50%ига, кейинги соатлар учун 100%ига тенг бўлади. Дам олиш кунларида бажариладиган ишлар пул билан қопланиш мумкин эмас. Бунинг учун ишчи яқин икки ҳафта ичида дам олиши шарт. Байрам кунларида бажариладиган ишлар вақтбай ишчилар ва хизматчиларга тариф ставкаси бўйича икки баробар, ишбай ишчиларга эса ишбай расценкаси бўйича икки баробар миқдорида тўланиши шарт. Касаба уюшмаси бекор туриб қолишларга ҳақ тўлаш учун унинг сабабларини аниқлайди ва у уч хил бўлади: ишчи айби билан, маъмурият айби билан ва янги ишлаб чиқаришни ўзлаштириш вақтида ишчининг айби билан бекор туриб қолинганда ҳақ тўланмайди. Маъмурият айби билан бекор туриб қолинганда ишчига унинг вақтбай тариф ставкасининг 50% миқдорида ҳақ тўланади. Янги ишлаб чиқаришни ўзлаштириш вақтидаги ишчиларга боғлиқ бўлмаган бекор туриб қолишлар вақтбай тариф ставкасининг 100% миқдорида ҳақ тўланади. Малакали ишчилардан кам малакали ишларда фойдаланилганда уларга разрядлар орасидаги фарқ қўшимча тўланади. Зарарли иш шароитларда ишлайдиганлар учун ҳамма қўшимча ҳақ тўланади. Ишчининг айби билан сифатсиз бўлган, лекин тузатиладиган маҳсулотлар учун пасайтирилган расценка билан ҳақ тўланади. Тўлов миқдори вақтбайчилар тариф ставкасининг 50%дан ошмаган ҳолда раҳбарият томонидан белгиланади. Ишчига боғлиқ бўлмаган бутунлай сифатсиз маҳсулот учун вақтбайчилар тариф ставкасининг 2/3 миқдоригача ҳақ тўланади. Тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида муҳандис-техник ходимлар ва хизматчилар иш ҳақини ҳисоблаш штат жадвали бўйича окладлар ёрдамида амалга оширилади. Уни тузишнинг асоси бўлиб, корхонадаги бошқарув схемаси ҳисобланиб, у йил бошида тасдиқланган бўлади. Умумий тарзда машинасозлик корхоналаридаги цех таркибий тузилмаси бўйича муҳандис-техник ходимларга қуйидаги лавозимлар киради: - Цех бошлиғи; - Катта мастер (100та дастгоҳга 1 киши); - Мастер (30-40 кишига 1 киши); - Технолог; 120 - Конструктор; - Техник-меъёрловчи; - Назоратчи мастер; - ҳисоб бўлимида иқтисодчи-тақсимловчи. Ёрдамчи ишчиларга қуйидагилар киради: - Назоратчилар (14-16 дастгоҳга 1 сменада 1 киши); - дастгоҳ чилангари (сменада 6-8 дастгоҳга 1 киши); - транспорт бўйича ишчи (сменада 1 киши); - Кичик хизмат кўрсатувчи персонал; - Тозаловчи (350 кв.метрга 1 киши). Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling