Лекциялар курси тошкент-2018


Ташкилий-техникавий бошқарув


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/109
Sana09.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1475079
TuriЛекция
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   109
Bog'liq
iqtisodiyot va menezhment asoslari

Ташкилий-техникавий бошқарув аниқ истеъмол қийматини олиш
учун маҳсулот тайёрлашда меҳнат тақсимоти ва кооперация билан
ажралиб туради. Ижтимоий-иқтисодий бошқарув мавжуд ишлаб
чиқариш муносабатлари билан боғлиқ бўлиб, менежмент мақсадларини
белгилайди. Ташкилий-техникавий бошқарув меҳнат унумдорлиги ва
ишлаб чиқариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон
берувчи фаолият туридан иборатдир. Ижтимоий-иқтисодий бошқарувнинг
мақсади ишловчилар самарали меҳнат қилиши учун шароит яратиш,
уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг умумдавлат тизимини шакллантириш,
бандликни таъминлаш ва аҳолининг кам таъминланган қатламларини
қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Мамлакатимиз 
биринчи 
Президенти 
И.А.Каримов 
ўзининг
“Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида” асарида
“Кучли ижтимоий сиёсат, аввало сермаҳсул меҳнат қилиш учун яхшироқ
рағбат ва имкониятлар яратишдан, иқтисодий йўл танлаш ва фаолият
кўрсатиш эркинлигига бўлган кафолатли ҳуқуқни қарор топтиришдан,
аҳолининг меҳнат ва ижтимоий фаоллигини оширишдан ҳам иборатдир”,
деб таъкидлаган эди. Давлат менежментининг асл мақсади барқарор
ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини кучли демократик ҳуқуқий
давлат ва фуқаролик жамиятини қуришдан иборатдир.
9.2 “Менежмент” курсининг предмети ва изланиш услублари
“Менежмент” курсининг предмети хўжалик юритишнинг барча
даражаларида бошқаришнинг қонунлари (қонуниятлари), тамойиллари ва
муносабатларини ўрганишдан иборатдир. Бошқарув муносабатлари
ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг ажралмас қисми бўлиб, турли
иқтисодий, ташкилий, ижтимоий, меҳнат, психологик ва бошқа
кўринишларда бўлади. Бошқарув муносабатлари бошқарув қўл остидаги
ходимлар ўртасида алоқа ва ўзаро таъсирнинг мураккаб мажмуини
ифодалайди, демак менежмент бу энг аввало кишиларни бошқаришдир.
Ҳар қандай ишлаб чиқариш негизи бошқариладиган объект ва
бошқарувчи суъбект тизимларидан ташкил топади.


65
Бошқариладиган ва бошқарувчи тизимлар ўртасидаги алоқа
одамларнинг бир-бири билан ўзаро муносабатларидан ташкил топади.
Иқтисодиётни бошқаришда бевосита бошқарув объекти меҳнат жамоалари
ва алоҳида ходимлардан иборатдир. Фақат уларнинг меҳнат фаолияти
воситасида ишлаб чиқаришнинг моддий унсурлари, яъни меҳнат
қуроллари ва предметларига таъсир этилади.
Бошқарувнинг энг асосий билиш услуби – диалектик услуб бўлиб, у
менежментга ўрганилаётган ижтимоий ходисаларнинг моҳиятини очиб
беришга ёрдам беради.
Менежментга қуйидаги бошқа услублар ҳам хос: воқеълик
ходисаларни ўрганишга тарихий ёндашув, хўжалик механизми барча
элементларини бир вақтнинг ўзида таҳлил қилиш ва тўлиқ бошқарув
қарорларини ишлаб чиқиш имконини берувчи таркибий ёндашув,
таркибий таҳлил, тажриба-экспериментал, абстракт-мушоҳада, иқтисодий-
математик ва ҳоказо.
Менежмент маҳорати унинг барча услубларини эгаллаш, уларни
тўғри боғлаб қўллаш, ҳар бир аниқ вазиятда энг самаралисини топиш
қобилиятига эга бўлишдан иборатдир.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling