Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51
Экинларни баргдан озиқлантиришнинг хусусиятлари ва афзалликлари
Download 0.49 Mb.
|
AZIMOVA-DISSERTACZIYA
1.2. Экинларни баргдан озиқлантиришнинг хусусиятлари ва афзалликлари
Баргдан озиқлантиришда ўғитларни иммобилизация хусусиятлари бўлмайди, чунки бу тупроқда кечадиган биологик синдиришга боғлиқдир. Баргдан озиқлантиришни тор қатор ораларига ва хаттоки ғалла экинларида қўллаш мумкин бўлади. Баргдан озиқлантиришни тупроқни юза қатлами сув тақчил йиллари қурғоқчиликда, шўрланган, кам аэрацияга эга бўлган, ўсимлик илдиз тизимини физиологик хусуситялари бузилганда қўллаш керак. Баргдан озиқлантиришда ўсимликларни илдиздан озиқлантиришга нисбатан камроқ миқдорда ўғитлар ишлатилади, бошқача айтганда ўғитни фойдаланиш коэффициентини ортишига эришилади. Бу усулда кам миқдордаги ўғитни, айниқса микроэлементларни барг сатҳига текис тақсимланишига эришилади. Олиб борилган илмий таъдқиқотлар асосан азотли ўғитлардан карбамид ва КАС (карбамидли аммиакли селитра) ўғитларидан тайёрланган суспензияларни ғўзадаги самарадорлигини аниқлаш мақсадида ўтказилган. Тажрибаларда самарадорлиги аниқланган КАС ўғити суюқ ҳолатда бўлганлиги учун шу турдаги ўғитларни қўллаш технологияси бўйича олинган илмий маълумотларни ҳам келтириш мақсадга мувофиқдир. АҚШда қўлланаётган азотли ўғитларни асосий қисмини суюқ ҳолатдаги ўғитлар ташкил этади, Франция, ГФР, Дания, Канада, Англия, Италия, Белгия, Мексика, Голландия ва бошқа мамлакатларда эса бу ишга энди кириша бошланди. А.И.Лукашев, Ф.И.Фанфорон, В.М.Ниязов, Б.В.Лещиков [ 59; 28 б]ларни 1969 йилда чоп этилган китобларида КАС ўғитини ишлаб чиқариш муаммолари ёзилган бўлиб, АҚШ, Франция, Англия, Дания ва бошқа мамлакатларда сувсиз аммиак, аммиакли сув ва аммиактлар билан бир қаторда таркибида эркин аммиак бўлмаган азотли эритмалар ҳам кенг қўлланаётганлиги баён қилинган. АҚШни Пардью университетида тўрт хил тупроқ шароитида (Лойли, чангсимон-лойли, чангсимон-неоватли ва қум-лойли) азотли ўғитларни маккажўхорида қўллаш усулларини ўрганиш бўйича дала тажрибалари ўтказилган. Хонкиргор, Дюльмен (ГФР) даги қишлоқ хўжалик расадхоналарида КАС ни қўллаш бўйича самарали устувор ишлаб чиқилди.Тўрт хил тупроқ шароитидан ўртача ҳосилдорлик 87,1 ц/га ни, аммиак қўлланилган вариантда 84,9 ц/га, КАСни барг орқали қўллашда 74,0 ц/га, мочевинадан эса 77,2 ц/га ни ташкил қилган. Россия шароитида КАС ўғитини қишлоқ хўжалик экинларида қўллаш бўйича ўтказилган тажрибалар 1965-1968 йилларда бошланган. КАС эритмаси кузги буғдой, маккажўхори, қанд лавлаги, кунгабоқар ва бошқа экинларга, шунингдек юқори тоғ олди ерларда турли муддатларда самалёт ёрдамида сепилган, А.И Лукашев, Ф.И.Фанфарони, В.А.Ниязов, Б.В. Лещиков [59 ;28 б]. КАС эритмасини самарадорлиги Харьков ва Черкас вилоятларида ўтказилган тадқиқотларда ўрганилди ва уни гранулланган аммиакли селитра ва карбамиддан қолишмаслиги аниқланган.Аммиакли селитра билан карбамидни қуруқ ҳолдаги аралашмаси КАСга эквивалент миқдорда қўлланилса, КАС эритмасидан камроқ таъсир этиши аниқланган, А.Я. Гетманц, С.М. Крамаров ва бошқалар [ 35; 38-44 б]. КАС – эритмаси таркибида азотни 3 хил боғланган шакллари бўлади: нитратли, аммонийли ва амидли. Бу 3 хил шаклни бирлашуви натижасида қишлоқ хўжалик экинларини тез ўсиши таъминланади. Шунингдек, ўсимлик доимий азот билан озиқланади. Маълумки, ўсимликлар ўз талабларини асосан нитратли азотни ўзлаштириш ҳисобига қондиради. Амид ва аммонийли азотни нитратли шаклга ўтиши эса, бу кимёвий ўзгаришлар ва бактериялар фаолияти таъсирида бўлади, П.А. Бобровский [18; 35-38 б] . Ўзбекистон пахтачилигида суюқ холатда ўғитлар деярли қўлланилмайди. Ўтган даврнинг деярли 70 йил оралиғида баргдан озиқлантириш бўйича илмий изланишлар олиб борилмаган. Кейинги йиллардаги дастлабки илмий маълумотлар А.Баталов [16 ;16 б] томонидан олиб борилган бўлиб, ПСУЕАИТИ (ЎзПИТИ)нинг Бухоро филиалида ғўза барги орқали (карбамид билан) озиқлантирилганда назоратга нисбатан 4-5 ц/га қўшимча пахта ҳосили, дон ҳосили эса 5-6 ц/га олинган. Фақат, мустақиллик даврида 2006 йилга келиб, пахтачилик билан шуғулланадиган фермер хўжаликларида ғўзани баргидан маъдан ўғитлар (NPK) аралашмаларидан тайёрланган суспензиялар асосан хашарот ва касалликларга қарши кураш чораси сифатида қўлланила бошланди. Кейинчалик бу усул яна баргдан озиқлантириш учун ҳам давом эттирилди. Ҳозирги кунда “Максам-Чирчиқ” ОАЖда ишлаб чиқарилаётган КАС ўғитини самарадорлиги ЎзФА Умумий ва ноорганик кимё институтида А.Дадахўжаев ва бошқалар [34; 13 б] томонидан ғўзада синалган ва вақтинчалик қўлланма ишлаб чиқилган. ЎзПИТИда эса ғўзани барг орқали озиқлантиришда дастлабки изланишлар ўтказилди ва КАС ни аммиакли селитрага карбамидга нисбатан самарадорлиги деярли тенглиги аниқланди, Б.Х. Тиллабеков [90; 21 б ]. С.М. Тожиев, Т.П. Вайс, Б.И.Ниёзалиев [101; 261-264 б] изланишларида ФССС (фосфорли суспензиялаштирилган суюқ селитра) ўғити асосий ўғит сифатида 200 кг/га меъёрда ғўзани ривожланиш даврларида қўлланилганда (бошқа азотли ўғит илдиз орқали ҳам қўлланилмаган), олинган (илдиз орқали N-200, P-140, K-100 кг/га қўлланилганга нисбатан) қўшимча пахта ҳосили 0,3 ц/га ни ташкил этган . Шунингдек, ФССС ўғитини барг орқали қўллаш бўйича тажрибалар Фарғона вилояти шароитида Н.Ўразматов, Б.И.Ниязалиев, С.М.Тожиев ва Х. Юсупжоновлар [119; 35 б] томонидан ўтказилган. Изланишларда ўтлоқи соз тупроқлар шароитида ФССС ўғитини (N-250, P-140, K-100 кг/га фонида) барг орқали ғўзани 2-3 чин барг даврида 13,3 л/га, шоналашда 16,7 л/га ва гуллашда 23,3 л/га меъёрида қўлланилганда назорат (суспензия сепилмаган) вариантга нисбатан қўшимча пахта ҳосили мутаносиб равишда 0,8; 1,2 ва 1,6 ц/га.ни ташкил қилган. Таъкидлаш жоизки, қўлланилаётган барча суюқ ҳолатдаги ўғитлар орасида талабгорлиги бу азотлилари бўлиб ҳисобланади. Масалан, АҚШда 1977 йилдаёқ йиллик меъёрни 7,0 % қисми K2О-11,0 % Р2О5 ва 60,0 % га яқинроғи азотли ўғитлар суюқ ҳолатда қўлланилган. Гумуснинг ҳосил бўлишида актиномецетлар, бактериялар, замбуруғлар, сув ўтлари (автотрофлари), умуртқасиз ва умуртқали ҳайвон қолдиқлари қатнашади. Гумус-гумификация жараёнлари ҳосиласи ҳисобланиб, гетроген, полидисперс система, юқори молекулали, азот тушган ароматик бирикмали кислотали маҳсулотдир, унинг таркибида гумин ва фульво кислоталари, гидролизланмайдиган қолдиқ ёки гуминдан иборатдир. Мамлакатимиз текислик тупроқлари ва бўз тупроқларида гумин кислотасига нисбатан фульво кислоталари кўпроқ бўлади, Б.М.Халиков [106; 120 б]. 20 кг/га дан камроқ азотни ўсимликларни ҳимоя қилувчи моддаларга аралаштириб қўллаш мақсадга мувофиқдир. Ғалладонлиларни тупланиш даврини бошлангунича КАС ни сув билан биргаликда қўллашни меъёри 50-250 ц/га.ни ташкил қилади, Д. А. Кореньков [57; 75 б]. Қ. А.Давронов [25; 36 б] олиб борган тажрибаларида, ғўзанинг 3-4 чинбарг чиқарган ва шоналаш даврида барги орқали “САҚЎ” суюқ–азот-кальцийли ўғитини 5 - 10 л/га меъёрда қўлланилса, ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши жадаллашиб, ҳосил элементлари тўкилишини сезиларли даражада 15-20% га камайтириши аниқланган. И.Бобохужаев, П.Узоқов [19; 87-121 б] алюминийнинг азотли бирикмалари ўсимликларнинг қурғоқчиликга чидамлилигини оширади. Темир моддаси иштирокисиз фотосинтез сусайиб хлорофилл ҳосил бўлмайди, ўсимликларда темир моддаси етишмаганда хлороз билан касалланади. КАСни ўсишни созловчи моддалар, макро-микроэлементлар билан биргаликда қўллашда технологик шароит юзага келади, И.И. Прохорова [75; 72-76 б]. А.Мусина [65; 37 б] таъкидлашича, метеорологик омиллар қишлоқ хўжалиги экинларини ўсиши ва ривожланишини бошқаришда сезиларли даражада таъсир кўрсатмайди, бироқ биотик ва абиотик омиллар таъсирида ўсимликларда модда алмашинуви бузилиши кузатилган. Бундай салбий ҳолатларни олдини олиш учун табиий ёки синтетик ўсишни созловчи моддалардан фойдаланилади. Таъкидлаш жоизки, ғўзада қўлланилган барча унсурлар ичида фақат азотгина баргдаги фотосинтезни тезлаштиради ва шунингдек хлорофиллни кўпроқ тўпланишини таъминлайди. Қолаверса азот ўсимликларнинг муҳим озиқа унсурларидандир. У оқсилни таркиб топишида иштирок этадиган барча аминокислоталар таркибига киради, Н.М. Ибрагимов [46; 38 б] . М.М.Собиров, С.Р.Мирсалимова, Р.М.Назирова, С.М.Таджиев Ж.Турғунбоевлар [86; 375-376 б] фикрича ўсимликларни вегетация даврида барги орқали мураккаб азот-фосфор-калийли суюқ суспензиялаштирилган комплекс ўғитлар билан озиқлантирилганда, ўсимлик бир вақтнинг ўзида бир неча озиқа моддалари билан таъминланибгина қолмай, балки турли хил касалликлар ва зараркунандалардан ҳимояланади, ноқулай шароитларга чидамлилиги ва ҳосилдорлиги ҳам ортади. Ш.Абдуалимов [3 ; 127-129 б] таъкидлашича, олиб борилган кўп йиллик илмий изланишлари асосида турли хил тупроқ ва табиий иқлим шароитларида, республикамизда ғўзадан эртаки, юқори ва сифатли ҳосил етиштиришнинг қулай ва самарали усулларидан бири бу ўсишни созловчи моддаларни қўлланишидир. Б.Тиллабеков, Х.Абдурахмонов ва б. [92; 341-343 б] NPS янги турдаги ўғитини ғўзани ривожланиш даврларида баргидан ва илдиздан озиқлантиришда 2-3 чинбарг даврида 4,0 г/лизиметр, шоналаш-гуллаш даврларида 6,0 г/лизиметр меъёрларда қўлланилганда, назоратга нисбатан (30,1 ц/га) , пахта ҳосилининг салмоғи 38,1 ц/га ни ташкил этган Ф.Хасанова, Ш.Абдуалимов, Б.Ниязалиевлар [109; 5 б] маълумотларида Гумимакс 0,8-1,0 л/т, Узгуми 0,7-0,8 л/т, Фитавак 200-300 мл/т, Альбит 50-75 мл/т меъёрлардаги стимуляторлар билан чигитларни экишдан олдин намлаш билан биргаликда ишлов берилса, ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш даврларидв қурғоқчиликка, паст ҳароратга, жазирама иссиқ каби экстремал ҳолатларга бардошлилигини ортади, карбамид асосида тайёрланган суспензия билан аралаштириб, ғўзанинг шоналаш ва гуллаш даврларида 5-7 кг/га меъёрда баргидан озиқлантирилса, ўсиб ривожланишига ижобий таъсир этиб , ҳосилдорлик 10-15% ортиши келтириб ўтилган. М.Икромов, Б.Рахматов, Д.Аллакулов, И.Гаффаров [47; 368-370 б] Суюқ ХМД (4 л/га)+Фитовак (50 мл/га)+ карбамид (6,5-5,5 кг/га) ва Гуминли стимуляторлар (1,5-0,5 кг/га) биргаликда Бухоро вилояти шароитида ўтказилган тадқиқотларда қўлланилганда 46,5-48,2 ц/га пахта ҳосили олишга эришилган. Қ.А.Давронов [24; 20-21 б]тажрибаларида “Биоэнергия” биостимулятори билан , ғўэани 3-4 чинбарг даврида 5 л/га, шоналаш даврида 6-7 л/га меъёрида барги орқали озиқлантирилганда, ўсимликнинг ўсиш ва ривожланишига ижобий таъсир этганлиги аниқланган. Чутанов, С.Бобоев ва бошқалар [112; 406-408 б] Бист биопрепарати ғўзанинг вилт касаллиги билан 5% гача кам зарарлангани кузатилиб бардошлилигини оширишда самарали таъсир кўрсатган. О.Бўстонова, Х.Мўйдиновлар [20; 26-27 б] таъкидлашича КАСнинг мавсумий меъёри буғдой учун гектарига 500 кг, шолига 250 кг, маккажўхорига 300 кг, кунгабоқарга 100 кг, картошкага 190 кг, боғ дарахтларига 200 кг, помидор ва бодринг учун 200 кг қилиб белгиланган . Ш.Нурматов, Р.Назаров ва б. [67; 11 б] Оксигумат, Натрий гумат, Силк, Биоазот каби биологик фаол ўстирувчи моддалар Қашқадарё вилояти шароитида чигит экиш олдидан ва ўсув даврида қўлланилганда пахта ҳосили гектарига 2-3 цунтнерга ортганлиги аниқланган. Қ.А.Давронов, Ш.Ибрагимов [29; 93-94 б] тажрибаларида, пахта етиштиришда ўсимликни баргидан суюқ азот-калцийли ўғитини суспензия сифатида ғўзанинг гуллаш даврларида суспензия сифатида қўлланилганда очилган кўсаклар сони 6,1 донани; қўсаклар 3,0;шоналар 2,3; гуллар 0,7;сақланган ҳосил нишоналари 12,1донани жами эса 34,6 донани ташкил этиб ,шулардан 22,5 донаси, ёки 65% қисми тўкилганлиги аниқланган. С.Санақулов [80;24б] маълумотларида келтирилишича, ЎзПИТИнинг вегетацион тажриба майдончасида 2008-2010 йилларда суюқ ҳолатдаги КАС ўғитининг ғўзадаги самарадорлигини қўллаш мудатларига боғлиқ ҳолда ўрганиш мақсадида лизиметрик тажрибалар ўтказилган.Тажриба натижаларига кўра, КАС ни 20 кг/га экиш олдидан, 40 кг/га 2-3 чинбаргда, 70кг/га шоналашда ва 70 кг/га гуллаш даври бошида қўллаш кераклиги исботланган. Ш.Абдуалимов, Ш.Каримов [6 ; 315-318 б] чигитга экиш олдидан 2,0-2,5 л/т Замин-М микробиологик препарати билан ишлов берилганда, чигит униб чиқиши жадаллашиб, шоналаш ва гуллаш даврларида 2,0 л/га меъёрда қўлланилганда ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши тезлашиб, ҳосил салмоғи кўпайган. Б.Тиллабеков, Д.Сиддиқова, М.Қодирхўжаева ва б. [94; 267-270 б]карбамид асосида тайёрланган суспензия билан ғўзани барги орқпли озиқлантирилганда, ўсимликнинг 2-3 чинбарг даврида карбамид 4 кг/га қўлланилганда қўшимча ҳосил 1,7 ц/га, шоналашда карбамид 7,0 кг/га қўлланилганда қўшимча ҳосил 1,6 ц/га ва гуллаш даврида карбамид 10 кг/га қўлланилганда қўлланилганда 3,1 ц/га қўшимча ҳосил олинган. Қ.А.Давронов, Ш.Каримов [30; 10-11 б] маълумотларига кўра, пахта етиштиришда ўсимликни баргидан суюқ азот-калцийли ўғитини суспензия сифатида ғўзани баргидан озиқлантиришда қўллаганда, ҳосил тугунчаларининг сақланиши хисобига ўсимликда кечадиган физиологик биокимёвий жараёнларни тезлашиши натижасида, пахта ҳосили ортиши кузатилган. Ш.Каримов, Ш.Абдуалимов [53; 29-32 б] Натрий гумат стимулятори 2,2 кг/т Оберегъ 1,0 мл/т ва 10,0 мл/га, Фитовак 200 мл/т ва 400 мл/га, стимулятори 2,2 кг/т меъёрларда чигитга, ғўзанинг шоналаш ва гуллаш даврларида қўлланилганда, ниҳолларнинг униб чиқишини тезлашиб, кўсаклар сони 1,0-2,0 донага кўпайиб, пахта ҳосили ва рентабеллик даражаси ортганлиги кузатилган. О.Ибрагимов, Қ.А.Давронов, А.Ўлмасовалар [45; 9-10 б] тажрибаларида САКЎ 5-10-15-20 л/га, Узгуми препарати билан 0,3л/га, карбамид асосида тайёрланган суспензия билан 7кг/га ҳамда “Биоэнергия” препарати билан 4-5-6-7л/га меъёрларда 300 литр сув билан ишчи эритма тайёрланиб сепилган .Натижада ғўзанинг бўйи 81,4-90,5 см,ҳосил шохлари 13,2-14,6 дона, кўсаклар сони 10,5-12,5 донани ташкил этиб, ҳосил тугунчаларини тўкилишининг олди олиниши натижасида юқори ҳосил олишга эришилган. Қ.А.Давронов [28; 41-42 б] олиб борган тадқиқотларида “Биоэнергия” биоўғитининг пахта ҳосилидаги салмоғи “Узгуми” стимулятори қўлланилган пахта ҳосили салмоғи билан тенг бўлганлигидадир, бунга асосий сабаб эса, биоўғит таркибидаги стимуляторларга хос органик моддалар мавжудлиги билан изоҳланган. Н.Абдурахимов, М.Нормаматова [7 ;243-246 б]тажрибаларида Моресупер стимулятори билан ғўзага 0,2 л/га меъёрда ишлов берилганда, гектаридан 37,1 ц/га пахта ҳосили етиштирилиб, қўшимча ҳосил 1,2 ц/га ни ташкил этган. Б.Х.Тиллабеков,Н.Уразматов, Д.Сиддиқова, Ш.Каримов, Нурмаматов,Х. Хайитбаевлар [93; 336-338 б] олиб борган тажрибаларида , УзПИТИ шароитида фермер хўжаликларида қўлланилаётган карбамид асосида тайёрланган суспензиялар қўлланилганда, ғўзани 2-3 чинбаргли даврида 4кг/га (34,3 ц/га ),шоналашда 7кг/га+4 кг/га калий ўғити (33,4ц/га ) ва гуллашда 10кг/га +7кг/га фосфор ўғити (33,4 ц/га ) меъёрларидан олинган бўлиб, қўшимча пахта хосили 1,2 ; 1,4 ва 1,6 ц/га ни ташкил этган. Фосфорли ўғитларни қўллашнинг мақбул йиллик меъёрлари ёғин-сочин билан ярим таъминланган ҳудудларда физик ҳолда гектарига 60 кг аммафос ёки 120 кг суперфос, тоғолди ва тоғли минтақаларда бу меъёр 75 ва 150, азотли ўғитлар меъёри эса 50 кг карбамид ёки аммиакли селитра ҳолида 100 кг ни ташкил этиши лозим. Ёғингарчилик кам бўлган йилларда суспензия билан ғалла майдонларини озиқлантириш ҳам ҳосилдорлик салмоғини сезиларли даражада ошишига олиб келади, Р.Сиддиқов,Ҳ.Юсупов ,А.Маматқулов [82; 2-3 б]. Ш.Абдуалимов [4 ; 186-188 б]олиб борилган изланишларида ғўза ва кузги буғдойга ўсишни созловчи моддалар билан ишлов берилганда ниҳолларнинг униб чиқиши 10-15% тезлашиб, пишиб етилиши 3-5 кунга тезлашади, натижада пахта ва дон ҳосили 2-5 ц/га ортиб моддалар алмашинуви яхшиланиб, касалликларга нисбатан бардошлилиги ортиши аниқланган. Б.М. Азизов , С.С.Тогаев [10 ;453-456 б] олиб борган тажрибаларида кузги буғдойни найчалаш даврида карбамид асосида тайёрланган суспензияни 15%ли коцентрацияси билан ишлов берилганда юқори ҳосилдорлик 71,0 ц/га ни, қўшимча ҳосил эса 18,6 ц/га ни ташкил этган. Б.Тиллабеков, М.Қодирхўжаева, Х.Хайитбоев, Д.Сиддиқовалар тажрибаларида [97; 187-189 б] карбамид асосида тайёрланган суспензия билан ғўзани баргдан озиқлантирилганда тола сифати яхшиланиб, тола чиқиши 42,2%, 1000 дона чигит вазни 108,2 г, узилиш кучи 4,7 гк ва пишиқлиги 2,0 бўлиб, назоратга нисбатан толанинг чиқиши 1,5%, 1000 дона чигит вазни 5,5 г юқори бўлганлиги, карбамид 7-10 кг/га меъёрда қўлланилганда кузатилган. Қ.А.Давронов,Ғ.Д.Рахматуллаевлар [31; 534-537 б] ПСУЕАИТИнинг Фарғона филиалида олиб борган тажрибаларида САКЎ суюқ ҳолдаги суспензияси қўлланилганда, ўсимлик ҳосил тугунларининг сақланиши натижасида ўсимликда кечадиган физиологик ва биокимёвий жараёнларнинг тезлашиши ва пахта ҳосилини сезиларли даражада ортишини исботланган. Ф.Ҳасанова, Б.Ниязалиев, Б.Тиллабеков, Ш.Абдуалимовлар [110; 6 б]таъкидлашича макрова микро элементларга бой стимуляторлар, Гумимакс 0,3 л/га, Узгуми 0,4 л/га, Эдагум 0,3 л/га ва Фитовак 300-400 мл/га ғўзани баргдан озиқлантиришда қўлланилганда, ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши яхшиланади, барглари қалинлашади, хлорофилл моддаси кўпаяди ва фотосинтез жараёни жадаллашади, натижада қўшимча пахта ҳосили 12-15 % га ортади. A.Dantas, J.Queroz, E.Vieira, V.Almeida [123; 34 р] изланишларида гиббереллин кислотаси 3,2 мл/га ва Stimulate биостимулятори 24,0 мл/га турли экинларга ишлов берилганда, ўсимликнинг илдизлари узун ва бақувват бўлиши билан бирга, ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиши ҳам яхшиланиб, қуруқ массасининг ортишини кузатилган. Р.Исаев, Д.Рашидова, Н.Мамедов [48; 9-10 б] маълумотларида, уруғлик чигит экилган майдонлардан юқори ҳосил олиш учун, Тошкент вилоятининг ер ости сувлари чуқур жойлашган типик бўз тупроқларида кўчат сони гектарига 100-120 минг туп бўлишлиги кўрсатиб ўтилган. Б.Тиллабеков, И.Бўриевлар [99; 247 б] типик бўз тупроқлар шароитида олиб борган тажрибаларида, ғўзанинг ўрта толали Бухоро-6 ва Наманган-77 навларининг кўчат қалинлиги гектарига 100-120 минг туп бўлганида ижобий натижаларга эришилган. Суспензия сепилганда ўсимликнинг касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги ортиб барг сатҳи қалинлашади. Бу муҳим агротехник тадбирлар минерал ўғитлар самарадорлигини 6-8 баробар оширади ва ўсимликнинг сувга бўлган талабини 20-25 фоизгача камайтириш имконини беради. Натижада ҳосилдорлик 4-5 центнерга ошиши баробарида 1000 дона дон вазни ортади, доннинг технологик сифат қўрсаткичлари яхшиланади, Р.Сиддиқов .Ф.Асронов [81 ; 6-7 б] . J.C. Firmino da Costa, D. Jose da Silva ва б. [125; 270-278 б] тажрибаларида гиббереллин кислотасининг 0,01, 0,02, 0,04, 0,06 мл/га меъёрлари билан ғўзага ишлов берилганда ўсимлик баргидаги хлорофиллга ижобий таъсир этган, қолаверса, гиббереллиннинг 0,06 мл/га меъёри фотосинтез жараёнига ва моддалар алмашинувига ижобий таъсир этганлиги таъкидланган. Қ.А.Давроновнинг [28; 41-42 б] таъкидлашича ғўза ҳосил тугунчалари тўкилишининг олдини олишда агротехник тадбирлар ичида қўшимча равишда ғўзани шоналаш даврида барги орқали УзГуми, “Биоэнергия “биостимуляторлари билан ишлов бериб юқори ҳосил олишга эришиш мумкин. Б.Тиллабеков, Ж.Исмойилов ва б [100; 354-357 б] тажрибаларида NPS ўғитини 10 кг/га меъёрда ғўзанинг шоналаш ва гуллаш даврларида қўлланилганда, ирригация эрозиясига учраган тупроқинг кучли ювилган қисмида 36,5 ц/га, ўртача ювилган қисмида 37,0 ц/га, ювилиб тушган қисмида 38,8 ц/га пахта ҳосили олишга эришилган. Б.Холиқов, Ф.Ҳасанова, Ш.Абдуалимов[107; 4-5 б] маълумотларида келтирилишича, Гумимакс 0,8-1,0 л/т, Эдагум 0,7-0,8 л/т, Ростбисол 135 мл/т, Фитовак 200-300 мл/т, Узгуми 0,7-0,8 л/т стимуляторлари ўстирувчанлик хусусиятга эга бўлиб, чигитга ишлов берилганда, об-ҳавонинг ноқулай, серёғин салқин ёки мақбул келишидан қатъий назар берилса, чигитнинг илдизи бақувват ривожланади, дала унувчанлиги ошади, тупроқни табиий намлигидан унумли фойдаланилган ҳолда, ниҳолларнинг ўсиб ривожланиши тезлашиб, вилт, гоммоз ва илдиз чириш касалликларига чидамлилиги ортади. Ш.Каримов, Б.Тиллабеков, Ф.Бобоев [52; 169-170 б] таъдқиқотларида Самарқанд вилояти шароитида ғўзани 3-4 чинбарг даврида КАС 7-9 л/га ва карбамид 7-10 кг/га қўлланилганда, пахта ҳосилини 1,8-3,2 ц/га ортишига эришилган. Қ.А.Давронов, М.Қ.Парпиева [32; 456-457 б] олиб борган тажрибаларида “Биоэнергия” биоўғитининг кўсаклар очилишига таъсири ўрганилиб, қуйидаги маълумотлар олинган. Пахта терими олдидан назорат вариантида 38,6% кўсаклар очилган бўлса, Ўзгуми 43,1%, Биоэнергия биоўғити қўлланилган вариантларда 46,8-48,1 % кўсаклар очилган. Кўсаклар очилиши назоратга нисбатан 5,0-8,2 % га тезлашгани қайд этилган. Б.Тиллабеков, Д.Сиддиқова ва б. [98; 128-129 б] ғўзанинг Наврўз ва Оқдарё-6 навларида карбамид асосида тайёрланган суспензияларни ғўзанинг шоналаш-гуллаш даврларида 7-10 кг/га меъёрларда қўлланилганда 2-4 ц/га қўшимча пахта ҳосили 2-4 ц/га ташкил этган. Б.Сулаймонов, Ш.Абдуалимов ва бошқалар [88; 266-268 б] ғўза парваришида Гумимакс ва Узгуми стимуляторлари чигитга экишдан олдин ва шоналаш-гуллаш даврларида турли меъёрларда минерал ўғитлар суспензиясига аралаштирилиб қўлланилганда пахта ҳосили 3,5-4,6 ц/га ортиб карбамид асосиа тайёрланган суспензияи қўлланилганда қўшимча пахта ҳосили 0,6 ц/гани ашкил этган. Қ.А.Давронов, Д.Мирзакаримов, З.Дадажонов [33; 73-74.б] маълумотларида, Биоэнергия” биоўғити билан экиш олдидан чигитларга ишлов берилганда, уруғнинг унувчанлиги 95,4-98,2% бўлиб ,илдиз муртагининг ўсиши назоратга нисбатан 1,5-2,25 см узунроқ бўлганлиги аниқланган. Ш.Абдуалимов, Ш.Каримов [5 ; 262-266 б] тадқиқотларида Биодукс стимулятори билан экиш олдидан чигитга 3,0мл/т, ҳамда ғўзанинг ривожланиш даврларига мутаносиб равишда, шоналаш ва гуллаш даврларида 2,0 мл/га меъёрларда қўлланилганда, ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашиб, ниҳолларнинг униб чиқиши 10,1-13,3% тезлашган, шунингдек , гектаридан 44,0 ц пахта ҳосили етиштирилиб назоратга нисбатан 4,7 ц/га қўшимча ҳосил олинган. А.Садуллаев,С.Пирнафасов [79;2-3.б] фикрича ФССС (фосфорли суспензиялаштирилган суюқ селитра) билан ғўзага гектарига 11л/га, ҳамда КАС ўғити 5 л/га меъёрда кўлланилганда яхши самара беради. Ўсимликларни баргдан озиқлантириш борасида ўтказилган илмий-тадқиқотларнинг қисқача тарихи, баргдан озиқлантиришни фотосинтез жадаллигига таъсири, экинлар ҳосилдорлигини ошириш, касаллик ва зараркунандаларда чидамлилигини ошириш ва ниҳоят ғўзани баргдан озиқлантиришда ўтказилган дастлабки тадқиқотларнинг натижалари баён қилинди. Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган маълумотларга асосланиб экинларни баргдан озиқлантириш тадбирини илдиздан озиқлантириш билан тўғридан-тўғри таққослаш мумкин эмас. Баргдан озиқлантириш тадбири бу экинларни амал даврида озиқлантиришнинг бир шаклидир. Қолаверса баргдан озиқлантириш илдиздан озиқлантиришни тўлдирувчи омил бўлиб ҳисобланади. Юқорида келтирилган адабий маълумотларга кўра пахтачиликда маъдан ўғитлар асосида тайёрланган суспензия меъёрларини самарадорлиги деярли ўрганилмаган.Бу борада Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида дала тажрибалари ўтказиб карбамид ва КАС ўғитлари асосида тайёрланган суспензияларни ғўзадаги мақбул меъёрларини аниқлаш долзарб масала ҳисобланади. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling