Лекциялар курси тошкент-2018


 Узоқ муддатли молиявий режа


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

26.5 Узоқ муддатли молиявий режа
А) капиталларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш. Бунда кредитлар
танланиб, уларнинг муддатлари белгиланади ва капитал рентабеллик
даражасига қараб хусусий ва четдан келтирилган капиталга ажратилади.
Капиталга бўлган эҳтиёж алоҳида асосий ва айланма фондлар бўйича
аниқланади ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, реконструкциялаш ва
модернизациялаш учун зарур бўлган молиявий воситалар ҳақида статистик
маълумотларидан иборат.
Б) Инвестицион режа. Ушбу режа корхонанинг барча капитал
қуйилмаларини қамраб олиб, уни тузиш учун капитал қуйилмаларнинг
рентабеллик даражаси ва қопланиш муддати таҳлил қилинади. Бу таҳлилга
қуйидагилар киради:
- ишлаб чиқариш харажатларининг қиёсий таҳлили;
- капитал қўйилмаларининг ҳар бир сўмига тўғри келадиган фойда
таҳлили;
- рентабеллик даражасини аниқлаш;
- қопланиш муддатини аниқлаш.
В) Баланс ликвидлигини узоқ муддатга режалаштириш. Бу режа
корхонанинг узоқ муддатли молиявий аҳволи ҳақида ахборот беради,
унинг асоси бўлиб барча хил режаларининг даромадлар ва харажатлар
қисми хизмат қилади.
26.6 Қисқа муддатли молиявий режа
Корхона молиявий воситалари ва унинг ликвидлик даражасини
таҳлил қилиб, назорат қилиш имконини беради. Унинг таркибига
қуйидагилар киради:
а) Жорий молиявий режа. Бунда аборотдан келадиган даромад жорий
харажатлар билан солиштирилади;
б) Ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлмаган фаолият бўйича
молиявий режа;
в) Кредит режаси;
г) Капитал қўйилмалар режаси;
д) Ликвидни таъминлаш режаси.
Бу режа олдинги режаларни умумлаштириб, улардан келадиган
даромад ва харажатларни қамраб олади.
Молиявий режа икки босқичда тузилади. Биринчи босқичда ўтган
йилги молиявий режанинг бажаришини таҳлил қилинади ва молиявий


138
режа лойиҳаси ишлаб чиқилади. Иккинчи босқичда кўрсаткичлар асосида
молиявий режани тузиш тугалланади.
Молиявий режа тузиш принциплари:
1. Банкнинг “олтин” қоидаси.
2. Тўлов қоидасини доимо сақлаш.
3. Капитал қўйилмалар рентабеллигини таъминлаш.
4. Бозор эҳтиёжларига мослашиш.
5. Энг катта рентабеллигини таъминлаш.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling