Лекциялар курси тошкент-2018
Муҳокама учун назорат саволлари
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
iqtisodiyot va menezhment asoslari
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-МАВЗУ. Саноат – миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоғи Режа
- Таянч иборалар
- 2.1 Саноатнинг таърифи ва тавсифи Саноат
Муҳокама учун назорат саволлари:
1. “Иқтисодиёт ва менежмент асослари” фани нима учун ўқитилади? 2. Бу фаннинг ўрганиш объекти деганда нималарни тушунасиз? 3. Ушбу фан ёрдами билан қандай қонунлар ва қонуниятлар ўрганилади? 4. Ушбу курсни ўрганишда қандай усуллардан фойдаланилади? 5. “Иқтисодиёт ва менежмент асослари” фани қандай фанлар билан чамбарчас боғлиқ? 2-МАВЗУ. Саноат – миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоғи Режа: 2.1 Саноатнинг таърифи ва тавсифи. 2.2 Фаннинг бозор иқтисоди шароитига ва ислоҳотлар талабига хос ва мос вазифалари. Таянч иборалар: Менежмент, саноат, методология, иқтисодиёт, индукция, дедукция, анализ, синтез, монографик усул, статистик усул, индекс, макроиқтисодиёт, микроиқтисодиёт. 2.1 Саноатнинг таърифи ва тавсифи Саноат - бу ижтимоий-иқтисодий категориядир. Демак, саноат объектив реаллик (борлиқ)нинг инъикоси ва юксак умумлашмасидир. Унинг алоҳида тармоқ, яъни ижтимоий ишлаб чиқаришнинг алоҳида соҳаси бўлиб юзага келиши ишлаб чиқариш кучлари ва ижтимоий меҳнат тақсимотининг ривожи билан тарихий жиҳатдан боғлиқдир. Саноат ҳам объектив борлиқнинг муҳим ходисалари қаторида маълум давр (вақт ва фазо)да дунёга келган, муайян қонун ва қоидалар асосида ривожланган, маълум миқдор ва сифатларга, зарурият ва имкониятларга эга бўлган ҳамда зиддиятлар қурбони ҳам бўлган. 10 Ўзбекистон саноати ҳам ўз тараққиёти жараёнида бир қатор босқичларни босиб ўтган. Энг аввало, уй саноати, сўнгра, ҳунармандчилик, яъни хонаки саноат, кооперация, мануфактура, фабрика каби шакллари юзага келган. Бу ерда ҳунармандчиликнинг жуда кўп турлари, яъни кулолчилиқ, дурадгорчилик, тоштарашлик, бинокорлиқ, ўймакорлик, каштадўзлик, тўқувчилик ва темирчилик ва бошқалар кенг тарқалган. Бу ерда ҳунармандчилик (“хонаки саноат”) бронза асрида деҳқончиликдан ажралиб чиқган. Милоднинг дастлабки асрларида ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида анчагина ҳунармандчилик марказлари ташкил топган. XX аср бошларида эса ҳунармандчиликнинг асосий қисми артелларга, кейинчалиқ завод ва фабрикаларга, бадиий буюмлар корхоналарига айлантирилган. XVIII асрнинг 60-70-йилларида Англияда рўй берган саноат тўнтарилишидан кейин Ўзбекистонда аста-секин мануфактурадан машиналашган индустрияга ўтиш бошланди. Хомашёга бирламчи ишлов берадиган саноат соҳалари пахта тозалаш, ипакчилик, тўқимачилик вужудга келди. XX асрда Ўзбекистон саноатида жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Агар аср бошларида саноат маҳсулотининг энг муҳим турларидан 5-10 хили (пахта толаси, хом ипак, кимё маҳсулотлари, матбаа маҳсулотлари ва бошқалар) ишлаб чиқарилган бўлса, ҳозирги пайтда юзлаб-минглаб турлари тайёрланмоқда. Саноат моддий ишлаб чиқаришнинг асосий ва етакчи тармоғидир. Саноатнинг вужудга келиши ва ривожланиши ишчилар сонининг ошиши ва унинг жамиятдаги мавқеи кўтарилишига олиб келади. Мустақиллиқ даврида жамиятни тарихий жиҳатдан янгилашда ишчиларнинг авангардлик роли тўғрисида гап юритилар экан, фақат ишчилар синфигина меҳнаткашлар оммасининг бирлашувига, жипслашувига ва истиқлолни ҳимоя қилишга, мустаҳқамлашга ва уни узил-кесил таъминлашга ёрдам бера олади, дейиш мумкин. Ана шу фикрни Ўзбекистон воқеълиги кун сайин тасдиқламоқда. Ўзбекистон ишчиси республика ялпи ижтимоий маҳсулотининг, миллий даромаднинг асосий қисмини бунёд этмоқда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини юқори даражага кўтаришда фаол иштирок этмоқда. Ўзбекистон Республикаси ишчилари қиёфасида ҳам барча ривожланган мамлакатлар ишчиларидагидек, онгли индустриал меҳнаткашнинг ва инсонлар муносабатининг юксак меъёрлари ва умуминсоний тамойилларини, қадриятларини қарор топтирувчи, янги ҳаёт учун илғор курашчи хислатлари бир бутун бўлиб мужассамлашган. Саноат тараққиётининг муҳим қонуниятларидан бири саноат ходимларининг маданий-техникавий, маънавий-маърифий даражасини ўсиши, ишлаб чиқариш малакаси ва тажрибасининг тинмай ошиб боришидир. 11 Ўзбекистон меҳнаткашларининг билим ва кўникмаси, ишлаб чиқариш малакаси ва маҳорати, маданий ва маърифий савиясини юқори даражага кўтариш бўйича амалга оширилаётган ишларда ҳам саноатнинг юқори ўрин тутишини кўриш мумкин. Саноат мамлакат мудофаа қобилиятининг моддий базаси, эл-юртда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг муҳим омили, қўшни мамлакатлар мустақиллигини, ҳамкорлиги ва бирдамлигини таъминловчи муҳим соҳадир. Ўзбекистон давлати мудофаасини кафолатлашда саноатнинг роли бебаҳодир. Саноат шундай тармоқки, барча мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ташкилий интилишлари, уларнинг хўжалик жиҳатдан бирлашиши, яъни иқтисодий интеграция тавсифида ўз ифодасини топади. Натижада барча мамлакатларнинг табиий, меҳнат ва молиявий ресурсларидан, фан-техниканинг барча ютуқларидан оқилона фойдалиниш имкониятлари юзага келади. Саноат, айниқса оғир саноат бутун ижтимоий ишлаб чиқаришни индустрлаштириш муаммоларини ҳал этиш калитидир. Шу сабабли жамиятнинг моддий-техника базасини қайтадан қуриш ишини ўзбек халқи Президент бошчилигида умуман саноат, хусусан, унинг энг муҳим соҳаларини ривожлантиришдан бошлади. Чунки, бу соҳалар Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий қудратини, халқ фаровонлигини янада оширишнинг пойдевори бўлиб ҳисобланар эди, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади. Меҳнатни ижтимоий ташкил этишнинг энг олий тури – концентрациянинг юқори даражаси билан кичик бизнес ва тадбиркорликни ўйғунлаштириш асосида ижтимоий ишлаб чиқаришни уюштиришнинг илғор усуллари-ихтисослаштириш, кооперативлаштириш ва комбинатлаштириш ҳам саноат соҳасида ҳукмронлик қилади ва яхши самаралар беради. Ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришни таъминловчи буюк ҳаракатлантирувчи куч – бу рақобат, яъни беллашув, рақиблар кураши ҳам саноат соҳасида ривож топади. Илғор техника ва технологиялардан фойдаланиш, материалларнинг янги турларини яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқаришдаги маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини юқори даражага кўтариш, ишлаб чиқаришнинг бошқа бир қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш асосида унинг самарадорлигини кўтариш учун ҳаракат ва бошқа меҳнат анъаналари ҳам аввало, саноат соҳасида вужудга келди ва келмоқда. Мустақилликнинг афзалликлари ва давлатнинг иқтисодий сиёсати саноатнинг етакчи ўрнини янада оширмоқда. Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва уларнинг ечимини топиш даставвал саноат соҳасида амалга оширилмоқда ва яхши самара бермоқда. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling