Лекциялар курси тошкент-2018


 Даромад ва харажатлар баланси


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

26.7 Даромад ва харажатлар баланси
Саноат корхонасининг молиявий режаси даромад ва харажатлар
баланси шаклида ифодаланади. Уни тузишдан аввал қуйидаги ҳисоб-
китоблар амалга оширилади: режалаштирилган фойдани тақсимлаш;
ишлаб чиқариш фондлари учун давлат бюджетига тўловлар; капитал
маблағлар ва амортизация ажратмалари; керакли маблағлар ажратиш ва
бошқалар.
Даромад ва харажатлар баланси молия режасининг асосий шакли
ҳисобланади. У корхона фаолиятининг барча жиҳатларини ўзида
ифодалайди.
Даромад ва харажатлар баланси қуйидаги тўрт бўлимдан иборат:
даромадлар ва келиб тушадиган маблағлар; харажатлар ва ажратиладиган
маблағ; кредит билан ўзаро муносабат; бюджет билан ўзаро муносабат.
Даромад ва келиб тушадиган маблағлар бўлимида корхона
даромадининг муҳим манбаи бўлиб – режали фойда, амортизация
ажратмалари корхона даромадининг турғун пассив қисмининг ўсиши
кўрсатилади. Булардан ташқари келиб тушадиган маблағларнинг бошқа
манбалари: хўжалик ҳисоби асосида бажарилаётган қурилиш ишлари ва
капитал тиклаш бўйича фойда ва тежаш; капитал қурилишдан ички
резервларни сафарбар қилиш; ортиқча мулкни сотиш; уй-жой коммунал
хўжалик даромадлари кўрсатилади.
Харажатлар ва ажратиладиган маблағлар бўлимида капитал
маблағлар, капитал тиклаш харажатлари, ўз айланма маблағлари
меъёрининг ўсиши, болалар муассасаларини сақлаш харажатлари ва
ҳоказолар кўрсатилади.
Кредит билан ўзаро муносабатлар бўлимида марказлаштирилган
капитал маблағларга белгиланган тартибда узоқ муддатли кредитларни
олиш ва кредитларни узиш ҳамда банклардан олинган қарз учун тўловлар
ифодаланади.
Бюджет билан ўзаро муносабат бўлимида корхонанинг давлат
бюджети билан ўзаро муносабати режалаштирилади.
Корхоналар йилнинг ҳар чорагида “Молиявий натижалар бўйича
ҳисобот” 2-шаклни тузадилар.


139
Корхоналар ва ташкилотлар “Маҳсулот (иш, хизмат) сотишдан
тушган тушум” моддасида (010-сатр) савдо устамалари, харидор ва
буюртмачилар томонидан тўланган солиқлар билан биргаликда, маҳсулот,
товар, иш, хизматлар сотишдан тушган жами тушум (қайтарилган
товарлар, тайёр маҳсулотлар қийматининг миқдори ва сотиш баҳосидан
харидор ҳисобига чегириб ташлангандан кейин) акс эттирилади. Айрим
товарларнинг экспорт қилиниши сабабли хорижий валютада тушган
тушумнинг мажбурий сотиладиган қисми, яъни банк муассасаси
тасдиқланган миқдор 010-сатрида акс эттирилади.
020-сатрида (“Қўшилган қиймат солиғи” моддасини) тўлдирганда
маълумотларнинг қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-
китоб қисмида Молия Вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Давлат Солиқ Бош бошқармаси томонидан 1993 йил 15 январида
биргаликда чиқарилган 9/16-сон қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва
тўлаш тўғрисидаги низомларидан қўлланиши керак.
Акциз тўлови корхоналар “Акцизлар” моддасида (030-сатр) сотиш
счётида ҳисобга олинган тушум таркибидаги 46-счётининг дебети ва 68-
счётининг кредитида кўрсатилган миқдори акс эттирилади. Акцизларнинг
ҳисобланиш ва тўланиш қоидаси Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси
ҳузуридаги Давлат Солиқ бош бошқармаси томонидан 1993 йил 28
декабридаги 6/13-сон ва 1993 йил 28 декабридаги 90/75-сонларда
биргаликда чиқарилган йўриқномалар билан белгиланган.
040-сатрда маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг четга чиқариш билан
боғлиқ бўлган солиқлар, экспорт бож тўловлари ва кўзда тутилаётган
ажратмалар учун тўловлар ёзилади.
“Сотишдан тушган соф тушум” моддасида (050-сатр) корхонанинг
асосий фаолиятида маҳсулот, товар, иш, хизматлар сотишдан, эгри солиқ
ва экспорт божхона тўловлари чегирилгандан кейинги тушган тушум, шу
билан биргаликда корхонанинг ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ишлаб
чиқаришларидаги маҳсулотларнинг бошқа корхоналарга сотилишидан
тушган тушум, хўжалик ҳисобида турмаган ташкилотлар даромад
фойдасининг харажатидан ортиқ қисми, хўжалик ва бошқа тижорат
фаолиятидан олинган даромадлар кўрсатилади.
Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ 20 – “Асосий
ишлаб чиқариш”, 23 – “Ёрдамчи ишлаб чиқариш”, 23 – “Хизмат
кўрсатувчи ишлаб чиқариш ва хўжаликлар” счётидаги жами
харажатларнинг йиғиндиси маҳсулот таннархи ҳисобланиб, 060-сатр
“Сотилган маҳсулот, иш, хизматларининг ишлаб чиқариш таннархи”да
кўрсатилади.
“Сотишдан тушган ялпи молиявий натижа” (070-сатр) сотишдан
олинган соф тушум ва сотилган маҳсулот, иш, хизматларнинг ишлаб
чиқариш таннархи ўртасидаги фарқ билан аниқланади (050-сатр-060-сатр).


140
80.2 – “Давр харажатлари” субсчётидаги жамланган маълумотлар
ёрдамида 080 – “Бошқа харажатлари”, 090 – “Маъмурий харажатлар” ва
100 – “Асосий фаолиятнинг бошқа жараёнларидан даромадлари ва
харажатлари” сатрлари (Харажат қисми) тўлдирилади. 100-сатрнинг
даромад қисми 80-3 “Асосий фаолият харажатлари ва тушумлари”
субсчётининг маълумотлари ёрдамида тўлдирилади.
Асосий фаолиятнинг молиявий натижаси (“Асосий ишлаб чиқариш
фаолиятининг молиявий натижаси (фойда ёки зарар)”) моддаси, (110-
сатр)ни аниқлаш учун, сотишдан тушган ялпи молиявий натижадан (070-
сатр) сотиш (080-сатр), маъмурий (090-сатр) ва бошқа (100-сатр, 6-устун)
харажатлари миқдорини чегириб чиққан натижага бошқа даромадлар (100-
сатр, 5-устун)ни қўшиш билан ҳисобланади.
Ҳисоботнинг 120-сатр (“Уюшма ва шўъба корхоналаридан олинган
дивидендлар”), 125 – (“Бошқа дивидендлар”), 130 - (“Уюшма ва шўъба
корхоналаридан олинган ва берилган қарзлар бўйича фоизлар”), 140-
(“Валюта курс фарқи”) 145 - (“Молиявий фаолият бўйича бошқа даромад
ва харажатлар”) сатрлари 80-4 “Молиявий фаолият фойда ва зарар”
субсчётининг умумий маълумотларига кўра тўлдирилади.
“Умумхўжалик фаолиятининг молиявий натижаси (фойда ёки
зарар)” (150-сатр) корхонанинг асосий фаолият молиявий натижасига
қўшиш (ёки айиришга) тенгдир.
160-сатр (“Фавқулотдаги фойда ва зарар”) 80-5 “Фавқулотдаги фойда
ва зарар” субсчёти маълумотига мувофиқ тўлдирилади.
170 - (“Солиқ тўлангунга қадар умумий молиявий натижа (фойда ёки
зарар)”да 150 ва 160-сатрлар йиғиндисидан (+, - белгиларни ҳисобга олган
ҳолда) иборат олинган натижа кўрсатилади.
180-сатр “Фойда (даромад)дан солиқ”да 81 “Ҳисобланган ва
тўланган фойда (даромад) солиғи” счётининг дебетида ҳисобга олинган ва
йил бошидан буён ҳисобланган, яъни бюджетга ўтказилиши керак бўлган
фойда (даромад)дан солиғининг миқдорлари кўрсатилади.
190-сатр “Юқоридаги моддаларга кирмайдиган бошқа солиқ ва
ажратмалар”да 
мазкур 
ҳисоботнинг 
юқоридаги 
моддаларида
келтирилмаган ва йил бошидан буён ҳисобланган, яъни корхона
томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга ҳисобидан
ўтказилиши керак бўлган миқдорлар кўрсатилади.
Корхоналар 200-сатр “Ҳисобот давридаги соф фойда (зарар)”да 170-
180 ва 190-сатрлар фарқи натижасида ҳисобланган соф тақсимланмаган
фойда (ёки қопланмаган зарар) миқдорини кўрсатадилар.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling