Лекциялар курси тошкент-2018


 Таъмирлаш (созлаш) хўжалиги ишини ташкил этиш ва


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

19.2 Таъмирлаш (созлаш) хўжалиги ишини ташкил этиш ва
режалаштириш
Машинасозлик корхоналари ривожланиб бориши натижасида асосий
фондлар ишлаб чиқаришда узоқ муддат иштирок этиши жисмоний ва
маънавий жиҳатдан эскиришнинг асосий сабабларидан биридир.
Меҳнат қуролларини ўз вақтида созлаш натижасида уларнинг ишлаш
муддатлари узайтирилиб, техник-иқтисодий кўрсаткичлари янада самарали
бўлишига имконият яратилади. Бу омиллар таъмирлаш хўжаликларига
сарфланадиган 
харажатларни 
камайтириб, улардан 
унумлироқ
фойдаланишга олиб келади.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг техникавий ҳолатини сифатли
ҳолда сақлаб туриш, муддатидан олдин яроқсиз ҳолга келишининг олдини
олиш учун тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида созлаш
хўжаликлари ташкил этилади. Уларнинг ҳажми, таркиби, тузилиши,
ходимлар сони корхона ишлаб чиқариш қувватига боғлиқдир.
Таъмирлаш хизмати олдига қўйилган вазифаларни бажаришга
дастгоҳларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашнинг намунавий
тизими (ТХКТ) ёрдам беради. ТХКТ тизими ўз ичига қуйидагиларни
олади: иш ўринларидаги жиҳозларни кўздан кечиришни ўз ичига оладиган
техник (таъмирлараро) хизмат, жорий, ўртача ва капитал таъмирлаш;
режадан ташқари таъмирлаш. Бу таъмирлаш тизими дастгоҳларга хизмат
қилиш, улардан унумли фойдаланиш, таъмирлараро даври ва шаклини
аниқлаш, турли дастгоҳларни созлаш учун сарф бўладиган меҳнат,
материаллар меъёрини ишлаб чиқади.
ТХКТ тизимини бош механик бўлими (БМБ) амалга оширади. Унинг
тасарруфида таъмирлаш-механика цехи (ТМЦ) ва цехлар механика
хизматлари мавжуд. ТМЦ қоидага кўра ўрта ва капитал таъмирлаш
ишларини бажаради. Цехлар таъмирлаш ходимлари эса техник хизмат ва
кундалик (жорий) таъмирлаш ишларини амалга оширади.
Таъмирлараро хизмат кўрсатиш дастгоҳларни кундалик кузатиш,
уларни иш ҳолатида сақлаб туришдан иборат. Бунинг учун эса
дастгоҳларни тозалаш, ювиш, ёғлаш, техник ҳолатини сақлаб туриш,
айрим дастгоҳ қисмларини, техника ҳавфсизлиги учун қўйилган
тўсиқларни яхши ҳолда сақлаш каби ишлар бажарилади.


103

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling