Лекциялар курси тошкент-2018


Муҳокама учун назорат саволлари


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Муҳокама учун назорат саволлари:
1. Ушбу фан ёрдами билан қандай қонунлар ва қонуниятлар ўрганилади?
2.Ушбу курсни ўрганишда қандай усуллардан фойдаланилади?
3. “Иқтисодиёт ва менежмент асослари” фани қандай фанлар билан
чамбарчас боғлиқ?
4. Жамиятни демократлаштириш ва ижтимоий йўналтирилган бозор
иқтисодига ўтиш даврида ушбу фан олдида қандай вазифалар турибди?
3-МАВЗУ. Саноат ишлаб чиқаришини режалаштириш ва башорат
қилиш
Режа:
3.1 Иқтисодий самарадорликнинг моҳияти ва мезони.
3.2 Иқтисодий самарадорликни тавсифловчи кўрсаткичлар.
Таянч иборалар: Менежмент, саноат, методология, иқтисодиёт,
индукция, дедукция, анализ, синтез, монографик усул, статистик усул,
индекс, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт, самарадорлик.
3.1 Иқтисодий самарадорликнинг моҳияти ва мезони
Бозор иқтисодиётининг ўтиш шароитида ҳар бир қилинган ишнинг,
янги қурилишнинг, жалб этилган инвестицион маблағларнинг иқтисодий
самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳам
моддий ишлаб чиқаришнинг етакчи тармоғи ҳисобланган саноатда жорий
этиладиган ҳар бир тадбирнинг иқтисодий самарадорлик даражасини тўғри
ва муфассал аниқлаш ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини илмий асосда
режалаштиришни мақсадга мувофиқ ташкил этишнинг, хўжалик ишлари
сифатини саноатнинг ҳар бир тармоғида ҳамда алоҳида корхонада
бошқаришни обьектив баҳолашнинг муҳим омилидир. Иқтисодий


14
самарадорликни аниқлаш заруриятини бозор ҳолатини баҳолаш,
лойиҳаларни баҳолаш, нарх ва маҳсулот ҳажмини аниқлаш ва келгуси
ишларни амалга оширишни башоратлашда доимо сезиб турамиз. Бу эса
саноатда ижтимоий меҳнат харажатининг самарадорлигини аниқлаш
услубияти ва услуби олдига катта талаблар қўяди. Маълумки, маҳсулот
ишлаб чиқарилишида ижтимоий меҳнат сарфланиши талаб этилади.
Лекин, бир хил маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ҳар хил миқдорда
ижтимоий меҳнат сарф қилиниши мумкин. Шуни ҳам назарда тутиш
керакки, фан-техника тараққиёти ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш
технологияси 
ва 
шароитлари 
тўхтовсиз 
ўзгариши 
натижасида
маҳсулотнинг ҳар бир бирлиги учун керак бўлган буюмлашган меҳнат
харажати камайиб боради.
Аммо ижтимоий меҳнат сарфининг мутлоқ (абсолют) ва нисбий
(қиёсий) иқтисодий самарадорлигини ошириш зарур.
Мутлоқ самарадорлик ҳар доим олинадиган натижани уни олиш
учун зарур бўлган харакатларга нисбатини ифодалайди.
Нисбий самарадорлик бир вариантнинг иккинчи вариантга нисбатан
иқтисодий афзаллигини ва фойдалилик даражасини ифодалайди. Турли
хил хўжалик ва техникавий вазифаларни ҳал этишнинг вариантлари
қуйидагилардан иборат:
- янги корхонани қуриш ёки ишлаб турганини кенгайтириш ва қайта
жиҳозлаш;
- бир-бирининг ўрнини боса оладиган хомашёлардан фойдаланиш ва
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
- эски техника ўрнига, янги такомиллашган, унумдор ва
сифатлиларини киритиш;
- ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва корхоналар бирлигини
танлаш;
- қуриладиган корхоналар жойини танлаш;
- ишлаб чиқариш қувватини ошириш йўллари ва ишлаб чиқаришни
ташкил этиш усулларини танлаш.
Мутлоқ ва нисбий самарадорликни ҳисоблаш ишлари бир-бирини
тўлдиради ва биргаликда мўлжалланган капитал қўйилмаларнинг
самарадорлигини таъминлайди.
Энг фойдали вариантларни танлаш ишлаб чиқаришнинг мутлоқ
самарадорлиги кўрсаткичларини таққослашга асосланади.
Мутлоқ самарадорлик – фойда, даромад олиш мақсадида режа
топшириқларини ишлаб чиқаришда аниқланади. Бунда сарфланган
харажат ва ресурслардан олинадиган ҳақиқий самарани олиш кўрилади.
Нисбий 
самарадорлик – вариантларнинг 
бирортасининг
афзаллигини, фойдалилигини техник–иқтисодий жиҳатдан асослаш учун
ҳисоблаб чиқилади. Бунда натижа сифатида маҳсулот таннархини
камайиши ўрганилади. Янги техника ва бошқа тадбирлар учун сарфланган


15
капитал маблағлари самарадорлигини таъминлаш маҳсулот таннархини
камайтириш ҳисобига эришилади.
Нисбий самарадорликни аниқлаш усули бир хил ҳажмдаги маҳсулот
таннархининг камайишига асосланади.
Мутлоқ самарадорлик эса маҳсулотнинг хили ва ҳажмидан қатъий
назар миллий даромад ёки фойданинг миқдорига асосланади.
Ўзбекистондаги пахта тозалаш, умуман саноат корхоналари ва бутун
халқ хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлиги бир қанча
иқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида аниқланиши мумкин.
Улардан энг муҳимлари қувват ёки маҳсулот бирлигига тўғри келадиган
капитал қўйилмаси миқдори, маҳсулот таннархи, қўшимча капитал
харажатларини қопланиш муддати, меҳнат унумдорлиги, фойда, даромад,
маҳсулот ҳажмининг кўпайиши, сифатининг яхшиланиши, хомашё ва
материалларнинг бирлигидан олинадиган маҳсулот ҳажмининг кўпайиши
ёки бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришда уларнинг харажат миқдори ва
бу миқдорни белгиланган меъёр, режа даражасига нисбатан камайиши,
фонд қайтими, фонд рентабеллиги, дастгоҳлар иш унуми, иш вақти ва
корхонанинг ишлаб чиқариш қувватидан фойдаланиш даражаси ва
бошқалар. Шунинг учун барча ишлаб чиқариш самарадорлиги
кўрсаткичлари 6 турга ажратилган:
1) умумий кўрсаткичлар;
2) меҳнат ресурсларидан фойдаланиш кўрсаткичлари;
3) асосий ишлаб чиқариш фондлари;
4) айланма маблағлари;
5) капитал қўйилмалардан фойдаланиш кўрсаткичлари;
6) ташқи иқтисодий алоқаларнинг самарадорлик кўрсаткичлари.
Сарфланган харажатлар жамият эҳтиёжларини ҳар томонлама
қондиришга имкон берадиган бўлгандагина у самарали ҳисобланади.
Бундай харажатлар меҳнат сарфининг ҳар бир бирлигига энг қисқа
муддат ичида маҳсулот ишлаб чиқаришнинг максимал ўсишини
таъминлайди.
Иқтисодий самарад орлик пировардида ижтимоий ме ҳнат
унумдорлигининг ўсишида намоён бўлади. Демак ижтимоий меҳнат
унумдорлигининг даражаси бутун ишлаб чиқариш самарадорлигининг
асосий мезонидир.
Аммо ижтимоий меҳнат сарфининг мутлоқ (абсолют) ва нисбий
(қиёсий) иқтисодий самарадорлигини ажрата билиш зарур.
Мутлоқ самарадорлик ҳар доим олинадиган натижани, уни олиш
учун зарур бўлган харажатларга нисбатини ифодалайди.
Нисбий самарадорлик бир вариантнинг иккинчи вариантга
нисбатан иқтисодий афзаллигини ва фойдалилик даражасини
ифодалайди.


16
Мутлоқ самарадорлик - фойда, даромад, тежам олиш мақсадида режа
топшириқларини ишлаб чиқишда аниқланади. Бунда сарфланган харажат
ва ресурслардан олинадиган ҳақиқий самарани олиш кутилади.
Нисбий 
самарадорлик - вариантларнинг 
бирортасининг
афзаллигини, фойдалилигини техник-иқтисодий жиҳатдан асослаш
учун ҳисоблаб чиқарилади. Бунда натижа сифатида маҳсулот
таннархини камайиши ўрганилади. Янги техника ва бошқа
тадбиркорлар сарфланадиган капитал маблағлари самарадорлигини
таъминлаш маҳсулот таннархини камайтириш ҳисобига эришилади.
Нисбий самарадорликни аниқлаш усули бир хил ҳажмдаги маҳсулот
таннархининг камайишига асосланади.
Мутлоқ самарадорлик эса маҳсулотнинг хил ва ҳажмидан қатъий
назар миллий даромад ёки фойданинг миқдорига асосланади.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling