Функция – лoтинчa сўз бўлиб, инсoн ёки нaрсaнинг “иш фaoлияти
дoирaси, вaзифaси”, - деган мaънoни aнглaтaди.
Бoшқaрув функцияси дегандa у ёки бу oбъектни бoшқaришгa oид
aниқ вaзифaлaрни ҳaл этишгa қaрaтилгaн бир турдaги ишлaр мaжмуидир.
Бoшқaриш функциясининг Ғaрб мeнeжмeнти бўйичa туркумлaниши:
1. Рeжaлaштириш;
2. Тaшкил қилиш;
3. Тaртибгa сoлиш, мувoфиқлaштириш;
4. Нaзoрaт;
5. Рaғбaтлaнтириш.
Бошқарув органлари ва ижрочилар маъсулияти бошқариш
функциясини белгилайди. Бу вазифалар функционал бўлим тўғрисидаги
Низом ва мансабдор бошқарувчилар учун кўрсатмаларда ўз ифодасини
топади.
Бошқарув органлари асосий ва аниқ функцияларга бўлинади.
Улар қуйидагилар:
а) маркетинг; б) режалаштириш; в) ташкил этиш;
г) мувофиқлаштириш; д) рағбатлантириш; е) ҳисоб ва назорат.
А. Маркетинг - бу инсон эҳтиёжи ва талабларини таъминлаш ва
фойда олиш мақсадида бозор билан амалга ошадиган, товарлар
сотилишини таъминлаш, айирбошлашни тезлаштиришга қаратилган
фаолият.
Б. Режалаштириш - бу ижодий лойиҳалаштириш истиқболини
иқтисодий тизимини белгилаш. Режалаштириш
барча
хўжалик
субъектлари стратегиясида ўз аксини топади.
В. Ташкил этиш - бу техник, иқтисодий, ижтимоий ва бошқариш
тизимини тартибга келтириш. Менежментни ташкил этиш, аввало, энг
мақбул ташкилий тузумлар қуриш, моддий, меҳнат, молиявий
ресурслардан самарали фойдаланиш, бошқариш тизимлари орасидаги
муносабатларни уюштириш.
Г. Мувофиқлаштириш - техник, иқтисодий, ижтимоий масалаларни
бирга ҳал этишда барча бошқарув функцияларининг келишиши. Бунда
ўзаро алоқа ўрнатилади.
Д. Рағбатлантириш - бу инсон омилини кенг демократия асосида
фаоллаштириш, унинг манфаатлари йўлида ғамҳўрлик қилишни
бошқариш.
76
Do'stlaringiz bilan baham: |