Лекциялар курси тошкент-2018


 Тариф тизими элементлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

22.1 Тариф тизими элементлари
Иш берувчи нуқтаи назаридан ходимларнинг иш ҳақи – бу ишчининг
жалб қилинган ёлланма ишчи кучидан фойдаланишга сарфлайдиган
маблағи бўлиб, бу ишлаб чиқариладиган товар ва хизмат таннархидаги
харажатнинг асосий бандини ташкил этади.
Меҳнат ҳақини муқобил мувофиқлаштириш ходимдан чиқувчи
меҳнат таклифи ва иш берувчининг меҳнатга бўлган талаби ўртасида ҳар
икки томонга мақбул асосдаги мувофиқликка эришишга ёрдам берувчи
шарт-шароитини яратиш мақсадига эгадир.
Бундай вазифани бажариш тажрибаси меҳнат бозорида нархнинг
шаклланиш 
механизмини 
ва 
шунга 
боғлиқ 
равишда 
бозор
муносабатларини ўрганишга таянилгандагина муваффақиятли бўлиши
мумкин. Бу эса бозордаги махсус товар - ишчи кучи нархига боғлиқ икки
тушунча иш кучи нархи ва меҳнат нархини фарқлашни шарт қилиб қўяди.


114
Иш кучи нархи унинг қийматининг меҳнат бозорида талаб ва таклиф
ўртасида ҳосил бўлган муносабатни ҳисобга олган ҳолда ишчи кучини
қайта тиклашга керакли ҳужжатларнинг пулдаги ифодасидир.
Меҳнат нархи иқтисодий тушунча сифатида меҳнатнинг ҳар хил
миқдорини пулга ифодалаш, ходим томонидан амалга оширилаётган
кундалик меҳнат миқдорини унинг тўлови билан солиштириш имконини
беради.
Тўқимачилик машинасозлиги корхоналарида иш ҳақининг умумий
даражаси қуйидаги асосий омилларга боғлиқдир;
- корхонада ишлаб чиқариладиган пахтачилик маҳсулотлари сифати
ва ходим бажарадиган иш сифатига;
- тўқимачилик машинасозлиги корхонасининг хўжалик юритиш
фаолиятининг натижавий кўрсаткичларига;
- корхонанинг ходимлар билан ишлаш сиёсатига;
- корхонанинг жамият билан муносабатлар соҳасида олиб бораётган
сиёсатига ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган корхоналарнинг
аксариятида меҳнатга ҳақ тўлаш қуйидаги тамойилларга асосланади:
- иш сифати ва миқдорига қараб ҳақ тўлаш;
- ишчининг малакасига, иш шароитига, корхонанинг қайси тармоққа
тааллуқли эканлигига боғлиқ ҳолда иш ҳақини табақалаштириш;
- реал иш ҳақининг мунтазам ошиб бориши, яъни наминал иш ҳақи
миқдори ўсиш суръатининг инфляциядан олдинда бориши;
- меҳнат унумдорлиги ўсиш суръатининг ўртача иш ҳақининг ўсиш
суръатидан олдинда бориши.
Иш ҳақи иш натижасига қараб берилади ва уч қисмдан иборат
бўлади: а) асосий иш ҳақи; б) мукофотлар; в) иш вақтидан сўнг (ишдан
кейин, дам олиш ва байрам кунлари; г) бажариладиган иш учун
бериладиган устама пул тўловлари.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling