Лекциялар курси тошкент-2018


 Баҳо – бозор муносабатларининг иқтисодий категорияси сифатида


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

8.5 Баҳо – бозор муносабатларининг иқтисодий категорияси сифатида
Баҳо бозор категорияси бўлиб, товарлар айирбошланганда юз
берадиган муносабатларни англатади. Оқилона, илмий жиҳатдан
асосланган баҳо ва баҳолаш иқтисодиётнинг илмий ва амалий
воситаларидан бири ҳисобланади.
Баҳо сиёсати - бу давлатнинг иқтисодий сиёсати ва иқтисодий
стратегиясининг муҳим ажралмас қисмидир. Шу сабабли ижтимоий-
иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришда, меҳнаткашларнинг ташаббуси
ва омилкорлигини ривожлантиришда баҳо белгилаш сиёсати алоҳида ўрин
эгаллайди. Баҳони хўжалик механизми ва ўзини-ўзи пул билан
таъминлашнинг кўтариб турувчи устуни дейиш мумкин. Жамоанинг ва
айрим ходимнинг даромадлари, улар иқтисодий манфаатлари нархнинг,
яъни баҳонинг тўғри белгиланишига боғлиқдир.
Баҳолар товар-пул муносабатлари муомаласининг шакли ва
реализация қилинадиган маҳсулот турига кўра фарқланади. Аммо
баҳонинг турлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлиб, улар ягона тизимни
ташкил этади. Мазкур тизимнинг муҳим элементлари қуйидагилардир:
а) улгуржи баҳолар. Улар фирмалар ўз маҳсулотларини катта ҳажмда
бошқа фирмаларга ёки воситачиларга ва улгуржи савдо ташкилотларига
сотаётганларида қўлланилади. Улгуржи баҳо корхоналарга ишлаб чиқариш
харажатларини қоплашни, зарур фойда олишни таъминлаб бериши зарур;
б) чакана баҳолар. Улардан товарларни бевосита истеъмолчиларга
сотишда фойдаланилади. Бу баҳоларга давлат савдоси, хусусий мулк
эгалари дўконлари ва бозорда юзага келаётган баҳолар киради. Чакана
баҳо даражаси аҳолининг реал даромадлари билан белгиланади.
в) харид баҳолари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат
томонидан сотиб олинишида ишлатилади.
г) дунё баҳолари халқаро савдо муносабатларида қўлланилади.


61
Баҳолар товар ишлаб чиқаришнинг ривожланишига ўз вазифалари
орқали таъсир этади. Бозорда турли меҳнат сарфлари умумий, яъни
ижтимоий зарур меҳнат сарфига келтирилади ва шу сарфнинг пулда
ифодаланиши баҳони ҳосил қилади.
Баҳони шакллантирадиган асосий омиллар эса қуйидагича:
1. Иқтисодий харажат даражаси;
2. Товарларнинг нафлилик даражаси;
3. Товарга бўлган талаб ва унинг таклифи;
4. Рақобат шакллари ва усуллари;
5. Товарни истеъмол қилиш вақти.
Рақобат чекланган бозорларда (соф монополия, монополистик
рақобат, олигополия) ишлаб чиқарувчиларнинг ўрни бозор нархларини
белгиловчи муҳим омиллардан ҳисобланади. Монополия шароитида
бозорда бир турдаги маҳсулотлар таклиф қилиниши сабабли баҳо устидан
тўлиқ назорат амалга оширилади.
Бу дегани монополист ишлаб чиқарувчиларнинг нарх белгилашдаги
ҳукмронлиги, истеъмолчи даромадлари чекланган бўлиб, тўқнаш келади.
Ўрнини босувчи товарларнинг мавжудлиги ҳам уларнинг баҳо
белгилашдаги мутлоқ имкониятини чеклайди.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling