Лекциялар курси тошкент-2018


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Иш ҳақи фонди молиявий маблағ бўлиб, иш ҳақи бериш, ижтимоий
тавсифдаги тўловларни тўлашга сарфланади.
Меҳнатни меъёрлаштириш иш сифатини ва ишчининг корхона
фаолиятининг умумий натижаларига қўшаётган ҳиссаси ҳисобга
олинишига имкон яратади.
Тариф тизими меҳнат ҳақи табақалантирилишининг бош қуроли
ҳисобланади. Ушбу тизим орқали меҳнатнинг мураккаблигини ва
бажарилиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда турли меҳнат кўринишлари
ўлчанади. Тариф тизими қуйидаги асосий элементлардан иборат:
- Тариф сеткалари - корхона тааллуқли бўлган тармоқ ва иш
разрядларини 
ҳисобга 
олган 
ҳолда 
меҳнатга 
ҳақ 
тўлашни
табақалаштиришни белгилайди;


115
- Тариф ставкалари – вақт бирлиги (кун, соат) ичида бажарилган
оддий ишга (нолинчи разрядли) тўланадиган иш ҳақининг абсолют
ўлчамини белгилайди;
- Иш ҳақининг ҳудудий коэффициентлари табиий иқлим
шароитларида (ҳудудларда) ҳаёт кечириш фарқларини компенсациялайди;
- Тариф-малака йўриқномаси – бу саноатда бажариладиган ишлар
тавсифи рўйхатини ҳамда ишчининг маълум бир ишни бажаришда унга
қўйиладиган талаби мажмуасидир.
Тариф ставкаларига қўшимча тўловлар ва қўшимча ишни олиб
борганлик, хизмат ҳудудининг кенгайиши, ишдан кейинги вақтларда
ишлаганлик дам олиш ва байрам кунлари, иккинчи ва учинчи сменаларда
тунги вақтларда ишлаганлик учун устама тўловлар ва бошқалар киради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси бўйича 2000 йил 1
августидан кучга киритилган 23 разрядли ягона тариф сеткасига яхшилаб
назар солинса, ишловчилар бир нечта гуруҳларга бўлинганини кўриш
мумкин.
Биринчи разряд бўйича махсус билим ва малака талаб
қилинмайдиган меҳнат бажарувчиларига ҳақ тўланади (қоровуллар,
фаррошлар, ва ҳ.к.).
Биринчи разряддан саккизинчи разрядгача халқ хўжалигининг барча
тармоқларидаги ишчи касблари ҳамда ўрта махсус маълумотли
мутахассислар ва техник ишловчиларнинг айрим тоифалари киради.
Олий маълумотли турли малакали мутахассислар 8-15 разрядларга
киритилган.
Ўрта бўғин бошқарув раҳбарлари: бўлим ва цех бошлиқлари, етакчи
мутахассислар 10-16 разрядларга киритилган.
Корхоналар, трестлар, бирлашмалар, ассоциациялар, концепциялар,
идоралар ва вазирликлар раҳбарлари 14-19 разрядлар бўйича
жойлашадилар.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling