Лекциялар курси тошкент-2018


Таъмирлараро хизмат кўрсатиш


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Таъмирлараро хизмат кўрсатиш дастгоҳларни кундалик кузатиш,
уларни иш ҳолатида сақлаб туришдан иборат. Бунинг учун эса
дастгоҳларни тозалаш, ювиш, ёғлаш, техник ҳолатини сақлаб туриш,
айрим дастгоҳ қисмларини, техника ҳавфсизлиги учун қўйилган
тўсиқларни яхши ҳолда сақлаш каби ишлар бажарилади.
Жорий таъмирлаш - жиҳозларнинг таъмир қилингунича ишга яраб
туриши учун қилинади. Бунда тез ейиладиган эҳтиёт қисмлар янгиси билан
алмаштирилади; асбоб-ускуналар тартибга келтирилади.
Ўртача таъмирлаш дастгоҳларнинг яроқлилик ҳолатини сақлаб
туриш мақсадида амалга оширилади. Бунда дастгоҳларнинг техник ҳолати
текширилади, улар қисмларга ажратилиб, унинг барча қисмлари иш ҳолати
кўриб чиқилади, аниқланган носозликлар бартараф этилади, ейилганлари
янгиси билан алмаштирилади, тозаланади, ювилади, жойланади.


106
Капитал таъмирлаш бажариладиган ишнинг мураккаблиги ва
ҳажми жиҳатидан катталиги билан бошқаларидан фарқ қилади. Бу
таъмирлашнинг асосий мақсади дастгоҳларни янгиларига алмаштириш,
қисмларини қайта янгилаш каби ишлардан иборат. Бу ишни асосан
механика устахонасининг мутахассислари амалга оширади.
Таъмирлаш 
ишларини
техник-иқтисодий 
режалаштиришда
меъёрлар асосида дастгоҳларни доимо ишга шай бўлиб туриш ҳолатини
ташкил қилишда уларга сарфланадиган меҳнат ва моддий харажатларни
камайтириш дастгоҳларни режа асосида таъмирлашнинг асосий
вазифасидир.
Техник-иқтисодий режалаштиришнинг эҳтиёж созлаш тизими асосий
меъёрий 
кўрсаткичларига:
таъмирлаш 
циклининг 
давомийлиги;
таъмирлараро, кўриклараро вақт-таъмирлаш бирлигининг сермеҳнатлиги
киради.
20.2 Энергетика хўжалиги ишини ташкил этиш ва режалаштириш
Тўқимачилик 
машинасозлиги 
корхоналари 
ишлаб 
чиқариш
жараёнида кўп миқдорда электр қуввати, буғ, газ, иссиқлик, сиқилган ҳаво
истеъмол қилинади. Ишлаб чиқаришда янги технологияни жорий этишда
энергетика қувватларига суянган ҳолда иш олиб борилади.
Энергетика хўжалигига бош энергетик бўлими раҳбарлик қилади.
Агар корхонанинг ишлаб чиқариш ҳажми кичик бўлиб, унинг таркибида
бош энергетик бўлими ташкил қилиш кўзда тутилмаган бўлса, бундай
корхоналарда энергетик хўжаликга бош механик бўлми раҳбарлик қилади.
Бу бўлимлар корхонанинг бош муҳандисига бўйсунади.
Ишлаб чиқаришда энергия истеъмолчига сарф бўлган харажатлар
маҳсулот таннархи таркибига қўшилиб, унинг шаклланишига таъсир
кўрсатади. Бу харажатларнинг салмоғи тўқимачилик машинасозлиги
корхоналарида умумий харажатнинг 3-4%ини ташкил этади.
Корхоналарда электр энергиясидан фойдаланиш меъёрларини
белгилаш учун саноатда жорий этилган прогрессив усуллар асосида
маҳсулотнинг бирлик миқдорига сарф меъёри ишлаб чиқилиб, амалда
жорий этилади. Бундай меъёр энергоресурсларни режалаштиришда ва
ундан 
унумли 
фойдаланишда 
кенг 
қўлланилади. Қувватлардан
фойдаланиш ва уларнинг сарф бўлиш мақсадларига қараб турли меъёрлар
белгиланади. Технология учун сарф бўладиган қувватлар меъёри (шу
жумладан, меҳнат қуролларини ҳаракатга келтириш) маҳсулот бирлиги
учун ёки агрегатларнинг вақт бирлиги учун белгиланади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling