Лекциялар курси тошкент-2018


 Маркетинг режасининг моҳияти ва хусусиятлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

23.2 Маркетинг режасининг моҳияти ва хусусиятлари
Маркетинг режаси – бу маркетинг фаолиятининг барча соҳаларини
корхонанинг мақсадлари, унинг ресурслари, кадрлар имконияти, ташкилий
тузилишига мувофиқ бирлаштиришга имкон берувчи ташкилий-
бошқарувчилик ҳужжатидир.
Оддий маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича маркетинг режаси қуйидаги
бўлимларни ўз ичига олади: асосий кўрсаткич маьлумотлар йиғиндиси,
жорий маркетингга оид вазият баёни, xатарлар ва имкониятлар тафсили,
вазифа ва муаммолар тафсили, маркетинг стратегияси, ҳаракат дастури,
бюджет ва назорат.
Мўлжал кўрсаткич рақамлари режанинг аниқ кўрсаткичлар сари
асосий мўлжал олишини осонлаштиради, бу кўрсаткичлар – эҳтимол
тутилган фойда миқдори, маҳсулот сотиш ҳажми, бюджет таркиби ва
ҳоказолар бўлиши мумкин.
Жорий маркетинг ҳолати ҳаракатдаги бозор, унинг ҳажми,
истеъмолчилар таркиби, рақиблар, ўзига хос бошқа омилларнинг ҳолат
тизими, шунингдек фирманинг шу бозордаги мавқеини аниқлаб беради.
Ҳавф-хатар ва имкониятлар бўлимида товарнинг бозорда ўтиши
билан боғлиқ бўлган жуда кўп қулай ва ноқулай шароитлар кўриб
чиқилади. Товар ривожининг истиқболи ва бозор ҳолати ўрганилганидан
сўнг бозор, фойда, савдо ҳажми ҳиссасида зарурий ва имконий фоизни
ошириш вазифаси қўйилади ва бу масалаларни ҳал этишда вужудга
келадиган муаммолар доираси аниқланади.
Кейинги бўлим – маркетинг стратегияси бўлиб, у “ташкилий
бирлик ўзининг маркетинг вазифаларини ҳал этишда таянадиган фикрий,
мантиқий қурилма”дир ёки умумий маънода маркетинг стратегияси фирма
имкониятларини бозордаги ҳолатга мувофиқлаштириш, қўйилган
мақсадларга эришишнинг комплекс воситаларини белгилашдан иборат.
Стратегияни ишлаб чиқиш жараёни олти маркетинг қарори ёки
кичик стратегиясини ўз ичига олади. Булар мақсадга мувофиқ бозорни
танлаш, бозорда ўз сегментига эга бўлиш (мақсадли сегмент танлови),
бозорга чиқиш усулларини танлаш, маркетинг воситаларини танлаш,


124
бозорга чиқиш вақтини белгилаш, бошқаришнинг фирманинг стратегик
мақсадларига энг мос келадиган ташкилий таркибини танлаш.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling