Лекциялар курси тошкент-2018


 Меҳнат унумдорлиги ва уни ошириш омиллари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

21.2 Меҳнат унумдорлиги ва уни ошириш омиллари
Меҳнат унумдорлиги маълум вақт оралиғида (соат, кун, ой, йил)
киши бошига ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмини билдиради. Натижа
қандай кўрсаткичлар бўлиши мумкин? Тўқимачилик машинасозлиги
саноатида у товар маҳсулоти ҳажми билан ифодаланади. Бозор
муносабатлари шароитида корхоналар учун сотилган маҳсулот ҳажми ҳам
муҳимдир. Шу жиҳатдан кўп ҳолларда сотилган маҳсулот ҳажми олинади.
Меҳнат потенциалининг натижавийлиги (меҳнат унумдорлиги)
қуйидаги формула билан ҳисобланади:
Му =
Мп
Q
ёки Му =
Ч
Q
Кўрсаткичнинг биринчиси 1 сўм меҳнат потенциалига қанча сўм
миқдорида натижа (маҳсулот) тўғри келганлигини ифодаласа, иккинчиси
ҳар бир саноат ишлаб чиқариш персонали томонидан қанча маҳсулот
ишлаб чиқарилганликни ифодалайди.
Ишлаб чиқариш фаолияти ва маҳсулот ҳажмини кўрсатувчи барча
кўрсаткичлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади: натурал, шартли-
натурал, меҳнат ва қиймат.
Ишлаб чиқариш ҳажмини тўлақонлик акс эттирадиган кўрсаткич бу
натурал ҳолатдаги кўрсаткичдир. Шу билан бирга бу кўрсаткич ҳам
меҳнат унумдорлигини ҳисоблашда реал ҳолатда камчиликларга йўл
қўяди. Бу кўрсаткич бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқлар учун
қўлланилади, (масалан, кўмир, ғишт ишлаб чиқаришда).
Корхоналар фаолиятини умумлаштирувчи бирдан-бир усул бу
қиймат усулидир. Бу усулнинг афзаллик томони маҳсулотни ҳисобга
олишда оддийлигидир. Шу боисдан, меҳнат унумдорлигини тармоқ
миқёсида ҳисоблашда қиймат усулидан фойдаланилади.
Меҳнат шаклида - ҳар бир маҳсулот бирлиги учун киши-соат
ҳисобида қанча меҳнат сарфланганлигини кўрсатади. Ушбу усулнинг
афзаллиги шундаки, бу усул билан меҳнат унумдорлиги кўрсаткичини
корхона бўйича умуман ва айрим цехлар, бўлимлар, алоҳида жараёнлар,
сменалар ҳамда бригадалар бўйича аниқлаш мумкин.
Кўп меҳнат талаблик кўрсаткичи маҳсулот бирлиги учун сарфланган
иш вақтини ва меҳнат унумдорлиги даражасини тавсифлашда муҳим
аҳамият касб этади.
Ушбу кўрсатгич уч турда бўлади: меъёрий, режали ва ҳақиқий.


113
Меъёрий кўп меҳнат талаблик деб амалдаги ишлаб чиқариш (иш
вақтига ёки хизмат кўрсатиш меъёрига асосан) меъёрига асосан
ҳисобланган маҳсулот тайёрлаш учун зарур иш вақти сарфига айтилади.
Режали кўп меҳнат талаблик деб келгуси режали даврда маҳсулот
бирлигига сарфланиши зарур бўлган иш вақтига айтилади. Ҳақиқий кўп
меҳнат талаблик деб маҳсулотни тайёрлаш учун кетган ҳақиқий иш
вақтига айтилади. Режали кўп меҳнат талаблик одатда ҳақиқий кўп меҳнат
талабликдан кам бўлиш керак.
Меҳнат унумдорлигини оширишнинг қуйидаги омиллари мавжуд:
1) материал-техник омилларга қуйидагилар киради: меҳнат
қуроллари, ускуналарнинг таркиби ва техник даражаси, меҳнат
предметлари ва сифати, ишлаб чиқаришни механизациялаш ва
автоматлаштириш даражаси ва бошқаларни яхшилаш;
2) ташкилий омилларга - ишлаб чиқаришни йириклаштириш ва
ихтисослаштириш даражаси; унинг тўхтовсизлиги, маромлилик ҳолатини
таъминлаш; ишлаб чиқаришни бошқаришни такомиллаштириш; иш
жойини тўғри ташкиллаштириш; иш шароитини яхшилаш;
3) иқтисодий омилларга - ишлаб чиқариш самарадорлигини
оширишда ҳар бир ишчининг, жамоанинг моддий қизиқишини ошириш;
меҳнат унумдорлигининг ошишини таъминловчи молия, режа ва бошқа
иқтисодий стимулларни яратиш;
4) социал омилларга - кадрлар маданий-техник ва сиёсий
даражасини, улар малакасини ошириш ва шу кабилар.
Меҳнат 
унумдорлигини 
ошириш 
ва 
ишлаб 
чиқаришни
ривожлантириш базаси бўлиб фан-техника тараққиёти хизмат қилади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling