Қўлёзма хуқуқида УЎТ: 633. 51


Тадқиқотнинг илмий янгилиги


Download 0.49 Mb.
bet7/37
Sana24.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1394897
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37
Bog'liq
AZIMOVA-DISSERTACZIYA

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитларида ўрта толали ғўзанинг “Наврўз” навида, КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензияни ўсимликнинг ривожланиш даврларига боғлиқ ҳолдаги мақбул қўллаш меъёрлари илмий асосланган;
КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензияни мақбул қўллаш меъёрларини ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши, қуруқ масса тўплаши, барг сатҳи юзаси, фотосинтез соф маҳсулдорлиги, гуллаш ва кўсаклар очилиши динамикаси, пахта ҳосили, толанинг технологик сифат кўрсаткичларига таъсири аниқланган;
КАС ва карбамид ўғитлари асосида тайёрланган суспензия меъёрларинингғўзадаги иқтисодий самарадорлиги ҳисобланган.
Тадқиқотнинг амалий натижаси. Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитидағўзанинг Наврўз навида КАС ва карбамид ўғитларини турли меъёрлари асосидаги суспензиянинг таъсири ғўзанинг ривожланиш даврларига боғлиқлиги аниқланган;
ғўзани 2-3 чинбаргли, шоналаш ва гуллаш даврларида, фермер хўжаликларида қўлланилаётган суспензиялардаги сувда анча қисми эримайдиган фосфор ва калийли ўғитларнинг ғўза ҳосилдорлигига таъсири йўқлиги, фақат КАС ва карбамид ўғитлари асосидаги суспензиянинг мақбул меъёрларини қўллаш кераклиги исботланган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. КАС ва карбамид ўғитлари асосидаги суспензияларни ғўзанинг ривожланиш даврларида қўллашнинг мақбул меъёрларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар умум қабул қилинган услублар асосида ўтказилганлиги, назарий ва амалий натижаларнинг бир-бирига мос келиши, олинган маълумотларга математик-статистик ишлов бериш ҳамда илмий-амалий якуний натижаларнинг мос келиши, тўпланган маълумотлар хорижий ва маҳаллий тажрибалар билан таққосланганлиги, мутахассислар томонидан апробациядан ўтказилиб баҳоланганлиги, тадқиқот натижалари республика ва халқаро миқиёсдаги илмий-амалий конференцияларда муҳокама қилинганлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан эътироф этилган илмий нашрларда чоп қилинганлиги натижаларнинг ишончлилигини кўрсатади.

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling